Cатира
24 октябр 2023

Рассом Туз: МТРКдан «Зиг Хайл!!!»

Ўзбекистон телерадиокомпанияси ТВ катта муҳаррири Муҳиддин Сулаймонов Гитлер фашизми тарафдори эканлигини ëзиб чиқди.

У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Гитлер суратини жойлаб: «Бу одам яхши иш қилган экан,» деб ëзди.

У жойлаган суратга илова қилинган матнда ирқчилик, геноцид ва антисемитзм олқишланган.

Бундан олдин ЎЗ МТРКнинг собиқ сухандони, ҳозир диний пропаганда билан шуғулланаëтган Абдукарим Мирзаев Гитлерни улуғлаб пост қолдирганди.

Элтуз сал олдин Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси (МТРК) тизимидаги коррупция кўлами ҳақида ëзганди.

Аммо Ўзбекистон аҳолиси фикру ўйини шакллантиришни мақсад қилган бу идорадаги журналистларнинг Ўзбекистон конституцияси ва қонунларида қораланган ирқчилик ва фашизмннг очиқ тарафдори экани ҳақидаги бу факт бизни таажжубга солди.

Безбетларча фашизм доҳийси Гитлерни ëқлаб чиққан редактор Муҳиддаин Маҳмуджонович Ўзбекистон Миллий Университетини хатм қилган экан.

Демак, бу плинтусдан паст ирқчи университетда тарих дарсини ўқимаган. Яна ҳам тўғрироғи Университетнинг ўзида ўқитиш билан муаммо бор.

Элтуз таҳририятини фашизм тарғиботчисининг МТРК таркибига қандай кириб қолди деган савол қизиқтиради.

Элтузга маълум бўлишича, МТРК маиший бузуқлик¸ таъмагирликни касб қилганлар билан бирга диний экстремизмни ëқлайдиган, Россия босқинчилигини оқлаб Путин ва Гитлерга сажда қиладиган маънавий тубан ва мавжуд конституция душманлари билан тўлган.

Айнан МТРКнинг вилоят тизими рахбарларидан бири ўз хисобчиси билан ТВ биносида бесоқолбозлик билан шуғуллангани учун қамалган эди. МТРКда ишлаган ўнлаб ходимлар турли йилларда порахўрлик, номусга тегиш, диний экстремизмда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилган.

Тағин ўқинг
22 декабр 2020
Жорий йилнинг 15 декабрида 35 ёшли З.Б. уч ўғлини ва ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри экология бўлими ходимлари томонидан ...
31 март 2018
Олий Мажлис Сенати 29 март куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тўғрисида»ги қонунни тасдиқлади. Мазкур қонунга кўра, ДХХга ...
25 апрел 2016
Маълум бўлишича, 19 ёшида жинояти учун қамалиб, 3 йилдан сўнг амнистия асосида озодликка чиққан янгийўллик фуқаро узоқ вақт бир ...
29 октябр 2023
Лекин бир халқ мудраб, ётинқираса,Ҳар кимга ўз тинчи ёқинқираса,Шоирлари қўрқиб босинқираса,Халқни ким уйғотар,Саволим шулдир?! Ушбу сатрлар муаллифи, ўзбек модерн ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...