Асосий мавзулар
14 декабр 2016

Виртуал қабулхонага мурожаат иш бермади, фуқаронинг уйи бузилди

«XXI аср» газетаси (08.12) бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатларга оид навбатдаги мақолани эълон қилди.

«Мурожаатлар ҳаққоний бўлса..» сарлавҳали мақолада дастлаб Тахтакўпир туманилик Роза Каипованинг виртуал қабулхонага мурожаатига эътибор қаратилади. Ушбу мурожаатда Р.Каипова беморларга нотўғри ташхис қўйгани учун муқаддам уч марта судланган, ҳатто мудҳиш хатоси туфайли шикоятчининг эри ўлимига сабабчи бўлган шифокор амнистия актига кўра озодликка чиқарилгандан сўнг яна ўз ишида ишлаётганидан арз этган.

Бу мурожаат асосида ношуд шифокор ишдан бўшатилгани ортидан шикоятчи бош вазирга ташаккурнома ёзган.

Яна бир мурожаатчи эса бош вазирга иш ҳақини ололмаётганидан шикоят қилганидан сўнг маоши олиб берилгани билдирилади. Албатта, газета ойлар давомида иш ҳақини ололмаётган катта-катта меҳнат жамоалари ҳам борлигини эсга олмаган.

Иштихонлик фуқаро эса бош вазирга ўғлининг уй-жойи бузиб ташланаётганидан шикоят этган.

«Ўрганиш жараёнида уй-жой аслида фермер хўжалигига тегишли ерда ноқонуний қурилгани, бир неча бор тушунтириш берилганига қарамай, фуқаро уни ўз ихтиёри билан бузмагани сабабли уй суд қарори билан бузилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди», дейилади газетада.

Газета виртуал қабулхонага мурожаат қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам жабрланувчи эмаслигини билдириб, бу «жойларда секин-аста адолат тарозиси тенглашаётганидан далолат беряпти», дея хулоса қилади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2017
Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг Тошкентда уй қамоғида сақланаётган катта қизи яқинда Швейцария прокуратураси томонидан пул ювиш айблови бўйича ...
13 январ 2020
11 январь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳибсда сақланаётган Гулнора Каримованинг Швейцариядаги уйидан топилган санъат ашёлари ҳақида баёнот берди. Прокуратуранинг ...
19 феврал 2019
Бу гап пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги рус тилли аҳолининг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан 18 февраль кунги учрашуви пайтида ...
18 декабр 2017
Давлат статистика қўмитаси маълум қилган маълумотларни таҳлил этиб, расмий матбуотда «Ижтимоий фикр»га асосланиб айтилганидек, фаровонлигимиз юксалаётганини эмас, балки сўнгги ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...