Кўзқараш
3 октябр 2015

«Ҳамма янтоқ теримга!»

Кеча бозорга боргандим дигин, катта ровотни бекитиб Истам исваркачи исварка қип ташапти, катта биноларди тепасига «Барча янтоқ теримига», «Янтоқ бизнинг ғуруримиз, фахримиз, бойлигимиз» диган шиёрлар ёпиштирип ташабти.

Одамларам кам, ияғини сўрасенг милисалардиям янтоқ теримига опкетишипти. Бир пайт қизиғ бўлди, анови эри йўғ аёллар яшейдигон домди ёнидан ўтятсам Улиқ учаскавой увазигида кеппоса бўлами. Мен ўйлаппан яна бирарта бечара адашип домга кеппоган бўса шантаж қилишса кераг деп.

Йўғ, унақамасакан, Улиқ билан яна битта милиса бирпасда домдаги аёлларди дод-войига қарамай ўнтачасини увазигди орқасига босип оп кетти, бирэкта аёллар пана пасқамда яшинип қоп кетишти, кийин секин гапига қулағ сосам, умрида қўлини совуғ сувга урмаган оқбилагойимларди аши кетишта янтоқ ҳашарга олип кетишипти.

Ҳа, ҳукуматтиям калласи ишлейди омалекигин , ўзи кийинги пайтта одамлар янтоқ теримидан раса безиллаппогандида . Ҳич ким теримга чиқмей, планлар тўлмей пракурордан сўкиш эшитўрип пермерларди кўзини қорачиғи битта томонга ўтипполодида. Мана энди ширага япишкан пашшага ўхшап кўчадеги бекарчиларам янтоқ баҳона дийдор ғанимат дип талани бир чеккасига капа тикишади.
Аши кетишта кетяптурсам дигин экта жарчи манағ дип бақирип ётипти:

  • Одамлар-у одамлар,
    Ғаниматдир бу дамлар,
    Ҳамма янтоқ теримга,
    Босиб катта қадамлар.

Янтоқчилик ғоямиз,
Биз янтоқни суямиз,
Ким янтоққа тош отса
Кўзларини ўямиз.

Янтоқ керак давлатга,
Биз тайёрмиз хизматга.
Янтоқ терим биз учун,
Айланган урф-одатга.

Янтоқ бизга сиёсат,
Янтоқ бизга бахт-омад.
Янтоқ сотиб фермерлар,
Қилар катта даромад.

Одамлар-ей одамлар,
Жаноблар-у мадамлар.
Эшитмадим деманглар,
Сўнг балога қолманглар.

Йўлвошидан буйруқ бор:
Далага чиқ, янтоқ тер!
Ким сўзимга кирмаса,
Жазоласин прокурор!
Машнақа гаплар, майли болам, менам тезрағ талага борей, почтачи пенсани янтоқзорда тарқатяптийкан, қоғанини кийин гаплашамиз.

Акмал Набиев,
Элтуз блогери

Тағин ўқинг
17 феврал 2018
Ўзбекистон телеканалларидан бирида намойиш қилинаëтган “Севги изтироблари” кўп қисмли фильми душанба кунидан бошлаб эфир сеткасидан ташланади. Бу ҳақда «Элтуз»га ...
1 март 2023
Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин¸ ўликни ювғучи ювиб¸ гўрков кўмсин. Бу мақолларда ҳар бир ишни ўз мутахассиси қилиши зарурлиги ...
15 феврал 2017
Карабук шаҳрида Ўзбекистон ватандоши 39 яшар Жамшид Раимов, пичоқ билан қуролланган уч киши тарафидан калтакланиб, 1000 доллар пулини олдирди. ...
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...