Cатира
15 март 2019

РТдан ваъз: Қозончининг эрки бор…

Қозончининг эрки борми? Бу саволга, албатта, «Қозончининг эрки бор қайдан қулоқ чиқарса», деган мақол билан жавоб берамиз. Аммо бу 100 йил олдинги ўтмишга оид эрк. 

Ҳозир изнсиз қозон ясасангиз, албатта, қамаласиз. Кеча Тошкентнинг олди бойларидан бўлган, кўп овқат еб семириб кетган божхона ходимлари қиммат машиналарда (қайси пулига олган, ойлиги бор-йўғи 200 бўлса) келиб, қозон ясайдиган темирчини оëқ-қўлига кишан солиб обкетишди.

Цехдаги барча қозонлар ва 53,2 миллион сўмлик жами 13 тонна алюмин мусодара қилинди. Қозончи балким янаги йил амнистияга тушиб, қамоқдан чиқиб, бола-чақасини боқар. Аммо божгирларнинг бойиб кетгани аниқ.

Бизга маълум бўлишича, божгирлар мусодара қилинган алюминни Россияга яширин сотиш тизимига 20 йил олдин асос солишган. Так чтў, нима бўлса, қозончига бўлди. Қозончининг эрки йўқ. Қозончидан фарқли, аҳмоқ одамларнинг тилига эрк бермагани ҳам яхши.

Яшаëтганимиз қадим Туркистон замини азалдан турли элат, қавм ва ирқлар қайнаган қозон бўлган.

Одамлар эски пайтда турлиликка тоқатли бўлган. Эски фотографияларда одамлар бошларидаги дўппилар ҳам ҳар ҳил эканлигини кўрамиз. Кейинчалик бир хиллик урчиди. 

Элдан ажралиб турган қиëфатларга одамлар таъна қила бошлади, сен нега ундайсан деб. Бировлар эсласа, ўтган кузда бир яхшигина боқилиб, «родной загар» олган дубайлик амакининг ўзбек қизига уйлангани баҳс бўлган эди.  Маълум бўлишича, ушбу тўй 2018 йилнинг 13 ноябрь куни Урганч шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган. Келиннинг исми Шаҳноза бўлиб, у хонанда. Куёв эса, айтишларича, дубайлик, унинг исми Саййед (Сайёд десаям бўлади, шунақа қизни қўлига қўндирибди).

Изоҳ ëзган холалар: «Во-о-ой, негрга тегибди-я оппоққина қиз», деб ачинса, уйда ўтириб қолган қариқизлар: «Асбоби катталигига учганде», деб ëзиб, ҳасад оловида жизғанак бўлишди. Учинчи тоифа эса: «Дубайликнинг пули кўп, оғзи қийшиқ бўлса ҳам (бу ҳолатда кўмирдай қора бўлса ҳам) бойнинг боласи яхши, деган комментлар ëзишди. Яъни бу новчагина оппоққина хоразмлик қиз дубайлик «миллиардер»нинг пулига учган.

«Пулига учганде, пул ўлсин. Вилласиям бормиш палм бичда», деб ëзғиришди. Азизлар, бу гапираëтган гапларимиз расизм, яъни ирқчилик эканлигини биламизми? Ойнага қаранг, кўзимиз ҳам оқу қаро-ку.

Балки бу қизалоқ анави бўғирсоқ «Қоратоев»ни яхши кўриб қолгандир? Севгандир. Ахир севги олий туйғу, деб айтамиз-ку. Почему обязательно думать о минусах и плохой стороне?

«Ўзимизнинг ўзбек эркаги турганда…», деб бошланадурғон изоҳларни ўқимасаям бўлади.

Уйланиб, бир ҳафта яшаб, Россияга кетган эрнинг хотини сабзи бозори ëки бақлажон бозорига бориб сотиб олган сабзавот билан овунгани ҳақида сукут сақлаймиз.

Эри Россияга кетиб, қайнотасига ўйнаш бўлганлар-чи…

Хуллас, бировнинг кўзидаги зирапчани кўрамиз-у, ўзимизнинг кўзимиздаги ғўлага эътибор бермаймиз.

Тўйлар муборак, ҳар ким севгани билан қўша қарисин.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз


Eltuz.com
Тағин ўқинг
8 феврал 2016
Элсевар ўзининг янги ҳажвий суратини Тошкентнинг «қизил чироқ»ларига бағишлайди. Рассом Элсевар Eltuz.com
23 декабр 2019
2015-2017 йилларда Ўзбекистон фуқароларининг “бузуқлар маскани” деб эълон қилинган квартиралари ва уйларини оммавий равишда мусодара қилиш ҳолатларини ўрганиш муҳим ...
27 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 52-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) Мусулмонларнинг жорий фожиаси исломга қаттиқ ...
24 феврал 2021
Исломда кўп чекловлар мавжуд бўлса-да, жинсий мавзу доим эътиборда. Хотин-қизларга сексуал объект сифатида қаралиши ислом динининг устунларидан бири, десак ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...