Асосий мавзулар
11 декабр 2024

Асад ҳукумати қулади, Россия урушда енгилмоқда – 600’80

Сурия диктатори Россияга қочди. Европа давлатлари сурияликларнинг бошпана олиш мурожаатларини кўриб чиқишни тўхтатди. Трамп Зеленский билан учрашди. У Россиянинг катта талофати ва урушда енгилаётгани ҳақида баёнот берди. БУ 600 СЕКУНД

Донецк марказида украин коллабарантининг машинаси   портлатилди. Портлаш натижасида икки киши жароҳатланган. Улардан бири Оленовск колонияси раҳбари Сергей Евсюков бўлиб чиқди. Иккинчи жабрдийда эса унинг хотинидир – портлаш натижасида аёл бир оёғидан ажралди. 2022 йил июл ойида Оленовск колониясидаги портлашда 50 нафар украиналик ҳарбий асирлар қурбон бўлган эди.

+++

Башар Асад ҳукумати қулаганидан сўнг минглаб сурияликлар ватанига қайтмоқда. Қайтиб кетаётган сурияликларнинг аксарияти Туркияни тарк этмоқда. Европа мамлакатлари ва АҚШда яшаб юрган сурияликлар эса бу давлатларни тарк этишга шошилмаяпти.

+++

Суриялик жангари гуруҳлар Латакия вилоятини тўлиқ қўлга олди. Вилоятда Россиянинг ҳарбий базалари жойлашган. Тартус ва Желба шаҳарлари ҳам Қуролли гуруҳлар назоратига. Россия ўз ҳарбий қўшинларини талофатсиз эвакуация қилиш учун Туркиядан ёрдам сўради.

+++

Россия ютказган кўплаб урушлар сирасига Сурия уруши ҳам қўшилди. Исёнчилар энг аввало Россия ҳарбийлари устидан устунликка эришди. Рус армиясидаги саросима Асад мудофасини тушкунликка туширди.

Диктатор қўли остида 500 минг аскар бор эди. Дамашқдаги штаб квартирани ҳам қўшганда Сурия армиясида ҳаво, пиёда ва денгиз ҳарбий кучлари бор эди. 2011 йил ҳисобига кўра, армиянинг доимий таркиби 295 000, заҳирадагилар 314 минг кишидан иборат бўлган.

Ҳарбийлар қўлида энг сўнгги русумдаги техника бўлган. Шунга қарамай исёнчилар ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан пойтахтни эгаллади. Асад армияси қурол ва техникани ташлаб бутун дивизия ва полклари билан таслим  бўлишди. Ҳукуматни эгаллаган Ҳайъати Таҳрир аш Шом гуруҳи яна 11 та жангари гуруҳлар билан тил бириктирган.

Сурия кўчаларида ёш болаларга ҳам қуроқ яроғ тарқатилаётгани видеолари тарқалди. Президент саройи талон-торож бўлди. Башар Асад эса оиласи билан Москвага қочиб кетди. Асаднинг Москва ситида қиймати 40 миллион долларлик кўчмас мулкларии борлиги очиқда.

Ҳайъати Таҳрир аш Шом гуруҳи раҳбари Муҳаммад ал-Жулоний интервюларда мўътадил позицияни танламоқда, у ҳеч кимдан қасд олмаслигини билдирган. Ҳукуматни эгаллаган кучлар аёлларни ҳижоб кийишга мажбурламаслигини, ҳар ким истаганича кийиниши мумкинлигини эълон қилди.

+++

Европанинг 10 давлати Австрия, Дания, Норвегия, Греция, Швеция, Финландия, Буюк Британия, Швейцария ва Нидерландия сурияликларнинг бошпана сўраган мурожаатларини кўриб чиқишни тўхтатди. Францияда ҳам суриялик қочқинларнинг виза имтиёзларини тўхтатиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

+++

Россиянинг Украинага ҳаво ҳужумлари давом этмоқда. Бу сафар 37 та дрон ва иккита бошқарувли авиацион ракета билан Украинага ҳужум қилинди.

+++

Ҳаво ҳужумлари бартараф этиларкан Украин мудофаа вазири Рустем Умеров Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан гаплашди. Суҳбатда АҚШнинг украинага ёрдами муҳокама қилинди.

+++

Жанубий Қурия президенти Юн Сок Ёлю ўзига қарши норозиликлардан сўнг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Бунга жавобан полицсия президентга хорижга чиқиб кетишни тақиқлаши мумкин.

+++

Россиянинг Ямал Ненец автоном округи раҳбар ўринбосари Андрей Воронов катта миқдорда пора олишда айбланмоқда. У шу йилнинг июл ойида қўлга олинган эди. Маълум бўлишича 2020 йилда унинг уйига пора сифатида бассейн ўрнатилган. Бу ҳовуз қиймати ети миллон рубл деб баҳоланди. Бу иш бўйича бассейнни қурган компания директори ва муҳандис ҳам қамалган. Воронов 15 йилга озодликдан маҳрум бўлиши мумкин.

+++

Трамп президентлик фаолиятининг илк кунида Капитолий қамали иштирокчиларини озод қилишни режаламоқ. Мен жуда тез ҳаракат қиламан, биринчи кунданоқ шу масалага киришаман, деган Трамп ўз интервюсида. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир айбланувчининг иши алоҳида кўриб чиқилади. Фақат ўта радикаллар авф этилмаслиги мумкин. Қолганлар озодликка чиқади. Капитолий қамали молиялаштирилгани ва уюштирилганини таъкидланмоқда.

+++

Трамп Украина президенти Зеленский билан Францияда суҳбатлашгани ортидан Зеленскийнинг тинчлик ўрнатишга тайёрлиги ҳақида баёнот берди.

«Зеленский тинчлик ўрнатилишини истамоқда. Янгилик шу. Ҳужумларни тўхтатиш керак. Путин учун бу яхши фурсат, чунки у ютқазди. Россия 700 минг аскарини йўқотди. Тинчликка эришмагунча бундай йўқотишлар тўхтамайди», деди Трамп «New York Post» газетасига берган интервьюсида.

+++

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳамда конституциянинг 109-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари муддатидан олдин шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

+++

Театр ва кино актрисаси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Актриса кўп йиллар давомида Мирзабек Холмедов бошчилигидаги театр-студияда фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофилмларда турли ролларни ижро этган. «Ҳалима Ибрагимова ўзининг ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олган. Театр ва кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди», дейилади хабарда.

+++

Бу 600 секунд эди.  Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 700 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, ёки Элтузнинг ёпиқ каналидаги видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз спонсорлик тугмаларини босинг. Соғ бўлинг!

Тағин ўқинг
10 июн 2021
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Alter Ego нашрига интервью берди.
23 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Кундузлари иссиқ бўлса ҳам, кечга бориб қиш ...
12 май 2022
Мен ТошДУнинг журналистика факультетига 1982 йил ўқишга киргандим. Туркистон, яъни Марказий Осиё ва Қозоғистон ҳудудидаги бу илк университетга 1918 ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...