Асосий мавзулар
24 май 2019

РТдан ваъз: Кетга тепадиганларни кўпайтириш керакми?

Интернетнинг ўзбек сегментини стакан деб қарасак, бу стакан ичида вақти-вақти билан тўфонлар юз бераётганини кузатамиз. Ëки Матбуот агентлиги бу стаканга аспирин ташлаб, тўфон уюштиради.

Тролл армияси бекорга боқилмайди.  Икки жума ўртасида кундуз куни фара ëқиш қарорига қарши бўлганлар лампочкамиз куйганидан уйим куйгани яхши, деб доду фарëд қилишди. Бир икки кунда улар ҳам тинчиб кўникиб кетишди.

Масалан, мен ўзим кўрган воқеани айтиб берай. Вазелин оламан деб ипподром бозорига қараб, жонажон Россияда  ишлаб чиқилган «Жигули» машинасида йўлга чиқдим.

Каримов  пайтида бунақа машиналар қайда дейсиз, боз устига, қўлимда мобил телефон. Мирзиëев бошлаган ўзгаришлар  шарофати билан ҳамманинг  қўлида телефон.

Йўлга қараб кўзим яйрайди. Атрофда битта ҳам дарахт йўқ.
Юртбошимиз бош вазир бўлган вақтида бизни қуëшдан тўсган дарахтлар кесилиб, кўкрагимизга шабада текканини мамнуният билан эслайман.

Бозорга яқинлашар эканман, миршаблар вилоятдан келганларни текшираëтганига кўзим тушди.

Текширади-да энди, шаҳар бедарвоза эмас, бўлиб ҳам резинкадан ҳам эмас. Мана, президентимизнинг тўнғич қизи ҳам айтди, муаммо бор деб. Маладес қиз.

Юртимиз раҳбари ва унинг қизларига нисбатан миннатдорлик туйғулари билан қалбим лимо-лим бўлиб бозорга кириб бордим.
Қаранг, илгари фақат битта «Арнасой»  вазелини бўлар эди, ҳозир эса Россия ва Шимолий Кореядан  келган вазелинлар бисëр.

Россиялик олигарх Алишер Усмонов Ўзбекистонга бир вагон вазелин юборибди. Хайр-эҳсон бўлса, шунчалик бўлар.

Юртбошимизнинг товуқ боқиш ҳақидаги ҳикматли гаплари ëзилган шиорни ҳурмат билан ўқиб, бозорга кириб вазелин харид қилиб чиқсам, чиқишда тирбандлик пайдо бўлибди.

Очеред. Нимага десам, президент қарори билан ипподром эшигидан чиқаëтган одамлар кетига бир тепдириб чиқиши керак экан.
Одамлар кетига тепдириш учун навбатида туришган экан.

Яхши қарор, дедим қувониб. Одамларнинг кетига тепиб турмаса, ҳаддидан ошади. Масалан, Алламжновнинг «Озодлик» мухбирларининг кетига тепиш ҳақидаги фикрига мутлақо қўшиламан.

Мен ҳам бориб кетимга тептириш учун навбатга турдим.
Бир соатда ҳам навбатим келмади. 

Бозор маъмуриятига кириб эътироз билдирдим. «Ҳукуматимиз ва президентимизнинг халққа ғамхўрлик йўлидаги қарорларини жойлардаги сизларга ўхшаган бюрократлар бажармайди», дедим.

«Нима қилайлик», деди юртбошимизнинг савлатли расми остида ўтирган бозорқўм Сотдиев Олдибой ака. 

«Кетга тепадиганларни кўпайтириш керак», дедим мен.

Гапимни бозорқўм тушундими ë тушунмадими, билмайман.

Аммо бозорқўм айлантириб кетимга тепди-да, «Безочеред тептирган» одам сифатида турникет четидаги эшикни калит билан очиб чиқариб юборди.

Замонамдан айланай деб харид қилган вазелинимни олиб, тинчлик, осойишталик ҳукм сураëтган намунали уйимга етиб олдим.

Уйга келиб ижтимоий тармоққа кириб, мусаффо осмонимизни кўра олмаëтганларни қарғаб, пост ëзиб қўйсам, биттаси мени  «шариков» деб ҳақорат қилди. Мана унинг  гапи:

«Михаил Булгаковнинг «Итюрак» асари қаҳрамони профессор Филипп Филиппович Преображенский ўз уйида яшаëтан Шариковга совет газеталарини ўқишни ман қилади. Шариковнинг сиëсат ҳақидаги гапларини «астрономик аҳмоқлик», дея атайди.

Интернетнинг ўзбек сегментида фаол бўлган аксариятнинг илми университет ëки кутубхонада эмас, Россия ТВсини кўриш ва радикал-клерикал типларнинг саëз ваъзларини эшитиш асносида таркиб топганини кўрамиз. Қолганига антиамерикан ва антиисроил адабиëтидан иборат олди-қочди гапларни ëдлашган. Россияда уларга «ватник» дейилади ва зиëли қатлам улар билан муноқашага киришмайди. Дарвоқе, демократия душмани бўлган «ватник»ларга «бор, йўқол» дейилса, сизни цензура ва демократ эмасликда айблайди. (Буниям ëдлаб олган).

Айиқнинг қўлида барабан, маймуннинг қўлида смартфон бўлгани билан улар ақлли бўлиб қолмайди.

Иқтибос: «В интернете вычитали-с? Да у вас, батенька, с головой проблемы».

Ўзбек сегменти деб аталган стакан ичидаги тўфон эди бу. 

Аслида ҳақиқий фожеа ва ижтимоий тўфонлар ҳақиқий ҳаëтда содир бўлмоқда. 22 млн. сўм ҳамда битта Samsung телефони учун бир оила – 5 киши қатл қилинди. Қотиллар марсдан келмаган, шу маҳалла одамлари. Қотиллар орасида 23 яшар йигит ҳам бор.

Уйи бузилишини  истамаган тайлоқлик 33 яшар йигит кадастр ходимлари олдида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйди. Йигит бир машъала каби ëниб кул бўлди. Ортида уч боласи ва хотини изиллаб қолди. Шу аланга ҳам бизнинг занг босган шууримизни ëрита олмаса, демак ҳақиқатда ҳам кетга тепишга арзийдиган тўдага айланиб бўлибмиз.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак.

Видео: https://youtu.be/19ZUPRVnZKk

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 декабр 2016
17 йилдан буён қамоқда қолаётган таниқли журналист, 62 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон жазо изоляторига ташланган ва унинг муддати ...
3 июн 2023
Франц Кафка ўлимидан кейингина кўплаб асарлари чоп этилган ва дунёга танилган 20-асрнинг буюк ёзувчиларидан биридир. Тириклигида у бир нечта ...
15 ноябр 2023
Директор шапалоқ “тилпўни йўқ” ота оналардан мактаб сайтига пул талаб қилди. Смартфонга қурби етмайдиган, боласининг билимини текшира олмайдиган бундай ...
17 июн 2016
Бугунги ўзбек газеталари мамлакат президенти Каримов томонидан мустақилликнинг бош ғояси дея белгилаб берилган шиорни муттасил чайнашга мажбур. Лекин ҳар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...