Cатира
20 август 2020

Ўзбекистонда АЭС қурилиши шартномаси ҳали тайёр эмас

Россиянинг «Независимая газета» нашрига кўра, Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС)ни қуриш бўйича шартнома ҳали тайёр эмас, Россия томони билан музокаралар давом этмоқда.

Бу ҳақда душанба куни журналистларга Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди. «Айтишим мумкинки, биз шартноманинг барча деталларини муҳокама қилиш учун марра чизиғига етиб келдик», деди Хўжаев.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, томонлар шартномани «камчиликларсиз», ўзаро манфаатли тарзда имзолаш учун барча техник ва молиявий унсурларини ишлаб чиқишмоқда. Икки мамлакат раҳбарияти имзолаш муддатлари бўйича бир-бирига қатъий шартлар қўймаяпти, дея қўшимча қилди у.

Февраль ойи охирида «Росатом» давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистонда атом электр станцияси учун EPC шартномасини (шартнома ишнинг уч босқичини ўз ичига олган: лойиҳалаштириш, ускуналар хариди ва қурилиш – таҳририятдан) 2020 йил июнида имзолаш кутилаётганини айтган эди.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ҳукуматнинг Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуриш ва «Росатом» билан тегишли битим тузиш ҳақидаги қарори Ўзбекистон манфаатларига жавоб бермайди, дея ҳисоблайди.

«Бу станция қурилиши бутун мамлакат учун иқтисодий жиҳатдан зарарли ва хавфли бўлган режадир. Иқтисодий нуқтаи назардан, муқобил энергия манбалари, айниқса, қайта тикланадиган энергия турлари Ўзбекистонга атом электростанцияларига қараганда анча кўп ва тезроқ иқтисодий самара беради», дейди Алишер Илҳомов.

Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «яқин келажакда» АЭС қурилишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича мамлакатда ва қўшни давлатларда, хусусан, Қозоғистонда жамоатчилик муҳокамалари ўтказилиши ҳақида хабар қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 май 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди? Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола ...
9 декабр 2021
Маҳаллий мулозимларнинг «қабр бизнесига» айлантирилган Хўжайлидаги Халифа Эражаб масжиди ва Маздакхон мақбарасини вандаллардан ҳимоя қилишни Ўзбекистон спорт ва туризм ...
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб бутунлай йўққа чиқди. Охирги ...
19 декабр 2019
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча сустлигини кузатиш мумкин. Бош ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...