Дайжест
23 октябр 2023

Россиядаги ўзбеклар севги учун муштлашишди

Россия. Петрбург. 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасидаги “Каттақўрғон” кафеси яқинида 11 нафар ўзбек бир бирини тепкилаб ëтибди. Биттаси кафедан обчиққан стул билан бошқасининг бошига қарсиллатиб солди. Муштлашув пайтида янграган ва ўзбек тилига ўзлашиб сингиб кетган «далбаëп, пидаррас, ссука, каззёл, йибан, хуй» каби калимаи мубораклар қадимий Питер осмонидаги қарғаларни ҳам чўчитиб юборди. 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 11 ўзбек бача 34 яшар сартарош хотинни талашиб, бир бирини ярим соатча дўппослашди.

Севги ҳатто Россиядаги дангасаларга ҳам куч ато қилади. Полиция ва тақирбош ўрислар олдида майсадан паст, сувдан сокин юрадиган ҳокизор ўзбеклар бутун кучини бир бирини уриб тепишга сарфлашди. Ўзбек тили байрами арафасида муштлашув пайтида ўзбекча сўкишлар ҳам ишлатилгани шоëн таҳсинга лойиқ. Жанжал қатнашчилари ўз сўкишларида бир бирларининнг оналари билан жинсий алоқа қилиш истагини очиқлашди.

Можаро ҳақидаги хабар келиб тушганидан ярим соатча ўтиб кафени олдига «вий вий қилиб» полиция мошини «воозз» этиб келди.
Полицияни кўрган ўзбек жанжалкашлар худди сеҳрлангандай шалпайиб қолишди. Бир иккитаси қочмоқчи бўлган эди полиция ишораси билан дарров қўлини кўтариб таслим бўлди.

Питер полиция ходимлари томонидан ички ишлар бўлимига 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 12 нафар Ўзбекистон қашшоғи, жумладан, жанжалга сабаб бўлган ғар ўзбек хотин ҳам олиб кетилди. Ўзбеклар талашган хотин 34 ëшда. Сартарош бўлиб ишлайди.

«Агар ошиқларинг минг битта бўлса, билгилки, аларнинг ўн бири менман» деб юмуриқ тукканлардан икки киши ёпиқ бош жароҳати, мия чайқалиши ва кўплаб кўкаришлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳибсга олинганларга нисбатан миграция қонунчилигини бузганлик учун 6 та, майда безорилик учун 8 та баённома тузилган.
Бундан ташқари, текширув натижаларига кўра, жиноят иши қўзғатилган.

Можаронинг тўрт иштирокчиси безориликда гумон қилинмоқда.
Кима айтади севги йўқ деб. Ишонмаса, Питернинг Достаевский кўчасидаги Каттақўрғон кафесига борсин.

Севгимиз ўлдими? Либосингиз кўк,
Кўнглингиз – бегулхан, кўзингиз-бечўғ.
Биздан бориш йўқдир, сиздан келиш йўқ-
Келишсиз дунёда беғам, азизим,
Нега кўзларингиз бенам, азизим. (У. Азим)

@Rassom Tuz

Тағин ўқинг
7 ноябр 2018
Яқинда Жаҳон банки томонидан эълон қилинган “Бизнес юритиш” (Doing business) рейтингида Ўзбекистон 76-ўринни эгаллади. Яъни мамлакат ўтган йилдаги ўрнидан ...
22 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Андижон, Сурхондарё, Фарғона, вилоятлари дан ...
11 феврал 2019
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг лавозимидан бўшатилиб, ўрнига Абдусалом Азизовнинг тайинланишини 11 феврал куни Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти ...
4 июл 2016
Ўзбекистонда кейинги ўн йилда аҳолига мажбурий сингдирилиб келинаётган нақд пулсиз тўлов тизими, ҳукуматнинг нақд ва электрон пул ўртасидаги тафовутни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...