Асосий мавзулар
12 июл 2016

“Тахтапул” одамларни қийнаворди

Пенсионерларнинг пенсия пули уларнинг розилиги олинмасдан 100 фоиз пластик карточкага ўтказиб қўйилганлиги кексаларга қийинчилик туғдирмоқда.

Улар зарур эҳтиёжларини қондириш учун пластикдаги маблағни нақд пулга айлантириш учун эрта тонгда банклар эшиги олдида тўпланмоқдалар.

“Аввал пенсиямизни 30 фоизини пластикка ўтказишди, – деди банк олдида навбатда турган отахонлардан бири, – кейин эса 50 фоиз нақд пул оладиган бўлдик”.

Янги 2016 йилнинг бошидан эса пенсиямизнинг ҳаммаси “тахтапул”га айланди.

“Ҳар ойда банкка келиб 30-50 минг сўмгача ечтириб кетаяпмиз. Ахир бирор жойга борадиган бўлсак йўл кирога нақд пул беришимиз керак, бозордаги мева-сабзавотларни ҳам пластикка ололмаймиз, сартарошлар ҳам нақд пулга хизмат қилади. Туманимиздаги бирорта сартарошхонада терминал ўрнатилмаган. Автобус ва “Дамас”ларда ҳам терминал йўқ. Шунинг учун бамдод намозидан сўнг келиб навбат оламиз” – дейди водийлик жабрдийдалардан бири.

Пластикдаги маблағни нақд пулга айлантириш учун пенсионерлардан ташқари ногирон турмуш ўртоғига, фарзандига қараётган аёллар ҳам навбатда туришибди.

Уларнинг ҳам дарди шу. Ногирон яқинини дўхтирга олиб бориш, уларга баъзи дори-дармонларни нақд пулда сотиб олиш, кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсаларни кўп қисмини бозордан сотиб олиш учун нақд пул зарур.

Фарғона вилоятида ҳатто ногиронлар учун бериладиган нафақалар ҳам 100 фоиз пластик карточкага туширилади.

Суратда: Фарғона вилояти туманларининг биридаги “АГРО”банк биноси олдидаги нақд пул олиш истагидаги одамлар.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 ноябр 2017
Тошкентда ашаддий қиш бошланишидан дарак берувчи давомли ёмғир нарх-наво кескин ошишига ишорат ўлароқ ёғмоқда. Ўтган якшанбада Тошкент бозорларида нарх-наво ...
15 июн 2016
Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда. Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ...
5 октябр 2018
“Уларнинг гимн билан шуғуланмоқдан бошқа иши йўқ деб ўйлаганмидинг? Эртага ҳам мени бу ерга етаклаб келадиган бўлсанг, бугунгидан беш ...
13 декабр 2018
Шу кунларда кўплаб нашрлар Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукуматини моддий қўллаб-қувватлаш ниятида экани ҳақида ёзишди.   Жамиятдан ҳамон ёпиқ сақланаётган Ислом ...
Блоглар
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни ...