Асосий мавзулар
3 ноябр 2023

Нега халқ Муножотни эмас Жанзени севади

Чарх авзойи бу дам аввалгиларға ўхшамас,

Котибу давру рақам аввалгиларға ўхшамас,

Энди инсон қадри ҳам аввалгиларға ўхшамас,

Кўнглум ичра дарду ғам аввалгиларға ўхшамас,

МС: Вохай. воҳай. Бу шеърни ëзди Матчоноп Омон. Ким билмаса ўзина ëмон. Ничиксизла хўжик бирри мўччи ойбика, ëшулли ëшикиччила. Хаззатип юрипсилами ëлғончида?

Бу йўлда биз неча қўрғондан ўтдик,

Адирлар, қумлардан, дарғондан ўтдик.

Шошмай, лекин қайтмай, ҳақ деб ҳар доим,

Биздан анча олдда борғондан ўтдик.

МС: Оғо, қўйинг галди галмади шеърлани. Ўлган қотқоннон ойтинг.

Мусаппо осмон нюс

Андижонда бир хотин «жонимдан тўйдим» деб учинчи қаватдан пастга ўзини отди.

МС: Ўлдими?

Йўқ.  Қовурғалари синиб кетибди. Касалхонага олиб кетишди.

МС: Хамма ари олдоғон, жониннан  дўйғонлар учакдан ўзини отаварса юртда хотин қолмин қирилб гетади. Ўзи қочон ўзини учакдан тошовади бу монлойи қоро?

Расмий маълумотни ўқиб берсам.  Воқеа 27 октябрь куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳар 3-кичик даҳа 7-уй, 22-хонадонда содир бўлди.

Фуқаро Н.Р.нинг вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаати асосида профилактика инспекторлари етиб келишганида хонадон эгаси Н.Г. уйнинг деразаси ташқи томонига чиқиб, ҳаётдан тўйганлигини билдириб бақираётган бўлган.

Хонадон эшиги берклиги сабабли вилоят ФВБнинг қутқарув отряди ходимлари чақиртирилиб, эшик очиб кирилган. Деразанинг ташқи томонида турган Н.Г.дан пастга тушиши айтилганида, Н.Г. ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли сирпаниб кетиб, 3-қаватдан тушиб кетган.

Оқибатда Н.Г. оғир тан жароҳатлари билан Шошилинч ёрдам марказининг вилоят филиалига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МС: Оғо, бу аввалам бўлғон. Булани ота бовоси ўзини учакдан тошоғон.

РТ: Ҳозиргиларнинг ота боволари «Чилидан қўлингди торт. Йўқолсин Пиночет» деб митинга чиқиб бўлиб, яна пахта даласина кириб кетишарди. Бир тарих ўқитувчиси қишнинг куни кўчада бир соатча туриб келарди. Нега деб сўрасангиз. «Америкадаги уйсизлар совуқда ëтганида мен иссиқ уйга дарров кириб кетсам бўмийди» дерди. Бу маллим ўпкасини совуқ олдириб туберкюлоз бўлиб ўлди. Коллектив ақлсизлик бугун юз кўрсатаëтгани йўқ. Доим шундай бўлган. Шу боис тележодугар  Кашпировский бу массани бармоғини учида ўйтаниб ўтирган.

МС: Коллектив онгсизликни тарсакиси ничик бўлади?

Коллектив онгизликнинг тескариси индивидуалликдир!

Ер тагидаги канарейка

Йил бошида Нью Йоркда бўлганимда бир арт критик дўстим чойга таклиф қилди. Эрталабки нонушта. Бреакфаст. Бу дўстимнинг айтишича, Нью Йорк нонуштаси икки қисмдан иборат. Ейиладиган ва ейилмайдиган қисмлардан ташкил топган. Ейиладиган қисми янги сиқилган апелсин шарбати. Пишлоқли қора нон ва албатта кофе. Ейилмайдиган қисми эса «Нью Йорк Таймс” қоғоз газетаси. Мен бу дўстимга «Шу замонда ҳам одам қоғоз газета ўқийдими? Мана смартфонда НТ апликацияси бор. Ўқийвур ўша ерда. Мақласан, қоғозди исроп қилиб» десам унамади. Эрталаб НТ ўқиш модерн санъат билимдони бўлган бу дўсти азиз учун ўзига хос ритуал экан. Унинг айтишича, куннинг унумли бўлиши учун бу ритуал ўзига хос космодромнинг старт майдони экан. Гапнинг тўғриси, қоғоз газетани бир хафта олдин учоқ салонида кўрувдим. «Франкфуртер Алге Майне» газетаси. Лекин бугун эрталаб Газета.Узни ўқидим. Телефонда албатта. Азаматга раҳмат, яхши контент қилади. Мунтазам ўқийман. Бугунги сонида Самарқанд марказидан ўтган туннелнинг шаҳар ва унинг аҳолиси учун ўта зарарли лойиҳа экани ҳақида ëзилган. Қадим шаҳар тагидан туннел ўтказиб лахим қазиш, Янги Ўзбекистон қароқчи раҳбарларининг пул ўмаришидан бошқа юмуш эмаслигини қарғалар ҳам билади.

Эрталаб соқол олаëтиб ëки қаҳва ичаëтиб подкаст эшитаман. Бугун  Financial Timesнинг кундалик брифингини эшитдим. Кунни янгилик эшитишдан бошлашда хайр бор.  News you need to start your day (яхши слоган, менимча)

Эшиттириш охирида АҚШда қиммат коньякни сотиб оладиганлар сони шу кунда анча камайгани айтилди. Олиб борувчи шу ерда бир мақол ишлатди. «Бу АҚШ иқтисоди учун кўмир конидаги канарейка эмасми» деб.

Гапнинг очиғи инглизчани чуқур билмайман. Бу айдиома маъносини  Сирридан сўрасам айтиб берди.

Қадимда кончилар кўмир шахтасига ўзлари билан қафасда канарейка қушини олиб тушишган. Агар кўмир конида угар гази кўпайиб кетса канарейканинг патлари тушиб кетар ва жуда безовта бўларкан. Бу эса кончилар учун шахтани тарк қилишига сигнал бўлган. Ўзига хос огоҳлик ускунаси. Хавотир сигнализацияси.

Тошкентда зилзила бўлишидан уч минут олдин бир ошнамнинг ховлиисидаги ити қаттиқ вовуллаган экан. Ошнам ўғри пўғри келдими деб ташқарига чиқиши билан ер силкиниб уйининг томи онтарилиб тушган. Ит зилзилани олдиндан билиб эгасини ўлимдан қутқарган. Шу ўринда мавзуни ўзимизга бурсам. Биз учун ҳалокат ва таназзул сигнали нимада зухур бўлмоқда? Самарқанддаги туннелми? Коллектив жахолатга ботган омманинг олис дўлатлардаги террорчиларга оташин севгисими? Жиннихонадаги беморни калтаклайдиган тиббиëт ходимларими?

Хою читти гулга қарши курашдим, деб бюджетдан ойлик оладиган васюк замминстрми? Сиз нима деб ўйлайсиз? Хўш биз учун Кенаре ин з қўўл майн (canary in the coal mine)  деган тушунча нимада акс этади. Шундай индикатор ëки лакмус қоғози борми?

МС: Оғо, сизни ўзингиз ер тийиндаги қонарейкасиз. Одамлани ҳўпдан огох қиладон сигнализация бу Элтуз журналистлари.

Раҳмат Матчон Суқилиш. Мана ютубда обуначилар сони ярим миллиондан ошди. Тросга сим, арқонга ип қувват. Хозир бизни кўриб ўтирганлар орасида обуна бўлмаганлар бўлса шартта обуна бўлиб бизни қўлласин. Лайк боссин. Бир лайк ўн одамни олиб келади. Кўпдан қуëн қочиб қутилмас.

МС: Лекин оғо сиз ҳамма гапнам ойтмийсиз. Цензура боми ё?

Цензура халқнинг миясида ўтирибди. Улар ўзлари ишонгиси келган ëлғонни рост деб ўйлайди. Рост гапни қабул қилмайди. ФБда табу деган гуруҳ бор. Мен ҳам аъзоман. Табу сўзининг икки маъноси бор.

1. Полинезиядаги қадимий диний тақиқлар системаси.

2. Барча тақиқланган мавзулар. 

Гурухдагилар эса фақат сексуал мавзуларни муҳокама қилишади. Севган қизинг миннат қиса «нимаўлади». Биринчи кеча гол уролмасам пеналти ëзиладими? Тешилиб ямалган  коптокни ўйнаса «бўвурдими»? Бешга бир қиса қўл қаварадими ва ҳоказо. Бу саволларни Европа ва хатто Малайзия мактабидаги жинсий тарбия дарсида муҳокама қилиб, жавоби топилгани учун улар буни алоҳида муҳокама қилиб ўтирмайди. Ўзбекистонда эса ҳақиқий табу мавзулар бор.

1. Мамлакат олий раҳбари ва оиласи.

2. Навоийда қазиб олинаëтган олтин. 3. Мамлакат раҳбарияти, шоу бизнес ва умуман жамиятдаги гомосексуаллар. 4. Амир Темурнинг бутун бутун шаҳарларни ëш гўдакларигача қўшиб қатли ом қилгани. 5. Шоир ва мухолифатчи Мухаммад Солих мавзуси. 6. 1991 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон ҳудудининг қисқариши. Қўшни туркман ва қирғизларга бериб юборилган ерлар. 7. Шайх Мухаммад Содиқ ва бошқа муллаларнинг КГБ сексоти бўлгани. 8. Гранд коррупция (катта раҳбарлар коррупцияси) 9. КГБ, СНБ жиноятлари. 10. Ўзбекистондаги яширин секс туризм. 11. Юлий Юсуповнинг пилла масаласидаги суди.

Хуллас табу мавзулар фақат қизларнинг миннат қилиши билан тугамаганлигини кўриб турибсиз.

«Нега халқ бизди эмас Жанзини севади.»

Мадвазирликдаги отарчи схўдкасидан репортаж

МС: Оғо навчун халқ Жонзий билан Гулмирани яхши гўради?

Саëз отарчилар тўйга кўп чақирилиб «халқ иштаха билан еëтган» саëз ашлачиларга қараб вовуллади.

27 октябрь куни Маданият вазирлиги отарчиларни  йиғиб ўтказган мажлисини икки оғиз сўз билан шундай аташ мумкин.

Ўзлари яқинда запретдан чиққан «хопз»лар тўйга кўп чақирилиб   омма орасида рейтинги ошиб кетганларни запрет қилишни талаб қилишди.

Сўзга чиққан Ғуломжон Ëқубов «Биза қолиб тўйга негрларни чақиришвотти» деб қайғириб тимсоҳ ëшларини тўкди.

Бу халқ артисти «негр» деб айтиш ирқчилик эканидан беҳабар.

Яна бир нафталин хола Муножот Йўлчиеванинг ҳам нутқ маданияти йўқ шаллақи хотин экани мажлисда яққол кўринди.

«Кўти билан куляпти» деди у анжан бозоридаги эмчак халта сотадиғон шаллақи хотинлар каби.

Бу хопзлар «рейтингни халқ эмас, махсус комиссия белгиласин» деб додлашди.

Қизил кастм кийиб, мўйлов қўйиб, саксонлар ретро руҳида қўшиқ куйлаб, ютубда миллионлаб просмотрни бир кунда оладиган Ҳамдам Собировнинг «шўҳрати» бу отарчиларнинг патагини куйдирибди.

Ютубни катталарига «этийлук булани пилигини кўтармасин» деб талаб қилишди қари отарчилар.

Барта Давидова қўшиқларини текинга айтиб, ати чиққан Муножот «бундан бағига биравди ашласини айтган одам минг дўллар берсин» деб чакак чўзди.

Кейин ақлсиз бошини ақлли сочлар тарк қилган ғижжакчи чиқиб «Нега Зулайхони ашласини этвоссла» деб права качат қилди. «лифтдаги видеони қўйиб миллион просмотр оган ютуберлар доля берсин» деди Абхошимака.

Хуллас, бу ашлачилар гапирмай фақат қўшиқ айтгани тузук. Қовоқ калласида алиф йўқ жохиллар булар.

Йиғилишга бошчилик қилган Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов башарасини вор законларнинг васëкларига ўхшатиб «вотти вотти» қилиб биннарсаларни алжиди.

Алам қиладигани, отарчи  Озот бошқараëтган вазирликнинг саëз отарчилар схўдкасига айланиб қолганида.

Юз йил олдин Туркистонга келган антрополглар «халқ шу қадар севиб тўйларига чақириб ўйнатадиган кокилли баччалар санъаткорми ëки йўқми» деган саволга жавоб излашганди.

МС: Шу зомминстрни гапларини ëнгсилаб барсангиз.

Мадвазир зами  Боходир Ахмедўпнинг диалўгга айланган   мўнўлўги!!!

Нима бўвотти? Нага қўшуларни асини чиқарвордийлар. Ман олдин вазир бўганман. Манов бола хозир вазр. Лекн воҳтида тўйларни қиздирган роса. Ман Турцуяга борганман. Турцуяга борганман жаллав. Улани биттаям ресторанлигида чет дўлатти тилида қўшу этилмас экан. Жаллавла, ҳамма ресторанида фақат туркча этилар экан. Буни культура дейди Турцуяда.

Матчон суқилиш: Ваззир дойи Турцуя эмас Туркия деб айтилади. Мадвазирнинг зами бир давлатни одини дўғри айтолмаслиги инди уят!

РТ: Туркияда 71 мингта мусиқий дастурли ресторан бор. Шулардан камида уч минги фақат инглиз, испан, француз ëки арабча музика қўйилади. Инглиш паб ва жаз ресторанларида инглизча қўшиқ эшитилади. Сурëний, форс ва рус тилида қўшиқ айтиладиган ресторанлар рўйхатини вазирлик матбуот котибига берсак сизга етказар. Хуллас Салимбойнинг кўрпачасида ўтирганиниз йўқ. Олди қочди гап айтишга уялмайсизми.

МС: Гурунгни давомини ойтинг.

РТ: Битта қиз, телвозорга чиқволиб онанги сикай деб қўшу этвотти. Яна биттаси кепкасини бостирволиб воровской қўшу этвотса жюрида ўтирган харрип вой доод деб суюниб кетвотти. Ҳамма ëқ хою читтигул бўп кетти. Х-факторингни онасини эшак қуваласин

МС: X Factorа илишади билони ҳаммаси.

РТ: Ўзбекистонда биринчи марта халқаро андазада X Factor танлови бўляпти. Жюрилардан бири хонқали братнинг қизи Лола Йўлдошева. Бу танлов қоидаси бўйича кўчадаги бомж ҳам унда қатнашиши мумкин. Мадвазирдагилар шоу нималигини билмас экан.

МС: Пародияни асиртиринг ёшулли.

Тўғри санъатти абжағини чиқарган ўзим бўламан. Лекин ўша вох талаби шу эди. Абжағини чиқар деса шаррта олиб тепкилаб ташаганман. Лекин шу бўқди билла едик сила билан. Лекин мени тепкилашганда биттанг ëнимда туриб бермагансанла. Бу дегани у даврри ëмонливуза дегани эмас. Ўша давр шунақа эди. Ўткан ишга соловот. Хозир энди бошқа дудкага танса қиламиз.

Манга қара сан мани тилпунга овоссанмми харрип. Эртага чиқарвориб мани подудар қўймоқчимасан йибан. Ëқмаса тур чиқиб кет. Олдин вазир бўганман хозир замман. Зам! Зам бўлди ам бўлди деганлар палонимди епти. Энди дўлат тили масаласида ҳам тўғри этилвотти. Ўричча қўшиб, харрипча аралаштириб гибрид қип ташаду. Тилам кириб кетди кирадиган жойига. Биламан, ану криса барибир ëзволвотти гапимни. Бу гапим менга ур тўқмоқ бўлиб келадими, ë сур гўштли  мошкичири бўлибми билмийман тўғриси.

Матчон Суқилиш: Билмасанг нишатиб ўтирибсан бу лавозимда. Мамлакатда шунча муаммо дурибди. Сан бўсанг хою читтигулга қарши курашжаксан. Вазирлик сонга ўхшағон криминал башара васюкладан тозаланиши гарак!

РТ: Маданият аввали нутқ маданиятидан бошланади. Бу нутқнинг лабзакдаги қассобникидан нима фарқи бор?

Сўкмак ўтганлар ишин нотавонлар расмиким,

Ўз замонин рост этар қавми марддир асли ким,

Шу ҳаёт тилсимларин очмоқ омонлар касбиким,

Эй Навоий қилма Жамшиду Фаридун васфиким,

Шоҳ Ғозийга карам аввалгиларға ўхшамас.

МС: Шўрда тормоза босиб урингпотяни. Ойтинг ëнқи гапни

Ассалом Ўзбекистон! Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
13 июн 2016
«Ўзбекистон овози» газетасида эълон қилинган «Мустақил юрт одамлари бугунидан рози, эртасидан кўнгли тўқ» сарлавҳали мақолада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ...
29 май 2023
Олий Суд қабулига борган Элтуз обуначиси Одилбек шикоят мактуби: “Жума, 26 май куни Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ...
11 июн 2016
“Кўча тозалаш, пахта терими ёки ғўза чопиғига чиқариладиганлар ҳам эндиликда ўқитувчию дўхтирлар бўлиб қолди”, – дейди Eltuz.com нашрига бугун ...
2 март 2017
Аввалига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси сайтида босилган қуйидаги мақола жуда долзарб бўлгани сабабли мамлакатдаги бир неча норасмий интернет газеталарда, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...