Асосий мавзулар
8 ноябр 2021

Конституцияни ўзгартириш Мирзиёевнинг янги муддатига йўл очадими?

Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни янгидан лавозимига ўтириш олдидан қасамёд қиларкан, Ўзбекистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш ниятини билдирди. Бироқ у қандай ўзгаришларни назарда тутганига аниқлик киритмади.

”Агар дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз. Шу сабабли, аввало, сенатор ва депутатларимиз, кенг жамоатчилигимиз, халқимиз билан яна бир бор маслаҳат қилиб, жаҳон конституциявий тажрибасини ўрганиб, пухта ўйлаган ҳолда бугунги ва келгуси тараққиётимизни белгилаб берадиган асосий қонунимизни такомиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқишимиз керак», деди у Сенатнинг янги биносида ўтган тантанали йиғилишда.

Бу юзадан Eurasianet нашри журналист Жоанна Лиллиснинг мақоласини чоп этди.

“Мирзиёев 2016 йилда ҳокимиятга келганидан бери улкан иқтисодий ияслоҳотларни кўзловчи амбицияли  дастурни илгари сурди, сўз эркинлиги ва фуқаролик жамияти учун кўпроқ жой берди. Бироқ кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар аслида бундай ислоҳотларнинг йўқлиги билан кўзга ташланмоқда”, дея ёзди журналист.

Унинг таъкидича, бу муддат ичида бирор мухолифат партияси рўйхатга олинмаган ва ўтган ойда бўлган сайловда президент фақат ўзининг “синалган отлари” билан сайлов пойгасига киришган.

«Сайлов эркин демократик, очиқ-ошкора, соғлом рақобат ва сиёсий кураш руҳида ўтгани халқаро ва хорижий кузатувчилар томонидан ҳам эътироф этилди», деди президент ўз нутқида.

Бироқ журналист Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕҲҲТ Парламент ассамблеяси ва Европарламент кузатувчилари хулосаси ўзгача бўлганига эътибор қаратади.

Улар cайловда «мухолифат партияларнинг четлатилгани ва ҳақиқий рақобатнинг йўқлиги, шунингдек, сайлов куни қонунбузарликларнинг кўп бўлгани» кузатилганини алоҳида таъкидлашган эди.

Мирзиёев эса мамлакатда демократик ислоҳотлар бўлаётгани ва давом этишини таъкидламоқда:

“Биз халқимиз билан бошлаган демократик ислоҳотларни янада қатъият билан давом эттирамиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз! Биз биргаликда, албатта, янги Ўзбекистонни қурамиз!” дея хитоб қилган эди президент Мирзиёев ўз нутқида.

Журналист, шунингдек, президентнинг “сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар кўриш” ваъдаларига ишора қилади. 

“У оммавий ахборот воситалари эркинлигига аралашганлик учун мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга қаратилган чора кўришга ваъда берди. У бир қанча ижтимоий тармоқларни блоклаган юқори мартабали амалдорларни ишдан бўшатгани, шундан сўнг улар блокдан чиқарилгани ҳақида гапирди, аммо бошқа сайтларга кириш ҳамон имконсизлигича қолмоқда”, дея ёзди Eurasianet мухбири.

Журналист президент Мирзиёев конституцияни ислоҳ қилиш бўйича ўз режасини оммавий ташаббус сифатида тақдим этгани ҳақида ҳам ёзди.

“Барча электорат вакилларидан депутатликка номзодлар сайловолди йиғилишларида ҳаётнинг ўзи талаб қилаётган ўзгаришларни тақозо этаётган яна бир муҳим таклифни илгари суришди. Бу мамлакатдаги конституциявий ислоҳотларни амалга оширишдир”, дея иқтибос келтирди журналист президент нутқидан.

Амалдаги конституцияга кўра, сўнгги беш йиллик ваколат муддати Мирзиёев 69 ёшга тўладиган 2026 йилда тугаркан, у ҳокимиятни топширишга тайёрми ёки йўқми, дея савол қўяди журналист.

Унинг таъкидича, Марказий Осиё президентлари ҳокимиятга ёпишиб олиш учун конституцияларини тез-тез ўзгартириб келишган.

Жумладан, Мирзиёевдан олдинги президент Ислом Каримов ўша икки муддати ўтганига қарамай, чорак аср давомида турли ғирромликлар билан раҳбарлик қилишда давом этган эди.

Бир пайтлар конституцияга ўзгартиришлар киритилгани Каримовнинг янги конституцияга кўра навбатдаги муддатга номзодини қўйиши учун асос сифатида қўлланган ва у тағин номзодини қўйиш ҳуқуқига эга бўлган эди.

«Назарий жиҳатдан Мирзиёев ҳам конституцияга ўзгартириш киритса, шундай аргументдан фойдаланиши мумкин.

Марказий Осиёдаги бошқа президентлар эса ўз конституцияларидан ҳатто муддат чекловларини ҳам олиб ташлашган ёки ўзлари учун шахсий имтиёзлар киритиб олишган. 

Мирзиёев конституцияни ўзгартириш режаси ҳақида гапираркан, яқин ҳафталар ичида ҳамманинг диққат- эътибори бу ўзгаришлар айнан нималардан иборат бўлишига қаратилади», дея мушоҳада қилади Жоанна Лиллис «Eurasianet» нашрида чоп қилинган мақоласида.

Жоанна Лиллис олмаоталик журналист, “Қоронғу соялар: Қозоғистоннинг махфий дунёси ичида” китоби муаллифидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 март 2020
Коронавирус нима?  Вирусларнинг кенг тарқалган оиласини ташкил этувчи коронавируслар одам ва ҳайвонларда касаллик қўзғатиши исботланган хусусиятларга эга. Қатор коронавируслар ...
2 октябр 2017
Маҳаллий ҳокимлар пахта териш учун тайёр қуллар ҳисобланмиш бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатини «қонунийлаштириш»нинг янги ва янги усулларини кашф ...
21 март 2019
Ўзбекистон ҳукумати фермерлик ҳаракати сиёсатини қайси йўналишда давом эттиришини билмай, шунча йиллардан буён ҳалак бўлмоқда. Бундан бир неча ой ...
8 сентябр 2024
Элтуз порталига хатлар ёғилишда давом этмоқда. Сўнгги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Хоразм, Бухоро ва Наманган вилоятларидан келган. Эътиборингизга тақдим этиладиган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...