Асосий мавзулар
22 ноябр 2023

Зимистон кўчада тутаётган кўмир… ва намунали уй нархлари – ЭП109

Элтуз порталига йўлланган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридан. Наво МФЙда яшовчи тадбиркор аёл Фазилат Ашурова видеомурожаатида банклар томонидан қаллобликларга йўл қўйилаётганини иддао қилмоқда:

«Банклар халқни таламоқда…»

«Ўзбекистондаги банк сиёсатининг ривожланиши учун қилинаётган ва аҳолига хизмат кўрсатиш ва камбағал қатламни камайтириш учун берилаётган ва давлатимиз рахбари томонидан ажратилаётган маблағ эътиборни саробга айлантираётган айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар, Қарши шаҳар Капитал банки қошида воситачилик баҳонасида очиқдан-очиқ халқни таламоқдалар.

Халқимизнинг автомашинага бўлган талаби ва эхтиёжи учун емай ичмай йиғган пулини мошинпурушларидан кейин бу текинтамоқ фирмалар ҳеч қанақа қилмаган иши учун 5-6 фоиздан хизмат тўлови олгани етмагандай, автомашина баҳолаши, суғурта, ва нотариусни ҳам монаполиялаштириб олган.

Бечора халқ бир сўмлик мошинани ўн сўмга олаётгани етмагандай низомларидан ташқари ортиқча қўлдан тахлаб олган сохта жадвалларини асос қилиб энг камида 700 минг дан олиб ўтиришибди. Бунақа фирмаларга таланган, реклама ва биринчи харажатинг деб кўрсатилган харажатлар расмийлаштириш ярмига келганда икки баравар ошиб кетганлигидан ортиқча қарзлари кўпаймоқда.

Ваҳолангки шу фуқаро олаётган кредит ҳам фоизи кичкина эмас албатта. Мана айнан қаердан келмоқда кредитни вақтида қайтармаслигу, камбағалликни камайтириш ўрнига кўпайтириш. Бу фирмаларнинг муттахамчилигининг орқасидан банкларимизга фуқаро ва халқимизнинг ишончи ёъқолиб бормоқда.Фирманинг монаполия деганимга асос шуки, Қашқадарёда ҳам ишлайман деган фирмалар бор, нега айнан Самарқанд вилоятидан тўртта фирма ишлайди, манам тадбиркорман 2020-йилда ишлаш таклифини билдирганимда таклифимни қабул қилишмаган».

Кейинги шикоят мактубини Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи обуначимиз йўлламоқда.  У ерда чироқ йўқ. Кўча зим зиё, ҳаммаёқни аччиқ тутун босган. Мактуб мазмуни Россияга ва Хитойга кетган газ ўрнига халққа сотилган кўмир дуди каби аччиқ.

Сифатсиз кўмир дуди каби аччиқ ҳасрат

«Фарғона вилояти Бувайда туманида мана 20 йилдирки совуқ тушди дегунча свет ўчишни бошлайди Мана бугун хам тарки одат амру маҳол деганидек яна ўчди.

Газнику гапирмаса ҳам бўлади 15 йилча бўлди газ турбалари кесилиб йўқ бўлиб кетди. Жилла қурса олдиндан пулини тўлаб қўяётган светни беришса бўладику. Кўча зим зиё, ҳаммаёқда аччиқ тутун, биров кўмир ёққан, биров ўтин. Бу туришда бувисиникида бўлади экология яхши. Баттар бўлса бўладики яхши бўлмайди. Одамлар дарахтларни кесиб ёқмоқда, кўмир эса қиммат – 2000сўм.

«Конститутсия меники, консититутся бизники» деб кўт йиртган яллачию, аллачи, ялоқи маддоҳлар, энди айтинг, электр энергияси муоммоси кимники, яна ўша қора халқникими?

Илтимос ҳурматли ва ҳурматсиз мутасадди ташкилотлар вазиятни назоратга олинг. Одамларда норозилик кучайиб бормоқда. Кейин кеч бўлиши мумкин,» дея ёзади Бувайдалик обуначи.

Кейинги мактуб ҳам газ муаммосига оид, Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида яшовчи арзгўй, газ идораси янги йил совғаси сифатида ваъда қилган баллонни кутмоқда.

“Газ идораси ходими ўзи ваъда қилган баллонни қачон олиб келади?”

 “Самарқанд вилояти Паяриқ туманидан мурожаат қиляпман. 7 ноябр куни кечаси 23:30 ларда маҳалламизга газ баллон тарқатилди. Аммо менга берилган баллон яроқсиз чиқди. Бу масалада вилоятга мурожаат қилдим. Челак газ идораси ходими уйга келиб, қўшнимиздаги ортиқча газ баллонни менга бериб кетди. Телеграмимга газ ходими ташаккурнома ёки видео қилиб раҳмат айтинг, эртага сизга яна баллон бериб кетаман дея овозли хабар юборган эди. Энди сўрасам, устимдан кулиб, янги йилга совға сифатида бериб келаман деди. Газ идораси ходимининг бу ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин?” – дея ёзади паяриқлик арзгўй.

Кейинги мактубни Тошкент вилояти Пискент тумани тиббиёт бирлашмасидан йўллашган. Улар бирлашмага пулланган раковина нархи ўз нархидан бир неча бор қиммат кўрсатилганини иддао қилишмоқда.

 “Тошкент вилояти Пискент тумани тиббиёт бирлашмасига “Ахмед люкс комфорт” корхонаси қурилиш ва сантехника маҳсулотлари етказиши ҳақида 995 миллион сўмлик шартнома тузилган. Аммо рўйхатга эътибор қаратилса маҳсулотлар нархи қиммат эканини кўриш мумкин. Масалан, битта раковина 3,6 миллион  сўм деб кўрсатилган. Ҳолбуки, 380 минг сўмга ҳам раковина топиш мумкин экан. Маҳсулотлар нархи нега қиммат кўрсатилган? Ваколатли идоралар тегишли тартибда текширишини сўраймиз”.

Ва ниҳоят сўнгги шикоят Фарғонанинг Қува туманидан. Гўзал МФЙ Тинчлик кўчасидаги намунали уйларда яшаётган фуқаролари, уй ҳақини тўлай олмаслигини айтиб, ҳасратидан ўт чиқмоқда. “Банк уй нархини оширмоқчи, аммо уни тўлашга қурбимиз етмайди” дейишмоқда улар.

“Банк уй нархини оширмоқчи, аммо уни тўлашга қурбимиз етмайди”

“Фарғона вилояти Қува тумани Гўзал МФЙ Тинчлик кўчасидаги намунали уйлардан мурожаат қиляпмиз. Президентимиз томонидан кам та’минланган оилалар учун қурилган намунали ва арзон “дом”лардан олганмиз. Уйни олганимизга 5 йил бўлди. Бизга бошида 20 йиллик тўлов графигини чиқариб беришган, уй таннархи 90 миллион сўм, кредити билан 270 миллион сўм бўлган. Эндиликка банк вакиллари уй пулини оширяпти. Бундан эса биз норозимиз. Маошимиз бир миллион ҳам бўлмаса, чироққа, газга, сувга тўлаймизми ё ошган нархда уйгами? Иссиқлик кўчиб келганимиздан бери ишламайди. Сув мотор бўлмаса, тепага чиқмайди. Муҳтарам Президентимиздан кўмак сўраймиз”.

Бу Элтуз порталига келган ва бугун сизга етказганимиз сўнгги шикоят эди.

Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
31 август 2017
Қудрат Бобожон 1965 йил Урганч шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Би-Би-Си, Озодлик радиоларининг минтнақавий мухбири бўлган. «Уруш ва ...
6 июл 2016
30 июнда Сурхандарё вилояти Термиз туманида маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашуви чоғида Ўзбекистон президенти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Хоразм лазгиси янграганда ...
5 сентябр 2017
Самарқандлик икки ака-ука ҳақида эшитгандим. Ҳужра кўрган, исломий даъвоси кучли йигитлар эди. Тақдир тақозоси билан улар Суриядаги жангарилар сафига ...
21 сентябр 2018
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъмурияти Рауф Парфининг 25 сентябрга мўлжалланган юбилейини тўхтатиш ортидан Чўлпон ижодига бағишланиб Франция ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...