Мултимедиа
11 январ 2018

МХХ қамоғидаги журналист яқинлари билан учрашди

9 январь куни МХХ тергов ҳибсхонасида уч ойдан ортиқ қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаев хотини, онаси ва фарзандлари билан учрашди.

Абдуллаевнинг хотини Қуттиқиз Балхибоева учрашув тафсилотлари ҳақида «Элтуз» мухбирига интервью берди.

Унинг сўзларига кўра, қамоқда қолаётган журналистнинг фарзандлари ва онаси билан учрашуви ярим соатдан камроқ давом этган.

МХХ ходими иштирокида ўтган учрашувда улар тергов тафсилотлари ҳақида гаплашишмаган.

Учрашув 4 январь куни Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминованинг президентга видеомурожаатидан беш кун ўтиб амалга ошган.

МХХ ходими тергов хулосаси, шунингдек, суд белгиланадиган кун ҳақида уларнинг адвокатига маълум қилинишини билдирган.

Бироқ Балхибоева ҳалигача Абдуллаевнинг адвокати йўқлигини айтмоқда.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябрь куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Видео: https://youtu.be/OJil96SX1pE

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 октябр 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
3 март 2021
Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги “Катта Карчин” МФЙ “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Ҳудуд аҳолисига 2019 йилда барча хонадонлар ичимлик сув ...
29 май 2016
Тинчлик ва хотиржамлик ҳар қандай эзгу ишларнинг дебочаси эканини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин айнан шу эзгуликлар ортида аслида ...
31 декабр 2020
Янги йил арафасида Фарғона ва Навоий шаҳри марказий майдонларига ўрнатилган арчалар ёниб кетди. eltuz.com
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...