душанба,
16 декабр 2024
14 март 2016
Тағин Каримов ғамхўрлиги ёки “юмшоқ жойлар”га пахта қўйиш
“Ўзбекистон овози” газетаси ўз муштарийсининг: “Президентдек одам миллион-миллион ишидан ортиб, вақт топиб, бизнинг бола-чақамиз саломатлигини, бахтини ўйлаб, жон куйдириб гапиряпти, ғамхўрлик қиляпти”, деган сўзларини келтиради.
Муштарий “ота-оналарнинг кўпчилиги ўз боласи ҳақида шунчалик куйинмайди”, деб ёзғиради.
“Унинг (яъни муштарий) самимий гаплари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлик кенгаши йиғилишида билдирилган фикрлар одамларни тўлқинлантириб, спортнинг аҳамияти ҳақида янада чуқурроқ ўйлашга даъват этаётганини билдиради”, дея хулоса қилади газета.
Ҳақиқатан ҳам мухлис шу гапларни айтганми-йўқми, бу муаллифга аён. Аммо муаллиф “юмшоқ жойлар”га қўйиш учун анчагина пахта ишлатгани кўриниб турибди.
Eltuz.com