Мултимедиа
19 январ 2016

Турмада инфаркт олган Ғайбулло Жалилов оиласи билан кўришмоқчи

Етти йилдан буён қамоқда қолаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов оғир аҳволда Сангородга ўтказилган.

Бу ҳақда Eltuzга маҳкумнинг ҳамкасби Гулшан Қораева хабар берди. Унинг билдиришича, ўзининг оғир аҳволи ҳақида Ғайбулла ака яқинларига шу йилнинг 13 январ куни хабар берган, қизлари билан кўришиш ниятида эканини айтган.

Ғайбулла Жалиловнинг умр йўлдоши Муқаддас опа икки қизи билан ҳозир ёлғиз, ночор аҳволда умр кечирмоқда.

“Ҳатто эрини бориб кўришга сира имконлари йўқлигини айтиб, роса йиғладилар”, дейди Гулшан Қораева, ЎИҲЖ фаоли.

Гулшан Қораева билан суҳбат (аудио)

Ғайбулло Жалилов ҳақида маълумотлар

2009 йил 8 январида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов ҳибсга олинади.

2010 йилнинг 18 январ куни у “жиноий уюшма тузиш”, “жамоатчилик ҳавфсизлигига ҳавф солувчи материаллар тайёрлаш ва тарқатиш”, “тақиқланган диний ташкилотга аъзолик”да айбланиб тўққиз йил қамоққа ҳукм қилинади.

2010 йилнинг 5 августида ўтган ёпиқ судда Жалилов 11 йил 1 ой ва 5 кун озодликдан маҳрум қилинади. Ғайбулло Жалиловни маҳкумлар орасида радикал ислом ғояларини ёйишда айблаб, унга ЖКнинг 159 моддасини қўллашган.

2012 йилнинг апрелида Ғайбулло Жалилов оиласи унинг соғлиғидан ҳавотир ола бошлади. Зангиота турмасида унинг яқинлари билан кўришишига руҳсат беришмаган. Кейин уни Навоий колониясига кўчиришган, бироқ оиласига унинг аниқ адресини айтишмаган.

Кейинчалик маҳкум турмадан хат чиқариб, оиласига Навоийдаги N64/62 колониясига этап қилингани ҳақидаги маълумотни етказишга муваффақ бўлган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 июн 2018
Республика прокуратурасида ўтган 5 июнь кунги брифингда собиқ бош прокурор Рашид Қодировга қўзғатилган жиноят иши ортидан 21 шахс ҳибсга ...
5 апрел 2024
РТ: Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзма юз бетма бетман. Сиз азизлар дийдорига мушарраф бўлганимдан бахтиëрман. МС: Ничиксизла, ...
9 март 2018
Ўтган ўн беш кун ичида Ўзбекистонда Рашид Қодировнинг ҳибсга олиниши ортидан прокуратура тизимидаги коррупционер амалдорларнинг бирин-кетин ушланиши кузатилди. Жумладан, ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  Инқилобгача бўлган даврда халқимиз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...