Асосий мавзулар
5 октябр 2020

Андижон: Оддий беморлар ва ковид юқтирганлар бир касалхонага ётқизилмоқда

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ишчи-ходимлари шифохонада коронавирус касаллиги билан оғриган беморлар ётганидан норозилик билдиришмоқда. 

Шифохонада ишловчи ҳамширалардан бирининг айтишича, коронавирус ишчи-ходимлар орасида кенг тарқалиб кетиши хавфи бор. Клиниканинг профессор, доцентларига ковид юқмагунича шифохонага бундай беморлар ётқизилмаган. 

– Яқиндан буён коронавирус бари “катталар”га юқяпти. Андижон давлат тиббиёт институтининг ректори, хирургия бўлими профессори, яна бир доцентимиз касалликка чалинган. Улар коронавирусга ихтисослашган шифохонада ётишни исташмагани учун клиникамизнинг ўзида даволанишяпти. Лекин шифохонамиз водийдаги етакчи клиника ҳисобланади. Бу ерда бутун Фарғона водийсидан, ҳатто қўшни Қирғизистон вилоятларидан ҳам беморлар келиб даволанишади. Оддий бемор билан коронавирус касалларининг бир жойда даволаниши тўғри бўладими, – дейди ҳамшира.

Клиниканинг реанимация бўлимида ишлайдиган ҳамширалардан бири айни пайтда бўлимда коронавирусга чалинган 3 нафар бемор борлиги, бироқ бўлим раҳбарияти жарроҳлик операциясидан чиққан бошқа беморларни ҳам ўша бўлимга жойлаётганини маълум қилди. 

– Уйда 3 та болам, кекса онам бор. Албатта, касаллик юқиб қолишидан қўрқаман. Аммо буни айтсак, “хоҳламасанг, уйингда ўтир”, деган жавобни оляпмиз. Хўп, шароитларни шунга яраша яратиб беришсин унда. Бизга ҳеч қандай махсус кийим-бош берилгани йўқ. Қўлқопни алмаштириб етказиб бўлмаяпти. Раҳбарларимиз эса “қўлларингни тез-тез юв, антисептик, хлор-млор қил, ўзингга эҳтиёт бўлиб ишлайвер”, деяпти, – дейди ҳамшира.

Маълумотларга кўра, айни кунларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори Алишер Мадазимов, олий тоифали жарроҳ, профессор Фозил Нишонов клиникада вирусдан даволанмоқда. 2-жарроҳлик бўлими тажрибали жарроҳи Анвар Яшарович эса коронавирусдан вафот этган.

Шу кунларда Андижонда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Касалланганларнинг барчаси ҳам шифохоналарда ётиб даволаниш имконига эга эмас. Бундан ташқари, вирус юқтирганлар аввалгидек 14 кунлик қатъий карантинга олинмаяпти. 

Карантин чекловлари юмшатилганидан сўнг жойларда бемалол тўй-маросимлар ўтказиш бошланган, гап-гаштаклар давом эттириляпти. Бу эса вируснинг янада кенгроқ тарқалишига замин яратмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 январ 2017
Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ...
20 сентябр 2017
Сирдарё вилоятидаги ягона Олий ўқув юрти Гулистон Давлат Университети талаба ва ўқитувчилари 15 сентябр куни пахта теримига жўнаб кетишди. ...
9 сентябр 2019
Ўзбекистоннинг энг машҳур меҳмонхонаси анча арзон нархда сотувга қўйилганига бир неча ой бўлганига қарамай, шу пайтгача унинг харидори топилаётгани ...
8 феврал 2019
Бургут тоғнинг тепасидаги чўққида қимирламай ўтирарди. Қуëн бўлса пастдаги адиру тепаликларда югургани югурган эди. Бир куни қуëн бургутга қараб: ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...