Document UZ
12 октябр 2024

Арипов «Дўстлик» боғини қайси дўстига ато қилди?

Бош вазир Абдулла Ариповнинг Тошкентдаги «Дўстлик» боғини шубҳали частник тижоратчиларга совға қилгани ҳақида шикоят келди. Шикоят рус тилида бўлиб, унга кўплаб ҳужжатлар илова қилинган. Шикоятни таржима қилдим. Мана ўқиб кўринг:

«Бош вазир Арипов А. имзо чеккан қарорга кўра парк «Дўстлик» шубҳали частникларга бериб юборилди! Вазирнинг ўзи болалигида бу паркда ўйнаган бўлса ажаб эмас. Аммо мана халқ дам оладиган боғни кимгадир бериб қўйди (подарка қилди) ва парк частник қўлига ўтди!

Тик туриб ҳам, ўтириб ҳам бўлади. Ҳамма бизнинг устимиздан кулмоқда. Сиз ҳеч ким эмассиз. Бош вазир хоҳласа паркни совға қилади, хоҳласа бузиб, ўрнида кўп қаватли уй қуриб қўяди.

«Дўстлик» боғи Тошкент марказида жойлашган бўлиб, унинг ҳудуди 12 гектарни ташкил этади. Боғ ичида аттракционлар бўлмаган ва уни 8 та маҳалла ўраб олган. Парк 2021 йилда давлат ҳисобидан реконструкция қилинган. Давлат бу боғни ободонлаштириш учун 2,5 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Атрофдаги маҳалла аҳли билан келишилган ҳолда парк ҳудуди эко-зона деб эълон қилинган.

Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари паркка келиб қалбан ва жисмонан дам олишади. Яшил зоналарда кислороддан нафас олишади. Тошкентдаги кенг қурилишлар сабаб шаҳар ҳавоси одамлар саломатлиги учун зарарли бўлиб қолган. Ҳар ҳафта давомида Тошкент дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар ичида биринчи ўринни эгаллайди.

Паркда халқаро келишувлар эсдалиги бўлган учта маданий объект мавжуд: Сеул (Жанубий Корея), Сиэтл (АҚШ) боғлари ва Япониянинг «Тинчлик қўнғироғи». Шу билан бирга, паркда тарихий миллий объектлар реестрига киритилган икки ёдгорлик мавжуд. Қонунга кўра, бу ёдгорликлар давлат томонидан ҳимоя қилиниши керак ва уларнинг 100 метр радиусида ҳеч қандай қурилиш ишлари олиб борилиши мумкин эмас.

Бош вазирдан боғни текинга олган (балки пора бериб олган) шубҳали частник бу қадимий ёдгорликка яқин бўлган жойда шаҳарнинг энг катта айланма аттракционини қурмоқда. 2021 йилги реконструкциядан кейин боғ учун бюджетдан маблағ ажратилмаган ва парк ўзини-ўзи қоплаш ҳолатида эди. Аммо Бош вазир Арипов шаҳар марказидаги бу истиқболли ер майдонини шубҳали одамларга шубҳали тарзда бериб юборди.

2024 йилнинг 13 мартида Бош вазир Арипов А. имзоси билан боғ ва унга туташ Братислава кўчасидаги ҳудуд 49 йилга «ООО СП BMP SMART DECISION Management» компаниясига совға қилинди. Арипов имзолаган ҳужжат ва Кабмин протоколида паркдаги халқаро келишувларнинг ёдгорликлари ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.

Жорий йилнинг 26 мартида имзоланган Кабмин протоколи нафақат бу учта ёдгорлик, балки атрофдаги маҳалла аҳолисининг тоза ҳаводан нафас олиш ҳуқуқини ҳам поймол қилди. Аҳоли дам оладиган жойда бу частниклар аттракционлар қуриб бошладилар.

Бу боғ Тошкентда 1937 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Чор даврида губернаторнинг отхонаси шу ерда жойлашган. Паркда 150-250 йиллик чинор дарахтлари ўсиб турибди. Бош вазир имзоси билан частникларга берилган бу ҳудудда қурилиш бошлаганлар бу дарахтларни кесишни режалаштирмоқдалар.

Қурилиш учун Арипов розилик берган. Маҳаллий аҳоли бу ҳолатдан норози. Бош вазир боғни тижоратчиларга бериш учун мавжуд қонунчиликни қўпол равишда бузиб, қарор қабул қилган.

Тағин ўқинг
1 октябр 2015
29 сентябр куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар Хоразм вилоят Хазорасп ТИИБ милиционерлари томонидан ушланган ва ...
7 декабр 2020
Рассом Кирпи карикатураси
29 ноябр 2024
РТ: Хафта Илон Маск учирган ракета каби зувв этиб айланди ва мен сизлар билан яна юзма юзман. МС: Ничиксизла мўччи ...
21 феврал 2018
Молиявий пирамида яратган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев 13 йилга ҳукм этилди. Амнистия қўлланиб, жазо тўртдан бирга қисқартирилди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...