Асосий мавзулар
5 июн 2019

«Озодлик» мухбири Ўзбекистонга киритилмади

«Озодлик» радиосининг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни Москвадан Тошкентга учиб келган эди. Бобоматов бу ҳақда ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ҳабар қилди.

«Элтуз» мухбирига воқеа юзасидан интервью берган Бобоматов уни аввалига Тошкент аэропортидаги ўзбек чегарачилари тўхтатгани ва ортига қайтариб юборгани, кейин эса Россия ФХХ ходимлари Москва аэропортида уч соатча ушлаб ўтирганини айтди.

Бобоматовнинг «Элтуз»га билдиришича, Тошкент аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан тўхтатилиб, кейинги рейс билан Москвага учиб кетишга мажбурланган. Бу борада изоҳ сўраган Бобоматовга Тошкент расмийлари бир парча қоғоз беришган.

Фото: eltuz.com

Умид Бобоматов «Озодлик»ка қарши расмий Тошкент тарафидан бошланган обрўсизлантириш кампаниясидан кейин Ўзбекистонга киритилмаган илк журналистдир.

Бундан олдин «Озодлик» мухбири Ноа Такер Ўзбекистонга хизмат сафари билан борганида монелик қилинмаган эди.

Ўтган йили 28 июнь куни «Озод Европа/Озодлик» радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Ненад Пежич Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, хусусан, президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов билан учрашгани маҳаллий матбуот тарафидан ижобий ëритилган эди.

Бобоматовнинг ўзи Каримов даврида ҳам, Мирзиëев иқтидорга келганидан кейин ҳам Ўзбекистонга бемалол сафар қилиб юрган эди.

«Озодлик» радиоси 2005 йил декабрга қадар Тошкентда ўз мухбирлик бюросига эга бўлган. Радио дунëнинг 28 тилида хабар ва таҳлиллар тарқатади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 июн 2016
Ўқувчиларимизга маълуму машҳур Қуддус Аъзамовнинг навбатдаги бир кўрсатуви «Тинчлик учун курашмоқ керак» мавзусига бағишланди. Ана ток шоу, мана ток ...
7 ноябр 2018
Ҳокимлик мулозимлари ва фермерларга кесак ушлатиб, сувли ариққа тушириб, машина олдида югуртириб сазойи қилган амалдор Зойир Мирзаев ишдан олингач,  ...
6 август 2018
Жўраев озод бўлган қафасда Пардаев пайдо бўлади! Асаби чатоқлар зални тарк этсин! рассом: Туз Eltuz.com 2015 йил 16 ноябрь
1 январ 2022
Қадрли Элтуз канали кўрарманлари ва обуначилари. Cизларни аввало кириб келаётган янги 2022 йил билан табрикламоқчимиз. Ўтган 2021 йил Ўзбекистон ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...