Асосий мавзулар
17 декабр 2024

Россияга янги санкциялар, Пискентда ис газидан ўлган келин куёв – 600’81

Босқинчи Россияга янги санкциялар жорий қилинди, Украинанинг ҳарбий саноати ўсмоқда, Пискентда келин куёв илк никоҳ кечаси ис газидан ўлди, Тошкентдаги шилқимлар жазоланди ва бу 600 СЕКУНД

+++

Сурия ҳукумати ағдарилиб Башар Асад Москвага қочгач унинг молиявий жиноятлари ошкор бўлди. Financial Times нашрининг маълум қилишича Башар Асаднинг марказий банки охирги икки йил давомида Москвага нақд пул шаклида 250 миллион ақш доллари жўнатган. Башар Асад вакиллари 2018-2019 йиллар давомида Москванинг Внуково аэропортига 2 тонна нақд пул ташиган. 100-500 евро номиналидаги бу купюралар Россия банкларида сақланмоқда. 2013 йилдан бери Башар Асаднинг оиласи ва қариндошлари Москвада 20 та ҳашаматли хонадон сотиб олган. Кўчмас мулк сотиб олиш учун мураккаб кредит келишувлари ва бошқа схемалардан фойдаланилган.

+++

Россия ўз ҳарбий техникаларни Суриядан эвакуация қилмоқда.  15 декабрда Россия ҳарбий кучлари Суриянинг узоқ вилоятларидан Ҳмеймин ва Тартус базаларига келди. Кремл Сурияда назорат кучларини сақлаб қолмоқчи. Бироқ Россиянинг ҳарбий учоқлари Сурияни тарк этиб Махачкала, Чкаловск ва Нижний Новгороддаги аэродомларга қўнмоқда. Охирги кунларда камида 400 нафар Россия аскари Дамашқдан эвакуация қилинди.

+++

Россия махсус хизматлари ижтимоий тармоқ орқали ўсмирларни қўпорувчилик ишларига ёлламоқда. 15 яшар икки ўспирин Харьковда портлашлар уюштирди. Йигит йўриқномага қараб ўзи портловчи мослама ясаган, қиз эса тайёрини махфий жойдан олган. Ўсмирлар портловчи мосламаларни чиқинди бакига ташлаб, видеотрансляция учун шу яқинда телефонларини ўрнатиб қўйишди. Портлашдан ҳеч ким зарар кўрмади, ўсмирлар бу ҳаракати учун Украинада 12 йил озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

+++

Россия мудофаа вазири Белоусов ҳайъат мажлисида “яқин ўн йилликда Нато билан тўқнашувга тайёр бўлишимиз керак” деди. Белоусовга кўра, Нато аъзолари қатнашган июл ойидаги саммитда айнан Россия билан тўқнашув масаласи муҳокама қилинган. Россия билан Нато блокининг тўқнашуви ҳақида АҚШ ва бошқа аъзо давлатларнинг доктринасида очиқча баён қилинган деди Белоусов. Натога аъзо давлатларнинг Вашингтондаги саммитида Россия хавфсизликка бевосита раҳна солувчи энг катта куч деб аталган.

+++

Россия Украина уруши бошлангандан то ҳозирги кунга қадар Украинанинг ҳарбий саноати 10 баробар ўсиб Европадаги энг замонавий комплексга айланди. Ўсиш шу суръатда давом этса Украина Россия ҳарбий саноатини бозордан сиқиб чиқариб, Нато давлатларига ҳарбий техника ва қурол аслаҳа етказиб бериши мумкин. Мамлакатнинг технологик сектори ҳам ўзини сақлаб қолган. Саноатнинг технологик тармоғи 95 фоизгача сақлаб қолинган. Ҳозирда фаолият юритаётган технологик компаниялар сони 5 мингдан, мутахассислар эса 300 мингдан кўп.

+++

Вақтинча Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Александр  Хинштейн дронлар уриб туширилгани ҳақида хабар берган амалдорни кескин танқид қилди. Вилояти раҳбарининг бу мажлиси жонли эфирда кўрсатилган. Михаил Горбунов вилоят осмонида 157 дрон уриб туширилганини таъкидлади. Хинштейн эса бу ахборотни айтиш учун ким ваколат берди деб Горбуновга қаршилик қилди. Бу маълумот кенг жамоатчиликка тақдим этилгани, интернетда ошкор турганидан бехабар губернатор дронлар ҳужуми ҳақида гапириш мумкин эмас, ким қарши бўлса пагон тақиб фронтга жўнасин деди.

+++

Европа иттифоқининг дипломатия масалалари бўйича бошлиғи Кая Каллас Россияга янги санкциялар пакети тайёрланганини маълум қилди. 16 декабрда қабул қилинган янги 15-пакет санкцияларда соявий флот ҳаракатларини чеклаш ва Шимолий Корея раҳбариятига қарши чекловлар кўзда тутилган. Россия Соявий флотдан фойдаланиб товар ташиш билан бирга қурол ва ҳарбий техника транспортировкасини амалга оширмоқда.

+++

Венгрия бош вазири Виктор Орбан бир соат давомида Путин билан телефонда гаплашди. Шундан сўнг Орбан Зеленский билан алоқага чиқишга уринди. Украина ташқи ишлар вазирлиги таъкидича Зеленский Орбан билан гаплашишдан кескин бош тортган.

+++

Юмористик шоуда Карелия тилини исқирт дея масҳара қилган россиялик актриса 10 минг рубл жаримага тортилди. Актриса устидан шикоятни шахсан Карелия губернатори Артур Парфенчиков ёзган. Губернаторнинг бу шикоятидан кейин актриса Ломакида Петрозаводск театридаги ишидан бўшади.

+++

Москвада юз берган портлашда Россия Қуролли Кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кирилов ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди. Россия Тергов қўмитасига кўра, 17 декабрь тонгда Москвадаги Рязанск проспектида «яшаш уйи подъезди яқинида турган скутерга жойлаштирилган бомбанинг портлаши натижасида генерал-лейтенант Кириллов ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди. Уларнинг ўлгани ҳақидаги хабар аввалроқ куч ишлатар тизимларига боғланган телеграм-каналларда эълон қилинган эди. Кириловнинг буйруғи билан уруш бошидан бери кимёвий қуролдан 4,8 минг марта фойдалангани қайд этилган.

+++

Қозоғистон раҳбари Тоқаев «Давлат сири тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритиб, президент оиласининг саломатлиги, даромадларига оид маълумотларни қонун билан мустаҳкамлади.

+++

Ўзбекистон иқтисодий комплекси тизимида ишлаб келган 297 нафар раҳбар сусткашлиги ва масъулиятсизлиги сабаб лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда 16 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Расмий хабарномага кўра, йиғилишда айрим раҳбарлар “бу вақтинча, бир-икки йилда ўтиб кетади” деган кайфиятда юрганига алоҳида тўхталиб ўтилган. Ишдан кетказилган масъуллар ўрнига “замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларимизни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар” тайинлангани билдирилди.

+++

Тошкент шаҳрида газ қуйиш шохобчаларининг 90 фоизи ёпилди. Қолганлари эса белгиланган вақтлардагина фаолият кўрсатмоқда.  Натижада ҳайдовчилар йўқ газга 6 соатлаб навбатда турибди. Энергетика вазирлиги ёзда берган ваъдаларини эсдан чиқариб, ҳаммаси аҳолига қулайлик учун, деган мазмундаги баёнотлар билан чиқмоқда. Бироқ пойтахтнинг кўп қаватли уйларида турган фуқаролар электр токи кўп ўчишидан ва газнинг пастлигидан нолимоқда. Айтишларича, Тошкент шаҳрида маҳалла нозирлари хонадонларга кириб газ ва электрдан норози кайфиятда ижтимоий тармоқларга чиқишлар қилмасликни уқтиришмоқда. Ижтимоий тармоқларда шу кайфиятда чиқишлар қилган бир неча фаол фуқаролар ИИБ га чақиртирилган. Энергетика вазири иқтисодчи-блогер Отабек Бакировни, вазирлик матбуот котиби эса kun.uz ни судга берган. Даъвогарлар аризасида уларни вазирлик фаолиятини нотўғри талқин қилган дея айблаган.

+++

Пскентда 15 декабрь куни янги келин-куëв илк висол тунида ис газидан бўғилиб ўлди.

+++

Яшнобод тумани, Алимкент даҳасида 15 декабрь куни соат 20-45 ларда ишдан уйига келаётган ҳомиладор аёлнинг йўлини 3 нафар йигит тўсиб, шилқимлик қилди.  Йигитлардан бири қўлида пакет ва сумкалари бор аёлни қўлидан тортиб қучоқламоқчи бўлган. Йигитлар телефон камерасини кўриб тегажоқликни тўхтатган. Хомиладор аёлга шилқимлик қилган кимсалар 32-35 ёш экани маълум бўлди. Яшнобод туман ички ишлар бошқармаси уларни бир сутка ичида топди. Шилқимларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.

Бу 600 секунд эди.  Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 702 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, ёки Элтузнинг ёпиқ каналидаги видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз спонсорлик тугмаларини босинг. Соғ бўлинг!

Тағин ўқинг
31 декабр 2019
«Тезроқ бу қашшоқ маҳалладан ўтиб, бойларникига етиб олайлик!» Қорбобо ва Қорқиз истаган прокурорнинг кошонаси етти маҳалла нарида. Масала у ...
14 март 2016
“Ўзбекистон овози” газетаси ўз муштарийсининг: “Президентдек одам миллион-миллион ишидан ортиб, вақт топиб, бизнинг бола-чақамиз саломатлигини, бахтини ўйлаб, жон куйдириб ...
14 апрел 2018
Россия Давлат думаси 13 апрель куни АҚШнинг навбатдаги санкцияларига жавоб лойиҳасини тайёрлади. Interfax хабарига кўра, қонун лойиҳасида АҚШ ширкатларини ...
10 ноябр 2016
Ўзбекистондаги партиялар ўз номзодларига тарафдорлар учун кураш бошларкан, хатто айримларда Мирзиёевга муқобил номзодларнинг хам ютиши мумкинлигига заиф бир умид ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...