Cатира
31 декабр 2018

Йил сўнггида товуқ, лимон, эчкига фотиҳа ўқилди

Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб бутунлай йўққа чиқди.

Охирги марта Шавкат Мирзиёев нега товуқ боқишни севишига 2018 йилнинг март ойида изоҳ берган эди

У ўзининг 110 та товуғи борлиги, уларнинг 50 тадан тухум қилиши ҳақида, товуқларнинг тагини куёвлари билан тозалаши ҳақида гапирганди.

У «Ҳар бир оила 100 тадан товуқ боқсин!», деган формулани президентликка сайланганидан бир ой ўтмай 2017 йилнинг 14 январида ўртага ташлаган эди.

Бироқ, ўша йилнинг мартдаёқ ферма шароитида боқиладиган товуқлар, аҳолига тарқатилгач бирин кетин нобуд бўла бошлади.

Товуқлар ортидан эчкилар ўлди. Лимонлар қуриди. Кредит линияси тўхтатилди. Популистик қарсаклар тинди.

Бироқ кредит олганлар қарзларини яна уч йил давомида узишлари керак.

Рассом Кирпи
eltuz.com

Тағин ўқинг
19 ноябр 2019
Айни сайлов авж палласига чиққан пайти пойтахт ҳокими билан боғлиқ бундай компромат чиқиши сиёсий жараёнлар ривожланган давлатларда депутатликка номзодлар ...
25 июн 2016
23 май куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан чиқиб озроқ яëв юриб, тошкентликлар орасида “ажралиш ҳайкали” дея ном чиқарган монумент олдига ...
26 январ 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов Дубайда қиймати 12 миллион доллар бўлган турар жой иншооти қурдиргани ҳақидаги маълумотни ...
20 июн 2016
Қирғиз матбуотининг билдиришича, 18 июн куни милицияга мурожаат қилган жалолободлик аёл, қишлоқ масжиди имомининг ўз ўғлини зўрлагани ҳақида ариза ...
Блоглар
11 декабр 2019
Кун ўтмоқда, сана ўзгармоқда, лекин ижобий ўзгаришлар рўй бермаяпти. Мен Одил Элмурод, ”Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ...
10 декабр 2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган ...
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли ...