Асосий мавзулар
13 апрел 2024

Ўзи йўқ автойўллар учун қанча пул тўлаймиз?

Ўзбекистоннинг барча автойўллари 42,869 километрни ташкил қилади. Поворотлар икки хил – ўнгга ва чапга. Шу йўлнинг ҳар бир километрини қуриш, таъмирлаш, ямаш учун 950 минг доллар сарфланади.

Бу уйдирма эмас, Элтуз фитна қиляпти деб сочингни юлишма. Бу маълумотни биздан ташқари Кун.уз ҳам тасдиқлаган. Ўзбекистонда ҳар бир километр йўл 950 минг доллар туради.

Йўлсозлик – бехижолат талон-торож қилинадиган соҳа. Масалан, қоғозда 4 метр кенгликдаги йўл, амалда 3 метр 90 сантиметрга айланади, баландлиги 40 см деб ёзилади, лекин 35 см қилиб қурилади. Қарабсизки, миллардлаб сўм ўзлаштириляпти. Ўғириликнинг усуллари яна кўп, шағалдан уриб қолиш мумкин, мустаҳкамловчи тўр ўрнатилмаса ҳам анча пул ёнга қолади. Бир ёмғирдан кейин йўл чўкса, ўйилиб кетса айбдор оғир юк ташийдиган мошинлар.

Ўзбекистон қашшоқлари, яъни фуқаролари ҳар бир литр газ ёки бензинидан йўл солиғи тўлайди. Тўлагандан кейин талаб қилишга ҳаққи бор. Тўртта блогер юрак ютиб Автойўл қўмитаси матбуот котибига савол берганди, ноилож қоган котиб кўзларини пирпиратиб жавобдан қочди.

Ўзбекистондаги 42 минг километр йўлни давлатнинг «Автомобил йўллари қўмитаси» монополия қилиб эгаллаб олган. Йўлда данакдек чуқур учун ҳам шу қўмита масъул. Бу қўмитани тузишдан мақсад йўлларни созлаш бўлмаган. Қўмита – бюджетдан пул ўмариш учун қулай форточка.

Агар мақсад йўлсозлик бўлса хусусий ширкатлар очилиб, очиқ танлов асосида ўша ширкатлар йўл таъмирласин. Ҳокимиятлар ўз сайтида йўлга сарфланган пул ҳисобини чиқариб, қилинган ишларни кўрсатиши шарт. Опен бюджет деган тавия шоуга зарурат қолмасин.

Бир тарафда тўрт-бешта бой халқ пулини ўмариб семиряпти. Азим Ўзбекистон эса қашшоқман, ночорман деб дунё давлатларига қўл чўзганча қарз сўраб юрибди.

Тағин ўқинг
21 август 2019
“Бу мактубни сизга ëзаëтган пайтимда хоразмлик адабиëт ихлосмандлари вилоят ИИБ биноси олдида норозилик пикети ўтказиб турибди. Уларнинг талаби ўта ...
30 май 2022
Телеграмдаги «Элтуз» Порталига ҳар куни кўплаб шикоят мактублари келишда давом этмоқда. Баъзан уларни мустақил манбалар орқали текшириш имкони йўқ. ...
31 октябр 2023
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани Хонобод шаҳарчасида яшовчи йигит жасади Қўрғонтепа туман Султонобод шаҳарчасидаги темир йўл ўтиш жойи атрофидаги кўприкка ...
5 май 2015
Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик. Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...