Cатира
5 апрел 2018

Ўзбек мадоннаси келажаги йўқ боласини ўлдирди

Ўзининг уч яшар ўғлини бўғиб ўлдириб, дарахтлар остига ташлаб кетган андижонлик Саидахон Тиллаволдиева 3 апрель куни Тошкентда ҳибсга олинди.

Ижтимоий тармоқ фаоллари кейинги йилларда авж олган воқеадан шокда эканликларини ёзишмоқда.

«Ўз боласини сотиш, танасига ўнлаб нина санчиш, бўғиб ўлдириш, музлатиб ўлдириб, ахлатхонага ташлаб кетиш миллат фожеасига айланди!

Қонунчилик палатаси, Сенат тирикми?! Нега тегишли қарор, қонунлар қабул қилишмайди? Она, бола «приютлари» очилса бўлмайдими?! Биз оқибат билан эмас, сабаблар билан ишлашимиз керак», дея изоҳлайди воқеани ўзбекистонлик фаол Мирза Анвар.

Маҳаллий телеканалнинг «Замон» ахборот кўрсатувига интервью берган Тилаволдиева Тошкентда иш топишига халақит бергани учун боласини бўғиб ўлдиришга мажбур бўлганини айтади.

«Барибир бола кўчада хор бўлиб ўларди. Ўлдирганимдан кейин бағримга босиб ўтирдим, кечирим сўрадим», дейди Тилаволдиева.

Эридан ажраган Тиллаволдиева 23 мартгача отасининг уйида яшаган. Кейин уйидагилар билан жанжаллашиб, ўғли Фирдавсни олиб Тошкентга ишлагани кетган.

Боласи билан пойтахтдан иш топа олмаган аёл ўғлини танишиникида қолдириш учун Учкўприк туманига келган. Уни тополмагач, боласини Қўқон-Тошкент автобус бекатида ўлдириб, жасадни арчалар тагига яширганини айтади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 июн 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 32-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Узун замонлар орзу қилганимиз ...
10 март 2020
«UzAvto Motors» АЖ 9 мартдан автомобиллар нархини 3 фоиздан 21 фоизгача оширганини маълум қилди.  Билдирилишича, оддий аҳоли сотиб олиши ...
2 декабр 2016
Айрим вилоят газеталари эҳтиёткорлик билан имкон қадар дадилликка қўл ураётганга ўхшайди. Самарқандда чоп этиладиган «Зарафшон» газетасининг интернетдаги саҳифасида бу ...
22 май 2019
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...