Кундалик
15 март 2016

Ёнингдамиз, Туркия!

Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги Лозан битими тугаши арафасида номард Дунё яна Туркия устида фитналар уюштира бошлади.

Туркиянинг тўлақонли мустақил бўлишини, эркин сиёсат юритишини истамайдиган халқаро кучлар 2023 йил яқинлашган сари чидамаяпти, империалистларча олчоқ сиёсатларини яна қайтадан авж олдиришяпти.

Лекин улар ўртада Оллоҳни кўришмаяпти. Ўзларича бирнималарга эришишмоқчи, аммо Оллоҳ уларга изн бермаслигини билишмаяпти. Бугун Туркия эски Туркия эмас! Ҳатто 15 йил бурунги Туркия эмас! Бугун турк халқи уйғонган, Оллоҳни таниган, динини қаттиқ ушлаган, дўст билан душманни ажратиб олган миллат! Осонликча ем бўлмайди, иншаоллоҳ.

Бунинг устига дунёдаги туркий ва мусулмон халқлар ҳам Туркияни ёлғизлатиб қўймайди, деб ўйлайман.

Бундай оғир кунингда биз сенинг ёнингдамиз, Туркия! Сенинг қайғунг бизнинг қайғумиз! Кўзингдан ёш чиқмасин, титрама, оёқда қаттиқ тур, эй турк миллатим!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 июл 2016
Фарғона вилояти ўқитувчи ва шифокорлари пахта кўсагига тушган қуртларни далаларда қўлда теришмоқда. Уларнинг бу сафар далага чиқарилиши АҚШ Давлат ...
20 ноябр 2020
Истайман: уйимнинг деразалари Доим очиқ турсин, ланг очиқ турсин. Хонамда ўйнасин қуёш зарлари, Етмиш юрт – иқлимдан шамоллар юрсин. ...
9 апрел 2019
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди. ...
13 сентябр 2016
Эрталабдан мачит остонасидан болаларни ҳайдаш бошланди. Имом ҳам собиқ президентни авлиё даражасига олиб чиқиб қўйди. Телевизор, радио ва газеталар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...