Тошкентлик таксичи мижоз қизни тишлаб олди
Оқ «Матиз» минган 50 ёшли тошкентлик киракашнинг Милана исмли ўз мижозини зўрлаш мақсадида тишлагани ҳақида Фейсбук гурухида тарқалган хабар бир лаҳзада юзлаб ўқувчиларнинг мунозараларига сабаб бўлди.
Милананинг опасига кўра, зўровон эркак ҳирсини қондириш мақсадида унинг синглисини хушдан кетказиш учун уриб, тишлаб аъзойи баданини кўкартириб ташлаган. Бироқ қиз бахтли тасодиф – машинанинг юрмай қолганидан фойдаланиб, қочишга муваффақ бўлган ва жинсий тажовуздан омон қолган.
Ҳозирда зўровон-маньякни милиция қидирмоқда.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Тошкентда лицензиясиз таксичилик қилаётган 2000 ҳайдовчини аниқлаган.
Бундан бир неча йил олдин ўзбек таксичилари Россияда «қотил таксичилар» номини олган эди. Улар мижоз қизларни олдин талаб кейин ўлдириб юборишган. Москвада катта шов-шувга сабаб бўлган “қотил таксичилар” жиноий тўдасига кирган самарқандлик 18 ёшли Акмал Ризоев, 19 ёшли Абдуғойиб Ғаниев, Хушнуд Тўрақулов, Суҳроб Ражабов ва 26 ёшли Искандар Раҳматовлар жиноий жавобгарликка тортилган эди.
Рассом Туз
Eltuz.com