Яқинда ҳаммаси зўр бўлади!
Яқинда ҳаммаси зўр бўлади! Сизга раҳмат, Шавкат ака!
Ўзбек интернет сегментида келгусидаги ижобий ўзгаришлар ва уларга янги ҳукумат эришиши ҳақидаги қувончли изоҳлар кўпайди.
Шижоатни қаранг, Тошкент ҳукумати бирпасда машҳур президент трассасига туташган бир қанча йўлларни очишга қарор берди!
Бундай ўзгаришлар кўламидан ўзбекистонликларнинг ҳали қотиб улгурмаган онгида мислсиз эркинлик манзаралари пайдо бўлмоқда.
Ура! Бизга эндиликда марказий йўлга деразадан боқишга изн беришади! Баджаҳл милиционер энди мамлакат бошлиғи ўтаётган маҳал тошкентликларнинг эшигини қоқиб, улардан дераза пардаларини туширишни талаб қилмайди.
Туманнинг янги ҳокими эса, о даҳшат, галстуксиз, ҳатто жинси иштон кийиб юриши мумкин экан! Ва ҳамма жойда сомсахоналар очишга буйруқ бераркан.
Ижтимоий тармоқда Тошкентга тағин трамвайнинг қайтиши ва илгаригидек очиқ ҳавода кабоб пиширишга рухсат этилиши ҳақида ҳам гапиришмоқда!
Бизнинг «Элтуз» махфий мухбири эса қувонганидан бир келажак муждасини жўнатди.
Айтишларича, ўзбек олимларига чинорларни ўз жойига қайтариш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси юкланибди.
Хиёбонлар ва у ердаги чопилган дарахтлар тикланиб, асл ҳолига қайтариларкан.
Раҳмат сенга, о бизнинг доно, бўлғуси ҳукмдоримиз!
Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com