Асосий мавзулар
6 апрел 2018

6 апрель – Москвада илк трамвай йўлга чиқди

1899 йилнинг 6 апрелида Москва йўлларида электр билан юрадиган трамвай пайдо бўлди.

Бу трамвай от тортиб юрадиган кўнка аравалар ўрнини олди. Янги трамвайлар эрталаб соат саккиздан то кечки саккизгача 14 минутлик интервалда шаҳар бўйлаб қатнай бошлади. Бутун линия бўйлаб саëҳат қилиш учун 6 копейка (иккита тухумнинг нархи) тўлаб чипта олиш кифоя эди. 1907 йилдан бошлаб трамвайлар Санкт-Петербургда ҳам юра бошлади.

Россиядаги илк трамвайлар Британиянимнг «Бреш» ширкатида ясалган эди.

Тошкентда электр трамвайи ҳаракати 1912 йил 29 декабрда очилди

Тез ва қулай транспорт воситаси ҳисобланган трамвайлар кўчани кўнка вақтидаги 230 отнинг тезакларидан қутқаргани айтилади.

Тошкентнинг руслар яшайдиган қисмидаги «Воскресенский» бозоридан турли томонларга умумий узунлиги 20 верст бўлган етти трамвай линияси тарқаган. Агар 1912 йилда жамиятнинг кўнка трамвайидан ялпи тушум 260 минг рублни ташкил этган бўлса, 1913 йилда электр қувватига ўтилгач, у 504 минг рублгача ўсди. Йўловчиларни ташиш ҳам кескин ошди.

Тошкентда от тортиб юрадиган трамвай тарихи эса 1896 йилга тақалади

1896 йилда Тошкент ҳокимлиги Бельгия жамияти вакили Э.Дени билан 45 йилга кўнка (отлар билан ҳаракатланадиган бир вагонли транспорт воситаси) йўли қуриш ҳақидаги шартнома имзолади.

Э. Дени ўз хуқуқини Бельгиянинг «Тошкент трамвай» аноним жамиятига топширди. Шаҳарда кўнка 13 йил фаолият кўрсатди ва икки йўналиш бўйича ҳаракат қилди. Биринчи линия 1901 йил 30 мартда, иккинчиси 1903 йил 5 апрелда очилди. Унинг умумий узунлиги 9 верст 90 сажен йўл бўлиб, 30 вагон, 170 хизматчи ва 230 оти бор эди.

Кўнка темир йўл вокзалидан эски шаҳардаги бозоргача ва Романовская кўчасидан (ҳозирги Буюк Турон) янги шаҳардаги Сергиев черковигача (ҳозирги Ҳ.Олимжон майдони) хизмат қилган.

1907 йил 27 августда шаҳар думаси Тошкентда электр трамвай ўтказишга “Тошкент трамвай” жамияти билан шартнома тузишга қарор қилди. 1908 йил сентябрида мазкур шартнома янги линиялар очишни кўзда тутувчи режалар билан тузилди. Концессия муддати 45 йил эди. 1926 йилда шаҳар “Тошкент трамвай» жамиятидан трамвай сотиб олиш ҳуқуқига эга эди.

1910 йил 17 августда Куропаткин (ҳозирги Лоҳутий) ва Гоголь (ҳозирги Я.Ғуломов) хиёбонлари оралиғидаги жойда электр станцияси биносига асос солинди. Техник назоратни муҳандис В.С.Гейнцельман олиб борди.

«Гудбай, трамвай!»

Дунё табиат учун зарарли углеводород газлар тарқатадиган ёнилғи билан юрувчи транспортлардан холос бўлиш ғоясини илгари сураркан, электр ёрдамида юрувчи трамвайлар тағин замонавий аҳамият касб эта бошлади.

Европанинг ривожланган мамлакатларида янги-янги трамвай линияларининг ишга тушаётгани, электромобиль саноати бунга далил. Бироқ 2016 йилнинг мартида Тошкентда трамвай транспортига чек қўйилди.

Совет даври ва мустақилликнинг 25 йили мобайнида Тошкент манзарасининг ажралмас қисми бўлган трамвай қатнови 2016 йилнинг 28 мартида Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов тарафидан бекор қилинди.

Ботир Ражабов,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 август 2020
Ўлимидан бир-икки йил бурун ҳам Каримовнинг ўлгани ҳақида ҳар хил хабарлар тарқалган. Жумладан, 2015 йили 17 ноябрга ўтар кечаси ...
13 январ 2021
2019 йил октябрда давлат хизматчиларининг даромади ва мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва 2020 йил бошидан ...
29 сентябр 2020
Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг ишонган давлат амалдорлари МХХ (ҳозирги ДХХ)нинг собиқ раиси Рустам Иноятовнинг жосусларидир. Бундай ақл бовар қилмас ...
28 декабр 2016
Диний идора 35 ёшлардаги, олий маълумотли, 2002 йили Тошкент Ислом институтининг илк битирувчиларидан бўлган Алимардон Эрназаровнинг нима учун ишдан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...