сешанба,
24 декабр 2024
8 май 2022
8 май – рус босқинчилари Тошкент остонасида ҳужумга учради
1865 йил 8 майида замбарак билан қуролланган рус босқинчи отрядлари Тошкент яқинидаги жангларда қўқонлик Алимқул қўшинларининг қақшатқич ҳужумига учраб, ортга чекинишга мажбур бўлган эди.
Русларнинг пиёда ва отлиқ икки отряди Солар қирғоғидаги Олтинтепа ва Қўрғончи Назарбекка қарашли ерларга етиб келган.
Қўқон хонлиги кучлари Дархон ариғининг ўнг қирғоғига сафланган эди. Маҳаллий халқнинг ва хонлик ҳарбийларининг аёвсиз қаршилигига дуч келган рус қўшинлари ўша куни Шўртепага чекинишига мажбур бўлишади.
Айрим манбаларга кўра, ўша куни 450 нафар рус босқинчиси ер тишлаган.
Eltuz.com