Асосий мавзулар
17 декабр 2023

Кластер «салтанати»даги фермернинг уюшма тузишга ҳаққи йўқми?

Кластер «салтанати»даги фермернинг уюшма тузишга ҳаққи йўқми?

Ўзбек суди уюшма тузган фермерларни жазолайдиган кластернинг «Ур тўқмоғи»ми?

Бу саволлар жавобини эликқалалик 17 нафар фермер 19 декабрь куни Нукус судида кўриладиган маҳкама жараëнидан кутишмоқда.

Суд фермерлар кооператив тузиш ҳуқуқи бузилгани борасидаги шикоятини кўриб чиқади. Фермарлар ўзларининг

«Бирлашиш ҳуқуқини» ҳимоя қилади деб ëзди Бош қароргоҳи Германиянинг Берлин шаҳрида жойлашган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми” ва “Human Rights Watch”нинг 15-декабр куни чиқарган қўшма матбуот хабарномасида.

Пресс релизда ëзилишича¸ Нукус шаҳридаги суд 2023 йил 19 декабрда суд қарори билан ёпилган фермерлар кооперативининг шикоятини кўриб чиқади.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми” раҳбари Умида Ниëзоватаъкидига кўра¸ Кооперативнинг ёпилиши халқаро миқёсда ҳимояланадиган уюшмалар ва бирлашиш эркинлиги ҳуқуқларини бузади.

– Ўзбекистонда фермерларнинг кооперативлар ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш ҳуқуқи миллий қонунчилик, меҳнат ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунларда ҳимояланган, – дейди “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми” директори Умида Ниязова.

“Кооператив фаолиятига бундай жиддий ва асоссиз аралашувни ҳеч қандай оқлаб бўлмайди, уни ёпиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилиниши керак”.

Ўзбекистон шимоли-ғарбида жойлашган Элликқалъа туманидаги 40 дан ортиқ фермер “Олтин тола Бўстон” кооперативига бирлашди ва 2022 йил феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди. Фермерлар пахта хомашёсини давлат сиёсатига мувофиқ қандайдир хусусий пахта-тўқимачилик кластерига сотиш мажбуриятидан кўра, ўз ҳосилини сотиш шартлари устидан кўпроқ назорат қилиш учун кооператив тузди, дейди кооперация фермерларидан бири “Ўзбек форум” ва “Human Rights Watch” ташкилотига.

Аммо 8 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси кооператив фаолиятини тугатиш тўғрисида судга даъво аризаси киритди. Инспекция Президентнинг 4633-сонли фармонига кўра, кластерлар фаолият юритаётган ҳудудларда фермер хўжаликлари кооперациялари бўлиши мумкин эмаслиги, кооператив пахта хомашёсини сотиш бўйича ўз шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказмаганлигини даъво қилди.

Хўжалик суди 1 ноябр куни кооператив фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор чиқарди. Суд кооперативларга кластерлар билан бир туманда фаолият кўрсатишга рухсат берилмаслигини тасдиқлаб, Элликқалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг туман ҳокимига 30 август куни йўллаган хати асосида кооперативнинг омбори пахта сақлаш бўйича талабларга жавоб бермаслиги ҳақида қарор чиқарган. Суд кооператив ҳақиқатдан ҳам пахта сотишни Қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказганини тан олди.

Бироқ суд Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва кооператив ўртасида 26 сентябрда имзоланган, кооперативнинг камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари батафсил баён этилган ва ноябр ойигача ҳал қилинмаган масалаларни ҳал этиш муддати кўрсатилган баённомани эътиборсиз қолдирган кўринади, дейди кооператив аъзоси.

9 ноябрдаги суд қароридан кўп ўтмай, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кооперативга йўллаган хатида барча масалалар ҳал этилгани ва омбор талабларга жавоб берганини тасдиқлади.

Президентнинг 4633-сонли фармонида ҳам, “Кооперация тўғрисидаги” қонунда ҳам кооперативларнинг бир туманда кластерлар билан ёнма-ён фаолият юритиши аниқ таъқиқланмаган, кооперация тўғрисидаги қонунда эса “кооператив, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланганларидан ташқари, фаолиятнинг ҳар қандай тури билан шуғулланишга ҳақлидир” дейилган.

Кооперативнинг ёпилиши ҳақидаги видеода унинг яна бир аъзоси шундай дейди: Кооперация тўғрисидаги қонунда фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун эркин бирлаша олишлари айтилган. Мақсадимиз пахта етиштириш ва иш ўринлари яратиш”.

Халқаро меҳнат ташкилотининг 2016 йил декабр ойида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган “Бирлашмалар эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конвенцияси Ўзбекистондаги фермерларга ҳукуматнинг ортиқча аралашувисиз кооперативлар ташкил этиш ҳуқуқини кафолатлайди, дея хабар беради «Ўзбек форум» ва «Human Rights Watch». Бу ҳуқуқлар, шунингдек, Ўзбекистон аъзо бўлган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пактнинг 22-моддаси билан ҳам ҳимояланган.

Гарчи “Олтин тола Бўстон” кооперативи рўйхатдан ўтишда ҳеч қандай тўсиқларга дуч келмаган бўлса-да, расмийлар якка тартибдаги фермерларни кооперативни тарк этишга мажбур қилган кўринади.

Элуздан луқма: Ўзбекистон президенти жорий йил 12 декабрда имзолаган “ ривожлантиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаги» PF-205-сонли фармони Нукусда бўладиган суднинг фермер хўжаликларининг тамал ҳуқуқини кафолатлаш учун яхши фазо бўлади деб ўйлайман.

Айни пайтда бу фармон банклардан олган қарзларини қайтара олмаëтган¸ давлат олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 3 трлн.сўмга, фермерлар олдидаги қарзи 109 млрд.сўмга етган кластерларнинг «ҳаддини билдириш»ни кўзламаган холда томчилаб суғориш учун мажбуран берилган кредитни ëпа олмаган фермерларнинг мол-мулкига мусодара қилишни кўзлагани хавотир уйғотмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахтачиликда эркин бозорга муносабатлари ва фермерарнинг уюшиб ишлаш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олишини биладими?

Кооператив тузган фермерни жазолаб¸ кластерга

мунтазам имтиёзли кредит берадиган тизимни эркин бозор деб айтишга тил айланмайди.

Тағин ўқинг
10 январ 2020
Дунëни ким бошқаради? Дунëни сиëсат бошқаради. Сиëсат бирламчи ва қолган ҳамма нарса ўнинчи. Юрмайдиган машинанинг ўриндиғига янги чарм қоплаш билан ...
30 март 2019
Президент Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарорга кўра, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ...
16 ноябр 2016
Ўзбекистонлик 31 яшар йигит фирибгарликда айбланиб АҚШ тарафидан халқаро қидирувга берилди. 2000 йилда Green Card ютиб АҚШда истиқомат қила ...
21 сентябр 2020
Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми бошланди. Шу сабабли ҳар йили бўлганидек, жорий йилда ҳам аҳоли орасида ушбу мавзу долзарб бўлиши табиий. ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...