Суд мулозими: «Арамаис иши бўйича ҳукм тез кунларда ўқилади»
Куни кеча бир қатор ОАВ томонидан, Арамаис Авакян иши бўйича яширинча хукм чиқарилгани, ва ушбу жиноий иш айбланувчилари 14 йилдан қамоққа хукм қилингани хақида хабар тарқатилганди.
Бугун, Арамаис Авакяннинг рафиқаси Ширин Турсинова ва судланувчи Фурқат Жўраевнинг онаси Махкам Жўраевалар, шу масала бўйича Жиззах вилоят жиноий судига боришган эди.
Уларни қабул қилган Вилоят Жиноий суди ходими Жамол Қўлдошев, «Араиаис Авакян иши» бўйича хукмнинг яширинча ўқилгани хақидаги хабарларни инкор қилди.
«Биз хуқуқий давлатда яшаяпмиз. Ўзбекистонда яширинча хукмлар ўқиладиган даврлар ўтиб кетган. Бу иш бўйича хукмни тайёрлаш учун судья катта хажмдаги маълумотлар билан танишиб чиқади ва бу жараён анча вақт олади.
Ҳукм тез кунларда ўқилади ва Сизлар албатта махкамага чақириласиз» деди уларга Жамол Қўлдошев Вилоят Жиноий судининг ходими. Бундан сал аввалроқ, Арамаис Авакяннинг адвокати Олим Қобилов линцензияси бекор қилинганини айтиб, бу ишда ортиқ қатнаша олмаслигини билдирганди. Лекин у хам бугун Арамаиснинг яқинлари билан сухбатда, иш бўйича хали хукм ўқилмаганини айтиб, уларни тинчлантирган.
Улуғбек Ашур,
Eltuz.com