Асосий мавзулар
11 ноябр 2021

Вазирликдаги Рустамнинг «ишқи» достон бўлди

Халқаро журналист «Агнешкахон воқеаси» кўп саволларга жавобларни очиб берди. Келинглар, жонажон аккредитациядан бошлаймиз. Айнан уларни назорат қиладиган институтнинг ўзи йўқ, жавобгарликнинг ўзи йўқ, менимча. Бўлмаса, 2 ойда берилиши керак бўлган жавоб 6 ойдан кейин бемалол берилмасди.

Давлат ташкилотларида назорат йўқлиги ўзбошимчаликка олиб келган доим. Ўзи аккредитация нега бунча муддатда берилиши керак?

Балки янги Ўзбекистонда «ташқи ёвуз, қора кучлар» фаразимиздан воз кечармиз? Қачонгача сунъий душманлар билан яшаймиз? Эски даврдан қолган «тешик тоғоралар»дан қачон қутуламиз?

«Вазирликда шундай «суюқларимиз» бор экан, билмай юрган эканмиз«

Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, вазият шу даражадаки, бу худди ўзимиздаги айрим «ҳолат»ларни ҳам эслатади. Яъни сенинг қўлингда бирор «ричаг» бўлади. Бу «ричаг»дан манфаатдор аёл сенга «интим хизмат» қилиши керак. Шундан сўнг сен тегишли «кнопка»ни босасан. Мақсад – нафсни қондириш.

Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. «Маънавият» ғумбакларига яширинган айрим ҳокимлар, айрим мактаб директорлари, айрим боғча мудиралари ва бошқалар бунга мисол бўла олади. Майли, тўлиқ ошкор қилмай. Боғишамол тарафларга бир ўтгум бор. Тушунган тушунди, хуллас.

ТИВ ходимига эса тезкор хизмат текшируви керак. Бу ҳолат ташқи, ҳаммага кулиб турадиган юзимизга катта салбий таъсир ўтказиши аниқ. Учинчи – энг асосийси, ҳали ҳам бизда ОАВнинг асл мақсади нима экани, нега бир вақтлар учинчи ҳокимият унга эҳтиёж сезгани учун пайдо бўлганини тушунмайдиганлар кўп.

Aфсуски, давлат идораларида бундайлар талайгина. Эски давр мероси шу бўлса керак. Қутула олмаяпмиз. Кичик ишларини ҳам ҳамма кўришини истайдиган амалдорларга тўла бизнинг идоралар. Яна қарсак чалмаслик керак, дейдиганларнинг ўзи ҳар гапида қарсакка ишора қилиб «пауза» сақлайди. Хуллас, от изи ит изига аралашиб кетган. Ҳамма нарса ғалатисифат.

Зафарбек Солижонов
журналист

Тағин ўқинг
3 январ 2020
Анимация (мультфильм) қилишнинг қимматлиги боис 3 январь куни Рассом Тузнинг «жума ваъзи» Элтуз ютуб каналида эфирга берилмади. Бу форматдаги ...
12 август 2022
Кўраëтганингиз бу кадрлар кик бокс ëки қоидасиз муштлашув саҳнаси эмас, оддий Сариосиëдаги дарс соатини бўлиша олмаган ўқитувчиларнинг бир-бирини дўппослаши. ...
29 ноябр 2021
Швеция бош вазири ўз мамлакатида хизмат машинасига эга ягона сиëсатчи. Қолган мулозимлар ишга ўз машинаси, велосипеди ëки трамвайда боради. ...
6 август 2019
Ўзбекистон президенти кейинги 17 йил мобайнида илк бор таътилга чиқди. Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 5 августдан қисқа муддатли ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...