Туркманистон президенти ташрифи акс этган расмларни ўчириш талаб қилинди
Нукус кўчасига бурилишдаги, олдинги винзавод рўпарасидаги озиқ-овқат дўконига қараб кетяпман. Қарасам, байрамона кийинган милиционерлар, байроқча ушлаган талабалар сафланиб туришибди. Телефонимда расмга ола бошладим.
На милиционерлар, на ўқитувчи эркаклар эътибор қилишмади. Аксинча, қўллаб-қувватлашди, тасвирга олиш керак, ахир бу хотира. Бунақаси кўпам бўлавермайди, бутун трасса бўйлаб ёшларнинг байроқча ушлаб туришганини совет фильмларида кўрганман, Фидель Кастрони кутиб олишганида.
Шунда бирдан менинг олдимга «онгли гражданка» келди (мен ниманидир суратга олаётганимда бақириб қоладиганларни шунақа деб атайман).
«Суратга олманг! Сизни ҳозир олиб кетишади». Мен тушунтириб ўтирмадим, одамлар ташрифни ўз балконларидан ва бошқа жойлардан туриб суратга олишяпти-ку.
Кейин ғазабнок ва қораловчи назар билан тикилаётган бу аёлни тағин учратдим. Унинг талабалар билан гаплашиши оҳангидан билдимки, ўқитувчи бўлса керак. Дўкондан чиқишим биланоқ юзи оқариб кетган милиционер ва фуқаро кийимидаги кимса чопиб келди.
«Бизга сизни суратга олди, деб айтишди. Кўрсатинг!» Мен уларга қўлларида байроқ ушлаб, кулиб турган бир қанча талабаларнинг суратларини кўрсатдим. Ўчиришга мажбур қилишди. Уйга қайтдим, ўғлим бу манзарани кўргани, аллақачон ижтимоий тармоққа қўйишганини айтди.
Эҳтимол уларга кўча супиртиришиб тўғри қилишар…
Умида Аҳмедова
Eltuz.com