Асосий мавзулар
1 октябр 2023

Белла Мафия – Гулнора Каримова халқаро жиноий гуруҳ онабошиси бўлган

Швейцария прокуратураси Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримовани юзлаб миллион доллар пора ювиш билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳни бошқаришда айблади.

Расмийлар 2005-2013-йилларни ўз ичига олган тергов давомида 780 миллион Швейцария франки (857 миллион доллар) қийматидаги активларни мусодара қилган.

Каримова 2014-йилдан бери Ўзбекистонда қамоқда ўтирибди. У Ўзбекистонда давлат маблағларини ўзлаштиришда айбдор деб топилган.

Лекин Гулнора Каримова телекоммуникация шартномалари билан боғлиқ порахўрлик айбловларини рад этиб келади.

Гулнора Каримова отаси президентлиги пайтида мислсиз қудрат ва нуфузга эга эди.

Швейцария айблови Россия телеком ширкатининг Ўзбекистондаги филиалини бошқарган исми ошкор этилмаган тадбиркорга ҳам қаратилган.

Швейцарияда Гулнора Каримова Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига кириш эвазига пора олганликда ҳамда Швейцариядаги банк ҳисоблари ва бошқа мамлакатларда пул ювишда айбланмоқда.

Элтуз Гулнора Каримова номи атрофидаги коррупция ва пул ювиш жиноятларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
25 феврал 2024
Президент қарори асосидаги аукцион савдолари орқали олинган жойларнинг бузиб ташлангани иддао қилинган мурожаат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ушбу ...
30 октябр 2020
Ҳафта ичи сен севасанми, мен севаманми, сен ëмон кўрасанми, мен ëмон кўраманми, деган гаплар билан тўла бўлди. Ҳар ким ...
28 апрел 2021
Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевни судга ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...