Асосий мавзулар
19 апрел 2022

ИИБ сиëсий фаол Аъзам Турғунов уйини тинтув қилмоқчи бўлди

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли  69 яшар Аъзам Турғуновнинг уйига 19 апрел куни эрталаб 9.00 лар атрофида тинтув ўтказиш қарори билан тўрт нафар ИИБ ходимлари ва участка нозири тинтув қилиш мақсадида келган. 

Турғуновнинг Элтузга билдиришича, то у етиб келмагунча уйидагилар ИИБ ходимларини уйга киритишмаган. 

“Бу пайтда мен янги инсон ҳуқуқлари ташкилотини рўйҳатдан ўтказиш учун ҳуқуқшунос олдига кетаётган эдим. Телефон бўлди. Шошилинч уйга қайтишга мажбур бўлдим. Қарасам ҳақиқатан ҳам эшик тагида, таниш подполковник Миразиз деган йигит, яна фуқаролик формасидаги уч тўртта йигит туришибди. “Тинчликми?” десам ”Мана шундай жиноий иш очилган” дея тушунтира бошлашди. Аниқ қарор, муҳрлари, Ж.Каримов деган терговчининг имзоси бор. Лекин менга ундан нусха беришмади” дея билдирди Турғунов воқеа юзасидан Элтуз мухбирига берган интервюсида.

Аъзам Турғуновга кўра, унга кўрсатилган тинтув қарорида унинг ўғли 35 яшар Лазиз Турғунов исми шарифи кўрсатилган. Шунингдек, қарорда ёзилишича, ҳужжат қайсидир фуқаро Эркинов Муҳаммадаминга қарши Жиноят кодексининг 244-2 моддаси бўйича очилган жиноий иш юзасидан расмийлаштирилган.

Турғунов, ўғлининг бу шахсга нима алоқаси борлиги, нима асосда тинтув қарори чиқарилгани тушунтиришларини талаб қила бошлайди.

“Шундай деб турганимизда, четда турганлардан биттаси югуриб келдида, мени четга тортиб. “Узр. Нариёғдан бизга телефон қилишди. Шунга, деди узр. Анақа қилдик деди. Ҳуллас тинтув бошланай, деб турганида тўхтатилди” дейди Турғунов.

У қарордан нусха беришларини сўраган. Қандай тушунмовчилик бўлиши мумкин. Қарорда унинг уй манзили, ўғлининг исми шарифи тўғри кўрсатилган. Бироқ унга ҳужжат нусхасини беришмаган. 

“Бу гапларнинг энди аҳамияти йўқ. У ёқдан “отбой” қилишди деб, кетворишди” дейди Турғунов. 

Ҳуқуқ фаолининг тағин билдиришича, ўғли орқали унга босимлар янгиланиши мумкин. Бу бежиз эмас. Чунки унинг ўғли Лазиз Турғунов, у ташкил қилаётган “Инсон ҳуқуқи фаоллари уйи” таъсисчилари қаторида ҳам фаолият юритмоқда. 

“Асли кўп ишларни ўғилларим билан бирга бошлаганмиз. Бир неча бор улар қўшни давлатлардаги семинарларга бориб келишди. Кейинги пайтларда ишларим анча юришгандай эди. Бундан аввал Махсус маърузачи билан учрашдим. Сиёсий маҳкумларнинг оқланиши, реабилитацияси юзасидан анча ишлар қилинди. Ўзи шунақа бўлади одатда. Сал ишинг юриша бошласа, бу ёқдан қитмирликлар ҳам бошланади” 

Турғуновнинг Элтузга тағин билдиришича, апрелнинг дастлабки кунларида, айни подполковник унга тез тез телефон қилган. Қаердалигини билмоқчи бўлган. Бирор ёқларга чиқиб кетиб қолмаслигини сўраган.

Қамоқларда тобланган фаол

Шу кунларда яна ўзбек кучишлатар тизимлари диққат эътиборида қолаëтган Аъзам Турғунов   дунëга танилган сиëсий фаолдир. 2019 йилда қароргоҳи Прагада жойлашган People in Need (“Муҳтож одамлар”) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Аъзам Турғуновни “Адолатсизлик ҳикояси” халқаро мукофотига лойиқ деб топган эди. 

 «Адолатсизлик ҳикояси» мукофоти «тоталитар режим томонидан таъқиб этилган шахсларга» бериб келинади.

Аъзам Турғунов президент Ислом Каримов даврида касбий фаолияти учун қамалиб диктатор  ўлгандан сўнггина озод этилган таниқли сиëсий арбоблардан  биридир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 ноябр 2016
Ўзбекистон расмий матбуоти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мамлакатга ташрифини ёритишда фақат ЎзА томонидан берилган расмий хабарларга таянди. Аввало, ...
7 ноябр 2023
Салом қадрли мухлислар, кўрсатувларимизни Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиш билан давом эттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Тошкент, Жиззах, ...
9 апрел 2019
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди. ...
3 май 2016
Ўзбекистон матбуоти, ТВ ва радиосини кузатар экансиз, мамлакатни терроризмга қарши курашиш, ёт ғоялардан сақланиш васвасаси чулғаб олгандек таассурот уйғонади. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...