Cатира
13 май 2020

Мирзиëев Раматовни чўктирадими?

Сардобадаги фалокат сабабларини ўрганиш бўйича тузилган ҳукумат комиссиясининг 7 май куни эълон қилинган таркибига Сардоба сув омбори лойиҳасининг бош қурувчиси, “Ўзгидроэнерго” АЖ раиси, сенатор Абдуғани Сангинов ҳам киритилган. Аммо рўйхатда сув омбори қурилишига масъул бўлган яна бир мулозим – бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов номи йўқ.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқда Раматовнинг фалокат учун “гуноҳ эчкиси” сифатида жазоланишидан дараклиги билан изоҳланмоқда.

“Ишқилиб, бир амаллаб Очилбой Раматовни ишдан олишмоқчи, шекилли? Оға, бу кетишда “ўз аризангиз билан” ишдан кетасиз-ов”, дея ёзди фейсбук юзери қорақалпоқлик Қадамбой.

Раматов Мирзиёевнинг энг ишонган мулозимларидан бири саналади. “Элтуз” учун ҳажвий суратлар чизувчи рассом Тузга бу воқелик рус адиби Тургеневнинг “Му-му” ҳикоясини эслатди.

Воқеа қаҳрамони, табиатан меҳнаткаш Герасим вазият тақозоси билан ўз суюкли кучугини сувга чўктиришга мажбур бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 ноябр 2015
Бу йил пахта тера олмадим, деб “хафа бўлиб” юргандим. Лекин кеча синфдошим Қадамбойнинг ғўзапоясини (поқолини) теришгани кўмакка (ёрдамга) борганимда ...
15 ноябр 2017
“Каримов даврида деярли ишсиз қолган ўзбек ҳайкалтарошларининг қўли-қўлига тегмаяпти”, дейди Урганчдан келиб Тошкентда ишлаётган ҳайкалтарош “Элтуз” мухбирига. Унинг айтишича, ...
21 декабр 2018
Қалин курткалар, қулоқчинлар кийиб, смартфон ёруғида турган бу одамлар – Наманган мусиқали драма актёрлари. “Элтуз”га ушбу суратни жўнатган мухлисга ...
15 ноябр 2016
Ўзбекистон матбуотида фельетон жанри деярли йўқолиб бўлган, десак янглишмаймиз. Босма нашрлардаги бу нуқсонни электрон ОАВ тўлдиришга уриняпти, шекилли. Сўнгги ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...