душанба,
25 ноябр 2024
16 март 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар кўпайди
Жорий йилнинг 16 мартига келиб Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус (COVID-19)ни юқтирганлар сони, куннинг биринчи ярмида олинган маълумотга кўра, 6 нафарга етди.
Мамлакатда карантин бошланди. Кирди-чиқди тўхтатилди. Таълим муассасалари ёпилди. Давлат идораларида мажлислар тўхтатилди.
Илк бор 15 март куни соат 06.00 да Республика вирусология институти лабораториясида Ўзбекистоннинг Францияда бўлиб қайтган фуқаросида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Дастлаб уч нафар, кейинги куни яна шунча шахсга вирус юққани аниқланган. Бу маълумотни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тарқатди.
16 март ҳолатига кўра, бутун дунёда жами 167 428 минг кишида коронавирус аниқланган, улардан 6 440 нафари ўлган.
Eltuz.com