Асосий мавзулар
7 август 2024

Урганчда Колизей қурган тадбиркор «семиртириб сўйилмоқда»

Бугунги ҳикоямиз Ўзбекистондаги коррупция ва рейдерликнинг навбатдаги қурбони, Урганчдаги «Колизей Хауз» ширкати эгаси Сарвар Амонов фаолияти билан боғлиқ можарога оид. Унинг Элтузга юборган видеолари, аудио ва ҳужжатларидан маълум бўлишича, тадбиркорнинг Урганч марказида қурган кўп қаватли уйи давлат йўл идораси мулозими Анвар Рўзметов томонидан тортиб олинмоқда.

Давлат амалдорларининг тадбиркорлар ишига аралашиб “доля” олиши. Коррупция, непотизм, бўла бўл компаниябозлик, манфаатлар тўқнашуви. Буларнинг бари яқинда ишдан олинган қурилиш вазири Ботир Зокиров даврида кўзга ташланган ва ҳануз ечимини топмаган муаммолар концентрати. 2019 йилда Қурилиш вазири бўлган Ботир Зокиров 5 йиллик фаолиятида соҳани ўзгартира олмади. Тизимда коррупцион ҳолат яхши томонга ўзгармади. Амалдор ва қурилиш ширкатлари  ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳам шундайлигича қолди. Қонун тақиқлашига қарамай, маҳаллий мулозимлар уй қуриш билан боғлиқ бизнесга кириб, тадбиркорларни қон қақшатмоқда. 

Буни бугун кўп қаватли уй қуриб бўлгач эртакдагидай тэшик тоғора олдида қолган  ва маҳаллий мулозим очкўзлиги боис зарар кўрган урганчлик қурувчи Сарварбек Амонов дарди ҳасратидан билиб оламиз.

Ëзнинг сўнги ойида Урганч марказига йиғилган бир гуруҳ одамлар ўз норозилигини билдирмоқда. Шу кунларда дод вой билан одамни ҳайратга солиш қийин. Барчанинг дарди ўзига етади. Аммо бу одамларнимнг дарди хасрати сизни ҳушëр торттиради. Булар уйга пул тўлаб мулкини ололмаганлардир. Уй ўта қиммат нарса. Одамнинг бир умр топган туткани уйга ҳарж бўлади. Пулини тўлаб уйини ололмаслик эса катта муаммо.

Мана кўриб турганингиздай уй битган. Унда қандай муаммо бор? Гап шундаки ҳукумат дастурига кирган дея бўла-бўл қилиб тадбиркорни уй қуришга ундашган. Тадбиркор, бор будини сотиб, қолганига кредит олиб мулкини гаровга қўйиб, бу уйни битказган. Шундан кейин “йўл идорада ишлайдиган” мулозим ўртадан чиқиб тадбиркорнинг қўлидаги мулкни олиб қўймоқчи бўляпти. Гап Урганч шаҳар йўл қурилиш идораси раҳбари Анвар Рўзметов ҳақида. Қурувчи тадбиркорнинг мулкини олиб қўймоқчи бўлган толончи давлат мулозими бўлиб ишлайди. 

Қассоблар тилида буни семиртириб сўйиш дейилади. Тадбиркор Сарвар Амонов бутун сарватини сарфлаб қурган уйини коррупционер амалдорга шунчаки бериб қўймоқчи эмас.

Қодирийнинг Меҳробдан чаëн романида Анвар деган образ бор. Ҳақ адолат учун курашишга жонини тиккан, хон саройида мулозим бўлса ҳам фуқаронинг бир тийинига қарамаган покдомон ижобий образ.  Янги Ўзбекистондаги мулозим анварлар эса тадбиркорни қақшатишни ўйлайди холос. Қонун бўйича мулозим тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин эмас. Лекин амалда, айниқса қурилиш сохасида бунинг тескарисини кўрамиз. Қонун изн бермаса ҳам тадбиркорлик билан хар хил схемалар асосида шуғулланаëтган мулозимнинг оти Анвар Рўзметов.  Урганч шаҳри ва атрофидаги йўлларнинг ўйдим чуқурини тузатиш вазифаси бўлган бу ëшулли давлат ишини бир четта суриб қурувчи қурган уйни тортиб олиш билан банд. 

Расм ўқитувчим қора ранг ичида яна ҳам қорароқ тон бўлади деб ўргатган эди.  Янги Ўзбекистоннинг қурилиш сохаси қоп қора рангли квадрат. Лекин бу соханинг энг қора нуқтаси Хоразм вилоятида. Урганчнинг Ашхобод кўчасидага қўзғолон ҳам уй жой муаммосидан чиққанди. 

Шу кунларда  Урганчда Kolizey_House билан боғлиқ муаммолар учқуни чиқди.  Учқундан аланга чиқишини мактабда физика ўқимай чўпчак эшитиб улғайган ëшуллилар биладими?  

Сўз навбати Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга. Абдулла Ниғматович уй жой билан боғлиқ можаролар бутун Ўзбекистон бўйлаб рак касал ўсимтаси каби томир ëйган. Лекин уй жой билан боғлиқ муаммо Урганчда қандай оқибатларга олиб келишини сиз яқин тарихдан яхши биласиз. Урганчнинг Ашхобод кўчасидаги уй жой билан боғлиқ ғалаëнларни эсланг. Бу жиддий сигнал. Марҳамат қилиб коррупционер мулозимларингизнинг иштахасини тийиб қўйинг. Ўзбекистон президентининг  жорий йил 31 январ кунги  уй-жой, қурилиш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилган сўзлар у қулоғингиздан кириб бу қулоғингиздан чиқиб кеткан бўлса яна эслатиб қўя оламиз. 

Биз бу лавҳа қахрамони қурувчи тадбиркор  Сарвар Амоновни ягона мазлум бечора дейишдан йироқмиз. Қонунларни айланиб ўтиб «рашало мулозимлар» тиргагида муаммо ечишга мойиллик бу тадбиркорга ҳам ëт эмас. Элтуз муаммо тўртбурчагидаги бошқа персонажларга ҳам минбар беришга тайëр.

Хозирча хайр. Каналга обуна бўлинг, комент қолдиринг, бошқаларга ҳам улашинг. Супер рахмат тугмачасини босиб канални қўллаб қувватланг. Элтуз уйдаги гапни кўчага чиқаради. Зеро давогар суст бўлса қози муттахам бўлади. 

Тағин ўқинг
24 декабр 2019
«Чет эллардан келтириб ўрнатилган унитаз ва клозетларда ўтирволиб мазза қилиб ҳожат чиқариш ҳатто озодликда юрганларнинг кўпчилиги учун ушалмас орзу-ку! Ҳаттоки, ...
1 август 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми «Ўзбек фермери учун ипак бўйинтуруқ» номли ҳисоботини эълон қилди, бунда Ўзбекистон пиллачилигида мажбурий меҳнатдан ...
8 октябр 2021
Бу 20-асрнинг энг буюк ўзбек шоири Мухаммад Солиҳ ëзган шеърдан иқтибос эди. Бир вақтлар Гдлян «Ўзбеклар ўғри» деганда, Ўзбекистондаги ...
13 сентябр 2018
«Би Би Си»нинг Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматидан иқтибос келтириб ёзишича, собиқ бош прокурор Рашид Қодиров устидан суд бошлангани ...
Блоглар
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...