Асосий мавзулар
24 октябр 2016

Елкадош битта, қолганлар фақат «номзодликка муносиб номзод»

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловига ўз номзодларини кўрсатиб бўлди.

Энг сўнггида муваққат президент ва амалдаги бош вазир Шавкат Мирзиеёв шундай «бахт»га мушарраф кўрилди.

Мана шу ўринда президентликка кўрсатилаётган номзодлар ҳақида эълон қилинаётган материаллардаги битта жиҳат эътиборимизни тортди.

Бу материалларда номзод Шавкат Мирзиеёв тўғрисида гапирилаётганда унинг «кенг миқёсли ислоҳотларни амалга ошириш, мустақил давлатчилик асосларини барпо этиш ва мустаҳкамлашда, бозор тамойилларига асосланган мутлақо янги иқтисодий тизимни шакллантиришда» марҳум Ислом Каримовга «узоқ йиллар елкадош бўлиб ишлагани, ўзининг бутун фаолиятини Ватанимиз равнақига бағишлаб келаётган инсон экани, юртдошларимиз орасида ҳақли равишда катта ҳурмат ва обрў-эътибор қозонгани» тилдан тушмаяпти (иқтибослар ЎзА материалидан).

Бошқа партиялардан кўрсатилган номзодлар ҳам Ислом Каримов даврида катта мансабларда кўп йиллар ишлаган бўлса-да, бечораларга «елкадошлик» мақомини олиш насиб этмаяпти.

Масалан, «Адолат» газетаси (18.10) шу номдаги партия етакчиси Наримон Умаровнинг номзоди президентликка кўрсатилган қурултой ҳақида деярли тўрт саҳифалик материал эълон қилди. Энг эътиборлиси, бу материалнинг бирор ерида «биринчи президентимиз»нинг номи келтирилмаган.

Н.Умаров тўғрисида фикр билдирган партиядошлари ҳам марҳум президентни эслатишни эп кўрмай, номзоднинг «тўғри танлангани»ни айтиш билан чекланган.

Бошқа номзодлар ҳақида ҳам (Мирзиёевдан ташқари албатта) шундай дейиш мумкин. Гўёки улар ўзларини Ислом Каримов номи билан боғлашни истамаётгандек таассурот уйғотмоқда.

Балки номзодларнинг иккитаси аввалги президент сайловида И.Каримовга «рақиб» бўлгани учун улар «елкадошлик»дан маҳрум қилинган бўлишини тахмин қилиш мумкин. Аммо янги номзод – «Миллий тикланиш» партияси етакчисига ўзи ҳам шу мақомда эканини иддао қилишга нима халақит беряпти экан?

Нега учта партия номзодлари бир вақтлар отасиданда зиёда мадҳ этиб келган марҳум раҳнамосига хиёнат қиляпти?

Ёки ўзини И.Каримов бошлаб берган йўлни давом эттирувчи деб эълон қилган Ш.Мирзиёевдан бошқа номзодлар марҳумнинг меросидан, унинг обрўсидан фойдаланиш имконидан маҳрум этилдимикин!?

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 сентябр 2023
Азиз асримизнинг азиз онлари Азиз одамладан сўрайди қадрин Фурсат ғаниматдир. Шох сатрларла Безамоқ чоғидир умр дафтарин МС. Гўтарилди шамал. Гўринди ...
10 март 2024
Ўзбекистонда бокираликни тиклаш амалиёти ўн йил олдин 150 доллар эди. Ҳозир қанча? Бугунги кўрсатувимиз кўпчиликни қизиқтирган айни мавзуга бағишланади. ...
20 ноябр 2023
Биринчи раҳбарга ҳамма ëқни чиройли кўрсатиш учун ясатилган хўжакўрсин ҳашаматга Потёмкин қишлоғи дейилади. Потёмкинские дере́вни — бу 1787 йили Рус ...
24 май 2017
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири қарори билан 24 май куни Азамат Ҳайдаров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига вақтинчалик янги раҳбар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...