Асосий мавзулар
16 июл 2024

Трампга суиқасд, россияда мигрантлар можароси, ўзбекистонда эса ўлдирилган фермер – 600’59

Ўзбекистонда ҳаққини талаб қилган фермер вафот этди, Финляндия россиялик мигантларнинг мамлакатга киришини расман тақиқлади, Трамп суиқасд натижасида қулоғидан жарохатланди, Россия Украинадаги болалар шифохонасига зарба берди. Ва бу 600 СEКУНД.

Финландия чегараларидан Россиялик мигрантлар кириб келиши қонунан тақиқланди. Мамлакат парламенти бошпана сўраб келган қочқин Россия фуқароларини ҳам чегарадан киритмаслик ҳақидаги қонунни тасдиқлади. Бундан буён истисно тариқасида фақат ёш болалар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва ўлим ёки қийноқ жазосига тортилиши мумкин бўлган Россияликларга бошпана берилади. Россия орқали Африка ва Яқин Шарқдан Финландияга кириб келувчи қочоқлар сони кескин ортгани сабабли мамлакат 2023 йил ноябрда Россия чегарасини ёпган.

+++

Украина Швеция билан SAAB JAS-39 Gripen қирувчи ракеталарини етказиб бериш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. Амалда ушбу қурол тури Ф-16 ракеталаридек таъсир кучига эга.

+++

2024 йил 14 июл куни АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштирилди. Суиқасд қилган шахс 20 ёшли Томас Метю Крукс экани аниқланди. Крукс Пенсилваниянинг Бетел-Парк ҳудудида истиқомат қилади, бу жой воқеа содир бўлган Батлер шаҳридан 70 километр узоқликда жойлашган. “Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда маълумотга эга ватандошлардан видео ва фото далилларни онлайн режимда жўнатиш сўралади,” дейилади Махфий хизмат расмий баёнотида.

Доналд Трамп Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида ўтказилган митингда чиқиш қилган. Шу вақтда Трампга қарата юқоридан бир неча бор ўқ узилган. Номзодга жиддий шикаст етмаган “чийиллаган шовқин пайдо бўлиб, қулоғим ўқдан йиртилганини сездим”, деди Трамп. Қўриқлаш хизмати Трампни дарҳол саҳнадан олиб кетган. Ўқ узган Томас Метю Круксни Махфий хизмат ходимларидан бири отиб ўлдирди. Шунингдек, митингда қатнашган бир эркак қурбон бўлди, яна икки эркак оғир жароҳат олди. Матбуот анжуманида Федерал Суриштирув бюроси ходими Кевин Рожек бу ҳолат номзод жонига суиқасд деб баҳоланишини айтди. “Бугун собиқ Президентимиз Доналд Трампга суиқасд бўлди деб ҳисоблаймиз. Воқеа жойида бир неча агентлар суриштирув ишларини давом эттирмоқда,” дейди бюро ходими. Эслатиб ўтамиз, Пенсилвания штати сайловларда ҳал қилувчи овозга эга ҳудуд – штат демократ ва республикачилар орасида муқим бир хил танлов қилмайди. Бу воқеа сайлов натижаларига қандай таъсир қилиши номаълум.

Трампга ўқ узган суиқасдчи Томас Метю Крукснинг машинасидан портловчи мосламалар топилди. Митинг бошланишидан олдин Полиция унга шубҳали шахс деб қараган ва Трамп соқчиларига хабар берган. Бироқ қўриқлаш хизмати буни жиддий хавф деб қарамаган. Президент Байден номзод Трамп учун яхши тан соқчилар ажратмагани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани тасдиқланди.

+++

Воронеж вилоятида юк поездининг бир неча вагони рельсдан чиқиб кетди. Расмий хабарларда ҳеч кимга жисмоний шикаст етмагани билдирилмоқда, авария сабаблари эса номалумлигича қолмоқда. Бу диверсия натижасида юзага келган фалокат бўлиши ҳам мумкин.

+++

Россия Украинадаги “Охматдет” болалар шифохонасига зарба берди. Шифохонада 7 ёшдаги Егор Завадетский операция қилинган эди, у 11 кун комада ётган. Зарба натижасида болага уланган турли аппаратлар ишдан чиққач бемор Киевнинг бошқа бир шифохонасига кўчирилди. Аммо болакайнинг аҳволи ўнгланмасдан вафот этди.

+++

Россия қўриқлаш хизмати ходимларига анти-дрон қуроллар тарқатилди. Бироқ афтидан қўриқчиларга қуролдан фойдаланиш йўриқномаси тушунтирилмаган. Натижада қўриқчилар қўлида қуроли бўла туриб Нефт базасини дрон ҳужумидан ҳимоя қила олмай чопиб юргани видеоси тармоқда тарқалди.

+++

Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида мигрант такси ҳайдовчилари билан расмийлар ўртасидаги можаро отишмага ўтиб кетди. Қуролли тўқнашув ҳудуд талашиш натижасида юзага келгани хабар берилмоқда. Бошқа хабарларга кўра, зиддият расмийларнинг мигрантларни урушга сафарбар қилиш талаби оқибатида юзага келган.  Отишмада қатнашган 1990, 1995 ва 2000 йил мигрантлар қўлга олинган. Уларнинг шахси ва миллати ошкор қилинмаяпти.

+++

Дунёнинг кучли паспортлар рейтинги Ҳенлей Пасспорт Индех 2024 рўйхати эълон қилинди. Унга кўра Брилашган Араб Амирликлари биринчи ўринда – мамлакат ватандошлари 179 давлатга визасиз бориши мумкин. Ўзбекистон ушби рейтингда 79 ўринни олган. Мамлакат фуқаролари 64 давлатга визасиз чиқиши мумкин. 2023 йилда ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони 59 та бўлган.

+++

Америкалик машҳур актриса “Беверли-Ҳиллз” ва “Афсунланганлар” сериали юлдузи Шеннен Доэрти 53 ёшида кўкрак саратонидан вафот этди.

+++

Ўзбекистоннинг Чуст туманида эса буғдой етиштириш билан шуғулланган 45 яшар фермер Алимардон Туморов ҳоким ва кластер босимини кўтара олмасдан  3 июл куни юрак ҳуружидан вафот этди. Ўзбекистон Президенти Администрацияси қошидаги Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги эса Uzbek Forum тармоқда бўлишган Кун.уз видеосини ўчиришни талаб қилиб, твиттео X маъмурларига мурожаат қилган. Видеода фермер ўз ҳосилини, ишчилари ҳақини сақлаб қолиш учун ёрдам сўрагани акс этган.Твиттер АОКАга рад жавобини берди.

+++

Ҳокимга отиб ташлашини айтган ўқитувчини урганлар қамалди. Ўтган йили Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг директори шу муассасада ишловчи ўқитувчининг оила аъзолари томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Унга тан жароҳати етказган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди. Судланувчи судда айбига иқрорлигини билдириб, суддан енгиллик сўраган. Унинг сўзларига кўра, Россиядан келганлиги сабабли 2023 йил 1 сентябрь куни маҳаллада яшовчи қарияларни уйига чақириб эҳсон қилишни режалаштирган ва шу мақсадда 31 август куни соат 14:00 ларда Денов шаҳрида жойлашган деҳқон бозорига бориб керакли нарсаларни харид қилган. Бозордан қайтишда мактабга кириб, турмуш ўртоғига дарс соати кам ажратилганидан жаҳли чиқиб, директор хонасига борган ва дарс соати нега камайганини сўраганида, ўқитувчи «қўлингда милтиқ бўлса, отиб ташла, хотининг ишласа шу, ишламаса катта кўча, аризасини ёзиб кетаверсин, сени ким киритди мактабга, чиқариб юборинглар буни, суф сенга» дея жавоб берган. Шундан сўнг, ҳолат содир бўлган. Суд жиноятчини Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, уни 3 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди.

+++

Ўзбeкистонга психотроп дорилар олиб ўтган собиқ қирғиз чeгарачиси 24 йилга қамалди. 2021 йилга қадар Қирғизистон Республикаси Давлат хавфсизлик қумитаси чегара қўшинларида хизмат қилган Эрматов Олтинбек Алиевич Ўзбекистон ҳудудига кучли психотроп дорилар олиб ўтаётганда қўлга олинди. Эрматов Олтинбек умумий қиймати 17.000 АҚШ долларини ташкил қилувчи психотроп дори воситаларини Қирғизистонда яшовчи Замир исмли шахсдан олиб Ўзбекистонлик Абдурашид исмли шахсга 500 АҚШ доллари эвазига етказиб беришга келишган. Наркокурьер Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара Қўшинларига қарашли 9229-сонли ҳарбий қисм ва ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида қўлга олинди. Олтинбекнинг юклари орасида 5.600 дона “Лирика”, 11.158 дона “Регапен” ва 198 дона “Тропикамид” дорилари топилган. Ёзёвон туман суди Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 246-моддасининг 1-қисми, 2511-моддасининг 3-қисми, 59-моддасининг 3-қисми билан Эрматов Олтинбек Алиевичга жами 24 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади.

Бу 600 секунд эди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босиб элтуз каналини қўллаб қувватланг.

Тағин ўқинг
17 июл 2022
Ҳурматли каналимиз обуначилари ва азиз меҳмонлар! Элтуз почтасига келган, ўзбекистонлик таҳлилчи томонидан битилган қуйидаги мақолани рус тилидан сиз учун ...
20 сентябр 2023
Кеча 19 cентябр куни Шайхонтоҳур тумани судида прокурор Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ва “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот ...
29 сентябр 2022
Асрлардан бери сурхонликлар ўз дарду муаммоларини қўшиққа солиб айтишади. Ер¸ сув талаши ва беклар зулми бахшиларнинг юз йиллик репертуаридаги ...
13 март 2018
Тошкентнинг Мирза Юсуф масжиди имоми Раҳматулло Сайфуддиновга 9 март куни «Озодлик» радиосини лаънатлаб, унга «жаноза ўқигани» ортидан Вазирлар Маҳкамасининг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...