Асосий мавзулар
21 август 2022

Элтуз суриштируви: Ерга ер қўшган тадбиркорга прокурор нега қарши?

Жорий йил 20 августи Ўзбекистонда «Тадбиркорлар куни» ўлароқ нишонланди. Юзлаб тадбиркорлар шикоятлари эшитилди, ўнлаб тадбиркорлар мукофотланди. Шикоятчи тадбиркорлар орасида маҳаллий ҳокимият мулозимлари ва прокуратурадан зулм кўрганлар анча. Ўзини прокуратура ва маҳаллий мулозимлар тазйиқ нишонида деб айтаëтганлардан бири – Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «RAKE NUR» МЧЖ бошлиғи 62 ëш тадбиркор Равшан Абдураимов. Тадбиркорга кўра, у анча йилдан бери ўзи обод қилган оромгоҳ ҳудуди «рейдерчи» мулозимлар ҳужумига нишон бўлган.

Абдураимовнинг ишонишича, унга қонунан тегишли 62¸50 гектар ерни тортиб олишмоқчи.

Прокурор протести

Бўстонлиқ туман прокуратураси 2020 йилнинг 28 май куни Бўстонлиқ туман ҳокимига расман протест мактуб билан чиқиб, Абдураимовга берилган ер давлатга қайтарилишини талаб қилган.

(Протест киритган туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Ш. Раҳимов ҳозирда ишдан олинган)

Элтуз тасарруфида ернинг Равшан Абдураимовга берилгани ҳақидаги ҳужжат бор.

2018 йил 30 апрелдаги Бўстонлиқ туман ҳокимлигининг 949-сон қарори билан «Чимган» МФЙ ҳудудидаги Бурчмулла ўрмон хўжалиги ерлари таркибидан жами 62¸50 гектар ерни «RAKE NUR» МЧЖга соғломлаштириш комплекси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.

Шундан кейин тадбиркор Равшан Абдураимов соғломлаштириш комплексини қуришга киришди.

Мини отеллар¸ булоқ сувини қадоқлайдиган кичик корхона ва масжид қурилди. Ҳудуд инфратизими йўлга қўйилди. Махсус дизайн асосида парк ва боғлар яратила бошланди.

Курорт жойлашган ер туристлар учун жозиба марказига айланиши ва тадбиркорга ҳам, Бўстонлиқ туман ҳокимлигига ҳам фойда келтирувчи маҳаллаий аҳоли учун иш ўринлари яратилган масканга айланаëтган эди.
Абдураимовнинг айтишича, ишлар юришиб¸ботққоқлар қуритилиб¸ йўл ва инфратузилмалар яхшилангач, » бу жаннатмакон ерни ўз қўлига олмоқчи» бўлган мулозимлар «иштаҳаси очилган»

«Бир йил олдин туман прокуроридан билдирги келди. Прокуратура «Ер ўзлаштирилмагани ва ободонлаштирилмагани боис тадбиркордан олиб қўйилишини» билдирган. (Мактуб Элтузда мавжуд)

Қандай қилиб Қозоғистонга тегишли ер Ўзбекистон мулкига айланди?

Мавжуд қонунларга кўра, Абдураимовга доимий фойдаланиш учун берилган ер 2005 йилгача Қозоғистонга тегишли бўлган. Тадбиркор Абдураимов ҳаракатлари боис бу ҳуудуд Ўзбекистон мулкига айланган.
«Мен давлатимиз чегарасини кенгайтириб ерига ер қўшилишига сабаб бўлган тадбиркор эканлигимдан фахрланаман» дейди Абдураимов.

Ер сеникими, ер меники?

1991 йилгача Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг аксар қисми Қозоғистон ССР мулки ҳисобланган.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Қозоғизтон бу ҳудудни бошқа ҳудуд билан айирбошлаш эвазига Ўзбекистонга берди. Аммо ҳудуд ичидаги Қозоғистон ССР соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли 130 гектар ер Қозоғистон мулки бўлиб қолди. 1992 йил Бишкек келишувига кўра¸ СССР давридаги дам олиш зоналари ва санаторияларнинг мулкий ҳуқуқи уларни қурган республикаларга берилган эди. Масалан, шу келишув асосида Ялтадаги «Ўзбекистон» санаторияси Ўзбекистонга тегишли. Келишув асосида, Бўстонлиқдаги 130 гектар жойни эгаллаган «Шимган» санаторияси Қозоғистон тасарруфида қолди. 2005 йили Қозоғистон ҳукумати бу санаторияни сотувга қўйди.

Ўзбек тадбиркори Равшан Абдураимов бу савдода қатнашиш истагини билдирганини айтади:
«Мен 2006 йили Чимкент шаҳрига бориб, икки марта ким ошди савдосида қатнашдим ва ютиб чиқдим. Санаторияни сотиб олдим. Шу тариқа 130 гектар ер Ўзбекистон давлатига ҳудудига қўшилди. Аммо, бир йил ўтмай, турли мулозимлар бу ерни мениинг қўлимдан олиш учун ҳаракат бошлашди. Шундан бери тинимсиз мужодаладаман»

Ҳолбуки мавжуд қоидалрга кўра, мулк Абдураимовгаоид дея ҳуқуқий процедуралардан ўтиб бўлган эди.
Тадбиркорга кўра¸ Ўзбекистонда раҳбарият алмашиб Шавкат Мирзиëев иқтидорга келганидан кейин Бўстонлиқдаги ер масаласи ижобий ҳал бўла бошлаган:

«2016 йили шахсан Шавкат Миромонович аралашувидан кейин бу масалага жиддий қаралди. Бўстонлиқ ҳокимлиги мен савдода ютиб қўлга киритган 130 гектар ернинг 50 гектарини ноқонуний тарзда хусусий фирмаларга бериб юборганини ҳам компетент ташкилотлар аниқлади. 2018 йили Бўстонлиқ туман ҳокимияти бу ерларнинг ҳақиқий эгаси «RAKE NUR» МЧЖ эканлги ҳақида қарор чиарди. «RAKE NUR» МЧЖ нинг муассиси ва эгаси менман,» дейди Абдураимов. (Ҳужжат Элтузда мавжуд)

Тадбиркорга берилган 74 гектар ернинг 34 гектари ботқоқ. Қолган 40 гектарнинг 15 гектари қурилиш тақиқланган миллий ўрмон. Шу боис махсус комиссия қарорига кўра, 5 ва 8 гектарлик икки жойда қурилиш қилишга изн берилди.

2018 йили Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси бу ҳудудда соғломлаштириш маркази қуриш ҳақида Бош вазир Абдулла Арипов имзоси билан қарор қабул қилади. 2019 йили қурилиш бошланди:

«2021 йилга келиб режадаги қурилишнинг 70 фоизини амалга оширдик. Соғломлаштириш мажмуаси биноларининг 50 фоизи қурилиб битди. Лекин прокурор протест қилиб ҳудудни ўзлаштирмаганунг учун ерни олиб қўяман, деб, хат юборди. Қизиғи шундаки, бирорта прокураура ходими ëки ҳокимлик мулозими келиб қилинган ишларга назар ҳам ташламади. Шунчаки, кабинетларида ўтириб ҳал қилиб қўя қолишган».

Бўстонлиқ суди

Шундан сўнг тадбиркор Абдураимов судга мурожаат қилди. Илк инстанцияда ютқазди. Суд ўз қарорида «шикоят муддати ўтиб кетгани учун қаноатлантирмаслигини» таъкидлаган. Иккинчи апеляция судида тадбиркор ютиб чиқди.

«Аммо қўлимда суд қарори бўлса ҳпи ишлар илгари силжимаяпти. Прокуратура ва ҳокимиятларнинг хусусий мулк эгалари ҳуқуқига дахл қилмаслик бўйича топшириқ ва қарорларига қарамасдан коррупционер мулозимлар тадбиркорларнинг ерларини тортиб олиб қақшатишда давом этмоқда. Бу тадбиркорлар ғазабини келтирмоқда. Менимча, прокуратура ва маҳаллий мулозимлар президент сиëсатига атайин қаршилик қилмоқда», дейди Абдураимов.

Тошкент вилояти коррупция скандаллари марказида

Расмий матбуот хабарларида Тошкент вилояти ҳокимият ва суд идоралри ходимларининг «ер сотиш» эавсига катта миқдорда «пора» олгани ҳақидаги ўнлаб маълумотлар бор. Масалан, “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида маълум қилинишича, 2020 йилда Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олиниб шу кунда қамоқда жазо ўтамоқда.

Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи муаллақ қолар экан ер билан боғлиқ коррупцион муаммолар яна чиқаверади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 декабр 2016
Фарғона вилоят ҳокимининг туманларда ўтказаётган мажлисларда чироқ ўчиб қолиб, мажлис аҳли лампа чироқ, қўл фонарларини ёқишга мажбур бўлишмоқда. Туманларнинг ...
11 ноябр 2022
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизлар, мўччи ойбика ҳам ...
7 ноябр 2018
Ҳокимлик мулозимлари ва фермерларга кесак ушлатиб, сувли ариққа тушириб, машина олдида югуртириб сазойи қилган амалдор Зойир Мирзаев ишдан олингач,  ...
30 июн 2021
Шовот тумани ҳокимлиги 28 июнь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ғалла режасини бажарган фермерлардан қўшимча ғалла талаб қилинмоқда” мазмунидаги хабар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...