Асосий мавзулар
6 май 2019

6 май – Скобелев етовидаги рус босқинчилари Хива хонлигининг Ахалтака вилоятини ишғол қилди

1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация қилишди.

Бу Гўктепа жангида енгилган рус аскарларининг навбатдаги тажовузи сифатида тарихга кирди.

Рус армияси 1881 йилнинг 25 январида Гўктепада туркманларнинг қаттиқ қаршилиги билан юзлашиб, орқага чекинишга мажбур бўлган эди.

25 январь Туркманистонда Гўктепа шаҳидларини эслаш куни деб эълон қилинган.

Россия истилочилари 1879 йилгача ҳам Хива хонлигига кўп марта ҳамла қилиб, уни ишғол қила олмаган.

Екатерина II даврида Қрим хонлиги (1772 й.) босиб олинди. Кавказ халқларининг тобе этилиши эса бутун ХIХ аср давомида кечди.

1813 йилда Пруссия урушидан кейин Озарбайжон қўлга киритилди, 1859 йилда Доғистон ва Чеченистон, 1864 йилда черкаслар юрти босиб олинди. Чеченлар билан 60 йил жанг қилинди. 19-асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёдаги мусулмон давлатларини забт этиш бошланди. Сал илгарироқ чор ҳукуматига бўйсундирилган татар ва бошқирдларни зўрлаб чўқинтириш, яъни насроний (христиан) динига киритиш сиёсати юритилди.

«Дунё славянларники, славянлар эса Россияники», деб ўзгалар юрти устида қилич ўйнатган қонхўр рус генераллари Перовский, Верёвкин, Черняев, Кауфман, Куропаткин, Скобелев ва уларнинг минг-минглаб маслакдошлари Кавказ, Кавказорти, Сибирь, Узоқ Шарқ, Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўлкаларини босиб олиб, Россия мустамлакасига айлантирдилар. Сибирь ўлкаси ҳамда Туркистондаги битмас-тутанмас ер ости ва ер усти бойликларига кўз олайтирган чор маъмурларидан бири – Россия империясининг молия вазири Вишнегородский «Ўрта Осиё – рус тожидаги энг қимматбаҳо дур», деб ёзганида Россиянинг келажакдаги иқтисодий юксалиши Ўрта Осиёга боғлиқ эканлигини назарда тутган эди.

Россия империяси Ўрта Осиёга қанча куч билан бостириб келган эди? Ҳисоб-китобларга қараганда, кучлар сони Кавказ урушида қатнашган аскарлардан бир неча баравар кўп ва қирғини ҳам даҳшатлироқ бўлган. Ўрта Осиё ва Қозоғистонга юриш даврида Фарғона генерал-губернатори: «Мингта сарт бир рус аскари этигининг пошнасига арзимайди», деб ёзган бўлса, уларнинг бошқа бири – Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман: «Амир (Бухоро амри) исёнкорларидан (1868 й.) бирортаси ҳам асир олинмасин. Қўлга тушганларнинг ҳаммаси, ҳаттоки ярадорлар ҳам отиб ташлансин», деб фармон берган эди.

Ҳарбий тарихчилар А.Терентьев, М.Иванин, 3.Кастелская Қозоғистондаги шаҳар-қишлоқларни, Ўрта Осиёнинг маданий маркази бўлмиш Тошкент шаҳрини вайрон этиб, минг-минглаб бегуноҳ оддий одамлар қонини дарё қилиб оқизган генераллар Черняев, Скобелев, Ионов, Куропаткин, Ивановларни қаттиқ қоралашган. «Черняев ашаддий шовинист эди. Унинг назарида, Қўқон хонлигида яшаган ўзбеклар, қирғизлар, қипчоқлар ва бошқа халқлар фақат тўн (чопон) кийганликлари учунгина қириб ташлашга лойиқ»,- деб ёзган эди тарихчи зобит Кастелская.

«Скобелев Ивановни зуғумга олгач,- деб ёзади Б.Наливкин,- у қўл остидаги аскарларини ҳужумга бошлаб, эмизикли болаларгача чопиб ташлади»…

Россия империясинииг Кавказ ва Ўрта Осиёда олиб борган босқинчилик сиёсатини ҳатто жаҳон йўқсилларининг доҳийлари ҳам қоралаган эдилар.

В.И.Ленин «Туркистон мустамлакачиликнинг энг ёрқин намунасидир», деб ёзган бўлса, Фридрих Энгельс ва Карл Маркс Чор Россиясининг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилик ва талончилик сиёсатини ўз асарларида қаттиқ танқид остига олдилар.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 август 2018
Ислом Каримов ўлими ҳақида илк бор “Элтуз” нашри 29 август куни бир биридан мустақил манбалари тасдиғига кўра хабар берган ...
13 июн 2019
Андижон шаҳри 2-туғруқхонаси фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 9 июнь куни ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, ...
6 июл 2016
Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаментиннинг трафикинг бўйича янги ҳисоботида янги рейтингида Ўзбекистон пахтачиликдаги мажбурий меҳнат боис энг паст даражага ...
28 январ 2019
Янги йилдан бошлаб қўшимча қиймат солиғи жорий этилиши ортидан Ўзбекистонда тадбиркорларнинг солиқдан қочишга интилишлари янада кучайгани кузатилмоқда. Сўнгги вақтларда ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...