Асосий мавзулар
6 сентябр 2016

Юлдуз Усмонова: «Юртбоши ўлгани билан қурилган система ўлгани йўқ!»

Юлдуз Усмонова 5 сентябр куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида Каримовнинг жанозаси ҳақида гап бошлаб, унга дунёнинг бутун подшолар ўтириб ҳавас қилганини айтди.

«Шогирдлариям жуда чиройли жаназалар қилишди», деди у. Аммо шу гапининг ўзида уни ташқаридагилар ҳам кўриб ўтиришганига шаъма қилиб «ҳадеб кўзёшини реклама қилиш шартми, ёну веримдагилар буни кўраяпти» деди.

2012 йили Шимолий Корея халқининг додаси, «мангу президенти», диктатор Ким Чен Ир вафот этганида мамлакатда уч кун эмас уч йил мотам эълон қилинган, оммавий мотам миқёси солиштирганда Ўзбекистондаги оҳу-воҳлар арзимас даражада бўлганини сезиш қийин эмасди.

«Аҳир биз Шимолий Кореяда яшаётганимиз йўғу» деди Юлдуз Усмонова.

Усмонова эътирозлари

Бутун мурожаат давомида Юлдуз Усмонованинг мухолифатга бўлган очиқ дағдағаси сезилиб туради.

Туркиядалигида яшаганида уни мухолифат тарафга оғдириш учун изидан қувлаб юришгани, хатлар ёзишганини эслайди.

Бироқ, кимларни назарда тутаётганини очиқламайди.

Мухолифат бугунги даврда турли тарафлар позициясини акс эттиришини, ўзбек жамиятида ҳам дунёвий, ҳам диний мухолифат борлиги, улар орасида ҳам анча оқимлар борлигини унутади.

Каримов жанозасига таҳорат олиб Қуръон тиловат қилганини айтаркан, айни вақтнинг ўзида «ёлғондакам рўмол ўраб, намоз ўқиш» ғоясини қоралаб ўтади.

Юлдуз Усмоновага кўра Каримовнинг маъракаси ҳақиқий мусулмончасига ўтди, мухолифатнинг ғоялари эса ёлғондакам…

Номсиз мухолифатни «курси учун», «пул учун» ҳаракат қилаётган ғоясиз, халқдан узоқлашган дея айбларкан, «Ҳадеб 200 минг одам ўлган дейишни бас қилинг!» дея столни муштлайди. Унингча, 8 миллион одам бахтли яшамоқда. Фақат тағин мавҳум қоидага амал қилиб, бу рақамларни қаердан олганини айтмайди.

«Керак бўлса, саҳнаям очилади»

Юлдуз Усмонова ҳеч нарсани билмайдиган гўл ва нодон троллардан эмас.

Масалан, диктатор учун оммавий саҳна кўринишлари қандай яратилишидан у яхши хабардор.

Тириклигида айтган қўшиқларидан дивидент ололмадики, ўлганидан кейин бир фойда топиши даргумонлигини ҳам у яхши билади.

Шунингдек, ўзини аразлардан устун эканини кўрсатиш учун, санъаткорларни ҳукуматдан «аразлаб» интервью бермасликка чақиради, ўзини фабрикада ишлаётган қилиб, саҳнадан четлатилганини эслата туриб, асосий муддаога ўтади, мавжуд системадан умидвор эканига очиқ шаъма қилади:

«Керак бўлса саҳнаям очилади! Юртбоши ўлгани билан, система ўлгани йўқ. Демак, худо хоҳласа давомидаям яшаймиз…»

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 июл 2017
Хива ёдгорликлари 19 май кунги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тағин «реконструкция» қилинадиган бўлди. Қарорга кўра Хива хонининг ëзги «Нуриллабой» ...
1 ноябр 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Сичқон каби митти жонивор улкан филни ўлдириши мумкин, деган гапни биринчи синф ўқитувчим Зеваржон опа илк ...
24 май 2016
Ўқув машғулотларидан эндигина қутилган, бироқ чопиқ деган даҳмазага тутилган фарғоналик муаллималарни, тағин яқиндагина Универсиада спорт тадбирлари ўтган майдонларни тозалашга ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...