Асосий мавзулар
26 май 2023

Русга ошиқ Озодбек! – РТдан ваъз

РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. 

МС: Питерда новви бўлди оғо?

РТ: Питердаги понтон пўрттиллагани оқибатида 41 яшар ўзбек ўлди

МС: Миннан биëно ўлаваради инди хоторлошиб. Ўрисни минг мақтасангам гўззи гўк.

РТ: Ўзбекистон Маданият ва Туризм вазирлиги 2023 йил олган «Ўзбек қизи» деган кино Совет қизил байроғи билан бошланади. Бу савиясиз фильм «Ўзбекистонни СССР бағрига қайтариш» деган кремль орзусини парваришлашга қаратилган.

МС: Ўрисдон жўронг бўлса, ëнингдо ойболтанг бўлсин.

РТ: Юнусобод туманидаги, 43 мактаб 4 синф битирувчилари кўкрагига Россия байроғи рангидаги лента тақволишди. Вазир Хилолахон шунақа топшириқ бердими «Россияга отработка қилайин» деб? Бундан олдин Тошкентдаги мактабларда 23 феврал Қизил армия кунига атаб пул йиғишувди. Яна бир вазир Озодбек «Ўрислар билан бир тешикка сиямиз» деб мақтаниб чиқди. Нима бўляпти ўртоқ бошлиқ. Агар бизга билдирмай юртни ўрисга сотворган бўлсангиз айтиб қўйинг. Кимга таъзим қилишни билайлик.

Фото: Озодбек билан Аброр

МС: Бир ўрисқул бор ади. Инди икки бўлди.

Кулги жингл

РТ: Тошкент ўрисқул ва путин пропагандонларининг пойтахтига айланди. Ўзбекистон мустақиллигини кўтарасига кремлга сотган Янги Ўзбекистон ҳукумати қўллови билан Тошкентда «Рус сезони» очилди.

МС: Ўзи едди йилдан барин Ўзбекистонда ўрисни сезони бўлиб ëтибди.

РТ: Бу сезонни очиб берган уруш жиноятчиси, санкцияга тушган пропагандон Никита Михалков Тошкентдаги Навоий театрини лиқ тўлдирган ўрисқул моховларга қарата ваъз қилди.«Истайсизми ëки йўқми сизлар бизнинг таркибий қисмимиздирсиз. Биз ягона танамиз. Мен бу ерда турист эмасман. Россия провослав дини ва ислом дини бир бири билан апоқ чапоқ бўлиб кетган . Россия провославлари Католик диндошларидан ҳам кўра Ўзбекистон мусулмонлари билан ашир нашир бўлиб кетган» деди Тошкентда туриб Никита Михалков. 

МС: Ўзимни орқа боғчамда юрибман дийжак бу тварь! 

РТ: Бу пропагандоннинг алжирашини зални тўлдирган етимак моховлар тўдаси олқишлади. Бу моховлар ичида жорий ҳукумат аъзоларининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хотинлари ва аëл мулозимларнинг ўйнашлари ҳам бор. 

Украинада гўдаклар ва хотин қизлар ўлдирилаëтган бир пайтда Тошкентда ўтаëтган бу «қон юқили» базмга мезбонлик қилганларнинг боласи ўлсин. Уйи ëнсин. Қариндош уруғлари тузалмас касалга чалинсин. Бировнинг уйига кулфат келтирганлар тагига пойи патак бўлишнинг бадали оғир бўлсин. Бу «қон юқи» базм бўлаëтган пайтда Ўзбекистон Маданият ва Туризм вазири Озодбек Наманганда «бачча стилидаги» хонишларни товусдек хиром қилиб куйлаб ëтибди. Бу одам ўзи учун аниқлаштириб олсин. У отарчими ëки давлат мулозими? Агар давлат мулозими бўлса бу ўрис қабоҳатини Ўзбекистонга олиб келмасин. Ўзбекистон мустақиллигини оëқ ости қилмасин. 

Янги Ўзбекистоннинг энг катта юпитеридан то заррасига қадар амалдорлари. Билиб қўйинг. Кўр эмасмиз. Кар ҳам эмасмиз. Қилган ишларингиз тарих зарварақларига Рассом Тузнинг олтин қалами билан ëзиб борилмоқда. Эртага болаларингиз «ота энам сотқин бўган экан. Кремл қули бўлишган» дея иялмасин десангиз қадамни ўйлаб босинг. Ўзбекистон мустақиллиги учун фронтларда қон тўкиб курашаëтган Украинага шон шарафлар. 

МС: Тошкентни ўрисқуллани пойтахтина айлантирған мулозимлони ер ютсин!

РТ: Матчонбой, буларни ер ютса ўзбекистонда раҳбар зоти қолмайди.

МС: Ўзбек ҳўкуматини Путиннан «еб қўйғон» жойи бўлса билали. Навчун халқаро санкция рўйхатина гирган уруш жиноятчиларини Тошкента олиб галиб кремл адикина патак бўлиб ëтибдило?

РТ: Антиутопия учун мавзу: Украинлар Россияни мағлуб қилади. Путин Тошкентга қочиб келиб, Ўзбекистонда СССР давлатини тиклайди. Ўзбекистон номи Сталинистон бўлади. Тошкентнинг номини Москва деб ўзгартиради. Мустақиллик майдонида кремль қуриб ичида ўлгунича подшохлик қилади. 35 миллион аҳоли дуо қилади Путинни эртадан кечгача.

Порахўрлар масками

РТ: Ўзбекистондаги олий таълим масканлари томоғигача порахўрликка ботиб кетган.

МС: Мисол гатиринг оғо. Қури гап бўлмасин. Исбот далил!

РТ: Наманган давлат университети ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, унинг қариндошини танишлари орқали Қирғиз Республикасидаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, сўнгра Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига кўчириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

МС: қорсилдоп учиб гурсилдап синсин!

РТ: Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси танишлари ёрдамида Тайлоқ туманида яшовчи фуқарони хорижий олий таълим муассасаси талабаси эканлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6000 АҚШ доллари, ҳамда унинг қариндошига инглиз тили бўйича миллий сертификат олиб бериш учун 1200 АҚШ доллари, жами 7200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

МС: Ибий бохти қоро.

РТ: Гулистон шаҳрида яшовчи, 1997 йил туғилган шахс Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5100 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур пул маблағининг 4600 АҚШ долларини вилоят Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчисига бериши кераклиги маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

МС Бўлғони 200 олибдими итизғо…

РТ: Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МС: Бўлғоними шу. Бошқоло ойми?

Яна бир мулозим пора олаëтиб қўлга тушди

Ўзбекистон мулозимларнинг пора олиш частотаси бўйича бемалол Гиннес рекорд китобига кира олади. Айтайлик, ҳокимиятнинг битта кабинетидаги мулозим пора билан қўлга тушган бир вақтда, нариги 8 та кабинетдаги бошқа амалдорлар пора олаëтган бўлади. Битта экспремент қилса бўлади. Масалан уй жой қурилиши ва ер ажратиш билан боғлиқ идорадаги ҳаммани бирдан қамайсиз. Қамалганларга «камида бир марта пора олганингни бўйнингга олсанг қамамаймиз» деб жиддий кафолат берсангиз. Ҳаммаси боғбони билан фаррошигача пора олган бўлиб чиқади. 

Бу бир арава гап кириш қисми эди матннинг. Манави эса свежий маълумот. Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг Юнусобод туман қурилиш бўлими бош мутахассиси А.Ю. фуқаро О.А.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қурилиши тугалланган бино иншоотини фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. 

МС: Ўқимаған била. Илими билими йўқ. Президент фармонларини ўқимоған. 

РТ: Ўзбекистон сохта олимлар энг кўп яшайдиган мамлакатга айланди. Диссертацияларни «илм негрлари» пулга ëзиб беришади. 70 фоиз плагиат чиқса ҳам пора бериб йўлини қилишади. Собиқ Югославиядаги шубҳали илмий журналларда ўзбек «олим»ларининг «илмий» мақолалари пул эвазига «чоп» қилинади. Хуллас дахшатли манзара.

МС: Нишатиш гарак инди оға?

РТ: Ишни анови Сардоба онтарилганда диссертацияси ғарқ бўлган деган эртак тўқиб олим бўлган хотиннинг докторлик мартабасини бекор қилишдан бошлаш керак. Бир вақтлар КПСС ҳақида диссертация ëқлаб, хозир хадис ўқитадиган хожакаларни ҳам олимлик мақомидан мосуво қилиш керак. Ҳудди бир давлат подшоси нашавандлардан қутилгани каби.

МС: Аввалам ишитвадим бу эртакни яна айтинг оғо.

РТ: Бир дўлатни пошшоси вазирлик тузишга ишқибоз экан. Шундай вазирликлардан бирини оти кўкнори вазирлиги экан. Буни ëнига наша¸ героин¸ лирика¸ трамадол¸ кокаин¸морфин каби ўнлаб вазирликлар қўшилибди. Қоидага кўра¸ энг учига чиққан бангилар вазир бўлар экан. Бир куни Молия вазири билан Ҳазина вазири уларни ортидан иқтисод ¸ қоғоз пул ва чақа вазирлари пошшони олдига келиб шу наркотик сектордаги ўнта вазир яхши ишламаяпти. Шуни тарқатиб битта қисак дейишибди. Пошшо рози бўлиб биттасини қолдиринглар дебди. Вазирлар қайси бирисини деб сўрашибди. Пошшо уларга қараб «Ҳаммасини бир хонага йиғинг. Кайф қилиб ўтиришсин. Кейин ўт қўйиб юборинг. Ким қочмаса ўша вазир бўлади» дебди

Наркотик секторидаги 10 та вазир узун қисқа бўлиб келишибди. Биттаси томирига урди. Битаси хидлади. Биттаси чилим чекди. Хуллас ўтиришибди вазирлар қийшайиб кайф тарақ. Қўллларида блокнот. Шу пайт шотирлар келиб хонага ўт қўйворди. Вазирларнинг кайфи тарқаб қочиб кета бошлади. Биттаси бўлса сузилганича ўтираверди. Дунëни сув босса тўпиғига чиқмайдиган хилидан эди. Шотирлар кўпик сепиб ўтни ўчиришди. 9 та вазир ишдан олиниб барча наркотик вазирлари бирлаштирилиб битта вазир бўлди. 

Қоғоз пул¸ банкомат¸ чақа ва сариқ чақа вазирликлари хурсан бўлишди. Иқтисод¸ молия¸ чўнтак ва пошшо оиласи чўнтаги вазирлари ҳам севинди.

Ишсизлик¸ қашшоқлик¸ совуқ уй¸ чироқсиз кўча¸ уйқусзилик ва уйсизлик вазирлари хафа бўлди. Чунки ишсиз қолган бу 9 банги уларни ихтиëрига ўтган эди.

Кулги жингли

Мастер класс

МС: Оғо йигитман даянни бахти ëтмосин. Йигитни қаддини дик тутодўн нарса пил. Пил ишлашни тоза усулларини ўргатсангиз.

РТ: Ëши 30 билан 60 орасидаги эркаклар бемалол қила оладиган ишни ўргатсам. Уч ғилдиракли велосипед сотиб оласиз. Унинг орқасига «Хаж» деб ëзиб қўясиз. Оқ дўппини кийиб, ярим метрча соқол қўясиз. Навоий вилоятидан Нукусга кетадиган йўл бор, икки тарафи қумлик. Ўша йўл четида қайсидир томонга қарата ҳаракатланиб турасиз. Таксичи, автобус ва фура шўпирлари тўхтаб сиз билан албатта селфига тушади Сиз эса уларга устига оят ëзилган яшил қутичани тутасиз. Пул ташаб спонсор бўлишади. Кеч бўлганда Қизилтепа яқинидаги капада ухлайсиз. Бир ойда 3 минг доллар топиш гарантия. Ўтмишда бу аферани туя билан қилганлар бўлди. Аммо дарров айтай туя эффектний кўрингани билан қиммат. Яна унга янтоқ ҳам сотволиш керак. Велосипед энг яхши вариант.

МС: Оғо инобини гўрдингизми?

РТ: Мана бу фейк сувратни рост деб юзлаб одамлар улашиб ëтибди. Маълумот учун Хадийча бинт Хувайлид ибн Асад ибн ‘Абдуль’узза ибн Киляб аль-Курашия аль-Асадия 556 йили Маккада туғилиб 619 йили Маккада ўлган. Илк тикув машинаси эса минг йилдан кўп вақт ўтиб 1755 йилда инженер Чарльз Фредрик Визенталь тарафидан Англияда яратилди. Расмдаги машина эса 1850 йили Зингер ширкатида серияли ишлаб чиқарилган. 

Одамга ақл ўйлаш учун берилган. Кўрмуридлар миллатнинг фожиасига айланиб улгурди.

МС: Оғо андижонда на гап.

РТ: Андижон ҳақида негатив маълумот кўпайиб кетди тармоқда. Холбуки бу вилоятда жуда кўп яхши, ҳамда бошқа вилоятларга ўрнак бўладиган ишлар ҳам қилинмоқда. Шундай ишлардан бири буюк жадид ëзувчи Хамза Ҳакимзода Ниëзийнинг «Бой ила хизматчи» спектакли сахналаштирилди. Жамиятдаги табақаланиш¸ тенгсизлик¸ кўп хотинлилик ва муллалар риëси ҳажв қилинган бу ўлмас асар «Маънавият ойлиги» доирасида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари эътиборига ҳавола қилинди.

«Бой ила хизматчи» асари асосида саҳналаштирилган спектакль бугунги жамиятимиз юзига тутилган кўзгудир.

Видео

Алифбо сабоқлари

«Яланғоч турган бу Довуд амаки¸ аслида ҳайкал. Уни Микельанжело ясаган. Манов холани ати «Мона Лиза». «Ерни хўкиз кўтариб турмайди. У юмалоқ. Ернинг тортиш кучи бор. Бу олабула балиқнинг элгебетега алоқаси йўқ. Бу эса «Қора квадрат» 20 миллион доллар туради. Халқ думсиз бўлади. Ҳалқум эса думли. 

Бу ва бошқа билимлар ўзбек амалдорларига ўргатилади. Ўзбекистонда давлат органларининг раҳбарлари Давлат бошқарув академиясида махсус курсларда келаси ойдан бошлаб ўқитилади. Кошки бу иккичилар бир нарсани ўргана олса…

Секс коммуна

Бешта радикал рижолни ичкарига апкириб қўйишибди. Улардан бирининг хосияти билан талоқ қилинган хотинлар армияси пайдо бўлган. Уйланволиб, никохди ўқитиб, бол ойида шимишиб¸ кейин талоқди бероураркан. Бу рижол урчитган бачаларига алимент пули ҳам тўламаган. 

Энди миндай гап. Рижол эрга диний асосда «динди билиб», «пора пора хатмларди» қиған қориялар тегяпти ўптим. Биринчидан кўп хотинлилик бу шариатда бор нарса. Замонавий тилда бу секс коммуна дейилади. Рижоллар секс коммуна ташкил қилмоқда. Коммунага кириш ихтиëрий. Шу боис тек ўтириш чувилламай. Йиғланилмасин. Иккинчидан шариатда алимент деган тушунча йўқ. Сенга талоғингди бердими¸ махрди қўлингга тутқаздими. Все тогда. Тошингни тер, Идданг чиққанидан кейин «қорияни» ëқиб қўйсанг¸ яна бир рижол олиб камида икки ой шимади сени. Фақат бошида каттароқ махр сўра, исқирт. Энг мухим меседж бу «шукур қилишлик», «рисқни яратган беради», «сен сўра», сенга албатта бу хезалак эринг бера олмаган алиментданам каттасини беради. Умуман қашшоқликдан фахрлан. Фақирлигим фахрим деб яша. Порталма портал кабинетма кабинет юришаверма. Рижоллардан орттирган бола бақрангни эргаштириб, лўлига ўхшаб. Давлат Суриядан қайтарилган секс жиходчиларди таъминлайман деб кўти ўприлиб кетди. Ўтириш уйда. Хотин остона хатласа кўкдаги малаклар безовта бўлади.

МС: Оғо, Интернетдан хотин топиб ўйлансам на дийсиз.

Шу пайтгача уйланишнинг бир неча тури мавжуд. 1. Энаси аберади. 2. Ўлдим куйдим деб ўзи яхши кўриб уйланади. 3. Олиб қочади. 4. Ўрис хотин обкелади. 5 Интернетдан топади. 

Бу айтган вариантларнинг аксари ажралиш билан тугайди. «Хуйи тўғри кемабди» дейишади. 

МС: Сиза бир савол: ожрошип гетмаслик учун қойси метод ëхши? Совчини ўртаға солиб ота анаси аппарганими ë телегромда ëзишиб, ўлдим куйдим даб севишиб ялашиб ўйланганими? 

РТ: Сунъий интелектдан сўраб уйлансангиз 90 фоиз холатда ажрашмайсиз. Демак, хотин ëки бўлғуси эрнинг маълумотларини апликацияга юклайсиз. Сунъий интеллект анализ қилиб сизга жавобини айтади. Жавоб 100 фоиз тўғри бўлади. Лекин ажрашиш риски барибир 10 фоиз қолади. Роботниям ақли етмайди кимнинг хуйи кимга аниқ тўғри келишига. 

Робот сиз ҳақингизда энангиз билмаган нарсаларни билади. Масалан, кеча Чилонзордаги аптекадан кондом сотиб олдингиз пластик билан тўлаб. Буни робот албатта билади. Ëки бўлғуси келин бола чевар духтрга бориб яматиб келди. Буниям билади. Эр «соппа соғман» дейди, аммо унинг инсулин сотиб олишини робот давно билади. Эр уйланмаганман дейди, аммо робот дойи унинг алиментдан қарздорлар рўйхатида турганини билади. Энг муҳим инфо эса дракон қайноналарнинг келинни қандай эза олиши ҳақида. Хуллас сунъий интеллект сизга эр ëки хотинни товуп беради. Гарантия 90 пойиз.

МС: Оғо. Гўтаринг ални. Уринг потияни.

Ассалом Ўзбекистон, Жума Муборак! 

Рассом Туз

Тағин ўқинг
11 май 2016
Ўзбекистондаги айни тенденцияни бугун Eltuz.com нашри рассом Туз қаламига мансуб навбатдаги кариакатура орқали акс эттиради. Газетада исми ошкор этилмаган ...
2 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Ислом Каримовга «ноқулай» савол берган журналистларнинг матбуот анжумани ўтаётган залдан ...
10 август 2018
Озодлик радиосининг мақоласига жавобан, 20 февраль куни “Murad Building” ширкати раҳбари, 35 ёшли Мурод Назаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида баёнот ...
15 март 2021
Ички ишлар вазирлиги икки ой ичида 24 миллиард сўмга маҳбус ташувчи 50 та транспорт воситаси – автозак сотиб олгани ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...