Асосий мавзулар
13 июн 2019

Андижон туғруқхонаси фарроши ИИБ ходимлари уни уришганини айтмоқда

Андижон шаҳри 2-туғруқхонаси фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 9 июнь куни ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, Андижон шаҳри 4-ИИБга олиб бориб калтаклашгани, мажбурлаб ароқ ичиришганини иддао қилди.

«Битта касалнинг телефони йўқолиб қолди. Менинг сменамда йўқолган. Ўша куни топилибди ҳам. Мени уриб, қийнашганидан кейин…».

Эргашева ўз интервьюсида 6 июнь куни уни Андижон шаҳри 4-ИИБ қидирув бўлими хонасига олиб киришиб, қидирув бўлими бошлиқлари назорати остида калтаклашганини билдиради.

«Кўкартирмайдиган қилиб ур. Кўкартирма буни. Ичини тўк», деб роса ўргатиб турди иккитаси. Қолган уч киши эса мени урди», деди у.

Эргашева, шунингдек, ИИБ ходимлари унинг оғзига мажбурлаб ароқ қуйишганини айтади:

«Бўйнимни бундай қилишиб, аччиқ нарса қуйишди. «Нима бу?» дедим, «ароқ» дейишди, бурнимни бекитиб туриб, ичасан, дейишди».

Андижон вилояти ИИБ 9 июнь куни воқеа юзасидан тарқатган хабарида чиндан ҳам йўқолган телефоннинг бемор ётган хонадан топилганини эътироф этди.

Бироқ ИИБ Одина Эргашевани ички ишлар ходимларига ташланиб, безорилик қилганликда айбламоқда.

Одина Эргашева калтаклардан кейин тез-тез ҳушидан кетаётганини, шифохонадаги ҳамкасблари эса уни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳам рози бўлишмаётганидан шикоят қилмоқда.

«Элтуз» 12 июнь куни кун давомида Эргашева билан боғланишга уринди, бироқ унинг телефони алоқадан узилганича қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 апрел 2018
Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 22 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги ўзаро жанжалда пичоқбозлик қурбони бўлди. Мактаб жойлашган маҳалла ...
30 июл 2019
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
7 январ 2017
Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган ўзбек миллатига мансуб Абдуқодир ...
18 сентябр 2017
Уйландингми тамом, бир йилдан кейин фарзанд кўрмасанг «бир балоси бор буларнинг» каби тавқи лаънатни қучоқлайсан. Мана допустим, тасаввур қилинг ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...