Cатира
29 январ 2020

Қалбаки дипломни тасдиқлаган комиссия танқид остига олинди

Ўзбекистонлик олима Гулсара Шерматова ижтимоий тармоқда қолдирган 28 январь кунги постида «чет эллардаги юқори малакали PhD унвонига эга кадрларнинг» мамлакатга қайтишига тўсқинлик қилаётган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини танқид қилди.

«Мамлакатга келиб, чет элда олган дипломини нострификация қиламан, деган PhD унвонли мутахассис, биринчидан, бизнинг фан номзоди бўлиб қолади, чунки бизда фан номзоди чет элнинг энг юқори илмий даражаси бўлмиш PhD га тенглаб қўйилган. Яъни чет элда ёқланган дипломнинг мавқеи Ўзбекистонда паст баҳоланмоқда ва ундан кейин яна докторлик диссертацияси ёқлаш керак бўлади. Аслида ривожланган давлатларининг нуфузли журналларида 10-15 та мақоласи чоп этилган, таниқли илмий марказларда ихтиролари тан олинган PhD номзодларининг савияси бизнинг четда зўрға 2-3 мақола чиқарган фан докторлари ва ҳатто академик унвонларига эга баъзи олимларнинг савиясидан юқоридир. Одатда улар хорижий тилларни яхши билишади, дунё фан ютуқларидан доимо хабардор ва Ўзбекистонда илмий гуруҳ ва марказлар ташкил қилишга, ёшларга устозлик қилиб, малакали кадрлар тайёрлашга қодир олимлардир», дея ёзди Шерматова фейсбук саҳифасида.

Олиманинг фикрича, чет элда олинган PhD дипломи фан номзоди эмас, балки фан докторига тенглаштирилиши керак. Иккинчи муаммо эса нострификация жараёнининг ўта бюрократлаштирилганидир.

«Керакли рўйхатлар 8 та пунктдан иборат. Агар бирон ҳужжат етишмаса, нострификация қийинлашади. Масалан, кўпгина иқтидорли ёшлар ўз кучи билан олийгоҳни тамомлаб, грантлар ютиб олиб, мустақил, ихтиёрий равишда чет элларда аспирантурани битказиб PhD унвони олишган», дея ёзади Шерматова.

Чет элда ўқиб келган мутахассисдан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига, Шерматовага кўра, илмий муассасанинг чет элга ўқишга йўлланмаси ёки буйруқ, талабгорнинг иш жойидан тасдиқланган шахсий варақаси, меҳнат дафтарчаси каби  ҳужжатлар киритилган.

Лекин чет элдан малакали кадрларнинг киришига қўйилаётган айни бюрократик тўсиқлар Ўзбекистонда айрим шахсларнинг қалбаки  PhD дипломини расмийлаштириб ишга киришига монелик қилаётгани йўқ.

Масалан, шу йилнинг 7 январь куни қалбаки PhD дипломи фош бўлган Самарқанд «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг биринчи проректори бўлган 43 яшар Азамат Акбаров ишдан олинди.

«Озодлик» радиосининг ёзишича, Акбаровнинг илмий даражаси тўғрисидаги қалбаки хорижий дипломни Олий аттестация комиссияси (ОАК) тан олган. Ҳужжатларда собиқ проректорнинг PhD илмий даража дипломи Сараево шаҳрида (Босния ва Герцеговина давлати) жойлашган BURCH халқаро университети томонидан берилганлиги кўрсатилган.

Айни университетда иккита одамда шундай дипломнинг борлиги ва уларнинг икки хил эканлиги шубҳа уйғотган. Дипломлар 2019 йилнинг декабрида Ташқи ишлар вазирлиги орқали сўров жўнатилиб, илмий экспертизага юборилган. Бунинг натижасида дипломларнинг бири, яъни ОАК раёсатининг 2019 йил 28 февралдаги 262/1-қарори билан нострификация қилинган (тан олинган) хорижий фалсафа доктори (PhD) илмий даража дипломи қалбаки эканлиги аниқланган.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. Шу пайт менинг орқамдан ...
13 сентябр 2018
Андижон вилоятида оммавий пахта йиғим терими ҳали бошланмаган бўлса-да, 10 сентябрь куни бюджет ишчи-хизматчиларининг дастлабки гуруҳи 10 кунлик ётоққа ...
27 март 2023
Ўзбек музейларига кўмаклушувчи Германиядаги халқаро YUZUK ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорованинг Рауф Парфи ҳайкали очилишда сўзлаган нутқи: Ассалому алайкум, ...
11 июн 2018
Ўзбекистоннинг марҳум президенти қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган, Швейцария банкларида музлатилган 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағнинг бир қисмини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...