Асосий мавзулар
22 ноябр 2022

Япония императори ўзбек вазирни олий орден билан мукофотлади

Жорий йилнинг 9 ноябр куни Токиодаги император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовни Япония олий мукофоти Буюк кордон – «Чиқаётган Қуёш ордени» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, орден Япония императори Нарухито томонидан бош вазир Фумио Кисида иштирокида тақдим қилинди.

«Чиқаётган Қуёш ордени» мукофоти Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган узоқ муддатли ҳиссаси эътироф етилганидан далолат беради.
Япония бош вазири Фумио Кисида билан норасмий суҳбат чоғида бу пандемиядан кейинги биринчи маросим эканлигини, бу рамзий маънога эга эканлигини таъкидлаб, бугун Япония учун шериклик катта аҳамиятга эга бўлган мамлакатлар вакиллари мукофотланганини қўшимча қилди. Суҳбат якунида Фумио Кисида мукофотланган мамлакатлар халқларига ўзининг самимий тилакларини етказишни сўради.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон вакили Азиз Абдуҳакимов бу йил МДҲ мамлакатлари орасида ягона ва катта тасмада чиқаётган Қуёш ордени билан тақдирланганлар орасида энг ëши ҳисобланади.

Орден ҳақида

«Чиқаётган қуёш» Япониянинг энг қадимги мукофоти. 1875 йил давлат Кенгаши қарори билан ташкил этилган Чиқаётган Қуёш ордени фақат эркаклар учун бўлиб ҳам ҳарбий, ҳам гражданлар учун берилган.

1875 йил декабрда Токиода орденнинг биринчи тақдирлаш ва тақдимот маросими бўлиб ўтган эди. Мукофотнинг юқори мақомини таъкидлаш учун император ва император оиласининг етти аъзоси биринчи кавалерлар бўлишди. Император оиласидан бўлмагани холда орден олган илк киши 1876 йил феврал ойида зобит Сайго Цугумичи бўлди.

2003 йилда орден бериш қоидаси ўзгартирилди. Энди орден билан аёлларни мукофотлашга изн берилди. Азиз Абдуҳакимов бу орденга сазовор бўлган энг ëш сиëсатчидир.

@eltuz

Тағин ўқинг
18 май 2018
Президент Мирзиёевнинг умр йўлдоши Зироатхон Ҳошимованинг Вашингтондаги Оқ уйда тушган фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бирида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ...
31 август 2023
Москвада ўзини элчихона вакили дея таништирган шахс ўзбек мигрантларга ҳарбий хизматга чорлов қоғози тарқатаётгани ҳақида хабар Элтузга етиб келди. ...
8 август 2019
“Элтуз” нашри собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқда ёзган “Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китоби 12-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. Китобнинг бу ...
5 октябр 2023
Элтузга етиб келган дастлабки маълумотларга кўра, 4 октябр куни Бишкек марказида амалга оширилган жиноятчиларни  қўлга амалиёти чоғида Қирғизистонлик Қамчибек ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...