Асосий мавзулар
14 феврал 2019

Қор остидан осон пул топаётган «дангасалар» видеоси тарқалди

12 февраль куни тармоқда Санкт-Петербургда қор кураётган ўзбеклар видеоси тарқалди.

«Пул топиш жуда осон. Қорларнинг тагидан пул чиқади. Неча кундан бери йиғиб ётибмиз. Ёзда бўлса барг тозалаймиз, баргларнинг тагидан пул чиқади», дейди питерлик гастербайтер ва қоркурак билан қалинлиги тиззадан баланд қорлар орасидан 200 рубль ва 100 доллар «пул топиб» кўрсатади.

Изоҳлардан маълум бўлишича, бу видео Россияга Ўзбекистондан фақатгина дангасалар, ишёқмаслар кетади, деган гапларга ўзбек гастарбайтерининг навбатдаги ўзига хос аччиқ ҳазил аралаш жавобидир.

«Бу Москвага келганлар пул қазиб олади, деганларга… Сизлар ҳам келинглар, 17, 22 қаватли уйларга чиқиб қор кураб кўрингизлар… Қийинчилигини кўрасиз… Кейин аҳволларингизни томоша қилиш керак… Мусофирнинг нони мана шунақа қийинчилик билан келади…», дея ёзади бу фикрни давом эттириб Азизбек Жўраев.

Ўзбекистоннинг 2016 йили ўлган президенти Ислом Каримов иш топиш илинжида хорижга чиқиб кетганларни «дангаса» деб атаб, улардан ижирғанишини билдирган эди.

Каримов ўлганидан кейин ҳам унинг ўзбек гастербайтерлари ҳақидаги гаплари атрофидаги мунозара тўхтамади.

Яна бир фейсбук юзери Санамой Алибекова эса ёш йигит-қизларнинг мамлакатни тарк этаётганини Ўзбекистонда муносиб иш йўқлиги билан боғлайди.

«Айрим қўштирноқ ичидаги раҳбарлар фақат ўзини ўйлайди. Ўзимизда иш йўқ. Бор бўлса ҳам хизматчилар ўз ишларини эмас, ҳокимият буюрган ишларни қилиб юришади. Экин-тикин, «уйингизни, думингизнинг тагини тозаланг!» деб кўчадаги ишларни қилиб, ишхонадан кеч қайтишади. Ўйлашмайдики, уларнинг уйи, бола-чақаси бор. Ишимдан ажралиб қолмай деб мажбур ишлашяпти», дейди Алибекова.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 ноябр 2024
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси фаоли, жамоат арбоби ва парламент депутати, дунёда тинч сиёсий фаолияти учун энг кўп қамоқда ўтирган ...
25 март 2024
Туркиянинг Denizli Honaz’ида яшаган 3 боланинг отаси 59 яшар пенсиядаги фермер Рамазон Оқбой (Ramazan Akbay) бундан тўрт йил олдин хотини ...
30 октябр 2019
Афғонистондаги сиёсий вазият барқарорлашмас ҳамда у ердаги амалдаги ҳукумат ва “Толибон” радикал гуруҳи ўртасида мамлакатда тинчликни таъминлаш масаласи ҳал ...
14 апрел 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 2021 йилнинг 2 февраль куни фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг қабри очилди. 55 ёшли фермернинг жасади ўтган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...