Асосий мавзулар
1 март 2019

РТдан ваъз: Меҳмон кутиш одати ҳақида

Ассалому алайкум. Бугунги ваъзни қўшиқ билан бошласам.

Мард йигит меҳмонга кўксини очиб
номардни меҳмондан қочишин гўринг…

Бу қўшиқ матнини 18-асрда Қорақум чўлларида яшаган шоир Маҳтумқули ëзган. Ўша пайтда ҳар 400 километрда битта ўтов бўлгани боис, меҳмонни уйга киритмасангиз, чўлда бўрию шоқолга ем бўлиши тайин эди. Меҳмонхона деган нарсаям йўқ эди. Одамларнинг А нуқтадан Б нуқтага шунчаки боришга вақтиям йўқ эди. Энди 21-асрга, яъни бугунги кунга қайтсак.

Уйда ўтирибсиз. Олдиндан белгилаган режаларингиз бор. Бу режада меҳмон кутиш йўқ. Аммо кимдир эшик тақиллатиб келади. Узоқроқ қариндош (сизга ë хотинга). Ëки таниш. Бутун режадаги ишларни тўхтатиб, уни меҳмон қилишга киришасиз.

Баъзан бу ҳолат табиий офатни эслатади (совутгич бўш). Ҳамма тўрт томонга югуриб, кутилмаган меҳмон дастурхони учун егулик келтиришга эвакуация қилинади. Меҳмон ҳам ўтирибди имтиҳон олувчи домла назари билан дастурхонга қараб. Ўтирасиз ва меҳмоннинг келиш сабаби нималигини билмайсиз. У киши ўтириб Путинни мақтайди.

Қимматчиликни қарғаб, «Иттифоқ пайтида анақа эди, бунақа эди», деб алжирайди. Кейин сизнинг қиëфангиздаги савол назарини кўриб мақолу матал айтади – «дийдор ғанимат». «Бир хабар олай шу укамдан дедим-да».

Суюқдан кейин қуюқ. Ундан кейин қовун-тарвуз. Банан-киви. Охирида чой билан тортни еган меҳмон кетай демайди.

Сиз эҳтимолий фалокатни режага кирита бошлайсиз (дейлик сиз 3 хонали уйда яшайсиз). Мабодо бу одам уйда ëтиб қоладиган бўлса, ким қаерда ухлайди ва ҳоказо. Бирдан меҳмон муддаога ўтади.

1-вариант: Бизнес қилаëтган эдим, дастмоясига 1000 доллар қарз беринг, қайтармасан онам хотиним бўлсин.

2-вариант: Сизнинг номингизга кредит олсам (машина, уй ва ҳоказо учун).

3-вариант: Кредитни ўзим оламан, сиз кафил бўлинг (бошқа вариантлар бўлса ëзинглар).

Сиз бир амаллаб рад этасиз. У тўнғиллаб, кетиш тадоригини кўради. Такси чақирасиз ëки қўшни олиб бориб ташлаб келади бу чақирилмаган меҳмонни.

Баъзан меҳмон шунчаки паразит мақсад билан келган бўлади. Ейди, ичади, кекиради, ўсиради. Бемаза, сийқа гапларни айтади. Узоқ қариндош бўлгани боис ҳақим бор, деб ўйлайди. Сиз ҳам тишни тишга қўйиб чидайсиз.

Бу меҳмондорчилик ортидан миллат учун бирор фойдали нарса ҳосил бўлмайди.

Вақт, ресурс кетади. Уйдаги болаларнинг режими, тинчи бузилади.
Меҳмон кутиш ва меҳмонга бориш бизни ортга тортадурғон иллатлардан бири.

«Меҳмон отангдан улуғ» қабилидаги мақолларни чиқиндихонага ташлаб юборинглар.

Бу гапни рассомнинг тузи, ақлнинг кўзи, деб билаверинг.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2018
Вазирлар Маҳкамасида 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселекторда ўқитувчи ва тиббиëт ходимларини кўча тозалашга жалб ...
2 март 2016
Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтган аппеляция маҳкамасига кўра Обид Қори Назаров жонига қасд қилган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийга берилган ...
20 декабр 2019
Мабодо Жуманазар ака бориб келган ўзга сайëра вакиллари Ўзбекистонга келиб қолса, ўзларининг тармоғида нималарни ëзган бўлишарди? Қандайдир одамлар катта ...
4 апрел 2021
Ўзбекистон тарихида илк рўйхатга олинган мухолифатдаги «Эрк» демократик партияси Хидирназар Аллақулов раҳбарлигида таъсис этилган янги социал-демократик партияга қарши тазйиқ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...