Cатира
26 апрел 2018

Тошкентда бегона урушнинг русча ашуласи куйланди

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ансамбли артистлари Тошкент метросида 9-майга кунига атаган акцияларни бошлашди ва бунга қарши россияпарастлик тадбирини тўхтатиш чақириқлари пайдо бўлди.

25 апрел куни тарқалган видеода артистлар, Россиянинг Украина шарқидаги уруш ҳаракатлари ва Қрим оккупациясини эслатувчи «Георгий ленталари» ҳам акс этган.

Иккинчи жаҳон уруши даври рус ҳарбийлари формасидаги артистлар метро станцияларида уруш қўшиқларини куйлашади.

«Бу уруш – биз учун бегона уруш эди. Бу урушда юз минглаб ватандошларимиз қурбон келтирилди. Энди эса бегоналар ғалабасини байрам қилишни бизга таклиф қилишмоқда» деди таниқли ўзбек кинорежиссери Абдулазиз Маҳмудов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Анвар Назир, Фаҳриддин Тожимурод ва яна ўнлаб шахслардан иборат ўзбек фаоллари гуруҳи рус мустамлака сиёсатини тамсил қилувчи акцияларни тўхтатиш юзасидан, президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат ташаббуси билан ҳам чиқишди.

«Советларнинг мустамлака тизимида қолган халқимиз сиёсий тақдири Иккинчи жаҳон урушининг ибтидоси билан ҳам, хотимаси билан ҳам мантиқан боғланмаган…» дейилади жумладан имзолар йиғилаётган мурожаатда.

Таниқли ўзбек кинорежиссери Абдулазиз Маҳмудов метролардаги тадбир, оддий одамлар ташаббуси билан қилинаётганига шубҳа билдиради.

«Бу акциялар, афтидан президент Шавкат Мирзиёевнинг изнисиз ҳам бўлмаяпти. Зотан Мирзиёевнинг ўзи мамлакат Қуролли кучлари Бош қўмондони ҳамдир.

Биз замбарак еми ўрнида бегуноҳ ўлдирилган одамларни хотирлашимиз мумкин, лекин бу кунни байрам қилиб, «Катюша»га рақсга туша олмаймиз. Қўшиқ сатрларига эътибор беринг:

Олма-ноклар гуллади,
Дарё устини эса туман қоплади!
Ва қирғоққа чиқди Катюша
Энг баланд ва тикка қирғоққа…

Ахир бу Россия баҳори манзарасику, ўзгалар туманида адашишдан қўрқмайсизми жаноб президент?» дея хитоб қилади Абдулазиз Маҳмудов президентга.

Мудофаа вазирлигининг метро станцияларида Россия урушига бағишланган акцияси 9-майга довур тўхтовсиз давом этиши билдирилган. Рассом Туз эса ўз истилочиларини соғиниб, «Катюша»ни куйлаётган ўзбеклар расмини чизди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 ноябр 2022
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизла мўччи ойбика ҳам ...
16 ноябр 2020
Ўзбекистон мактабларида дарсдан олдин мадҳия куйланиб, танаффусда махсус радиокарнайлардан ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттирила бошланди. Жорий қилинган бу ...
2 март 2017
27 феврал куни Тошкентдаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин ҳалокати акс этган видео қўйилди. Бунда пиёдалар йўлагига парковка ...
11 апрел 2020
10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...