Вьетнамлик «тили ширин» элчининг айтганлари
«Правда востока» газетаси Вьетнам Социалистик Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси байрам муносабати билан «Жаҳон» ахборот агентлигига берган интервьюсини эълон қилди.
«Ўзбекистон тез суръатларда тараққий этаётган мамлакат бўлиб, унинг муваффақиятлари бутун дунёни ҳайратлантирмоқда», деб сўз бошлайди элчи.
Сўзининг исботи сифатида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги ютуқларини Вьетнамда яхши билишларини айтиб ўтади.
Албатта, элчи «тараққиётнинг ўзбек моделини» мақташни ҳам эсдан чиқармайди. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири «кучли ижтимоий сиёсат» эканини таъкидлайди.
Миллионлаб ўзбек хорижда мардикор қилишга мажбур бўлаётгани, аҳолининг катта қисми ишсиз экани, тиббий хизмат, таълим сифати пасайиб кетгани каби муаммолар шу «кучли ижтимоий сиёсат» натижаси эканини эса элчи айтмасликни маъқул кўрганга ўхшайди.
Агар интервьюдаги «Вьетнам» сўзини айтмаса, интервью берувчи ўзбек депутатларидан бири бўлса керак, деб бемалол хулоса чиқариш мумкин. Чунки депутат ҳам худди шундай гапларни айтган бўларди-да.
Eltuz.com