ИШИД Марказий Осиëдан таянч қидирмоқда
Британиянинг Times газетаси, Истамбулдаги қонли воқеаларни таҳлил қиларкан, жиҳодчилар сафидаги марказий осиёликларга эътибор қаратди.
Турк нашрлари, жумладан ҳужумчининг Марказий Осиё республикаларидан бири ёки Хитойнинг Шинжон вилоятидан чиққан уйғур эканини иддао қилмоқда.
Умумий ҳисобда „Исломий давлат“ террористик ташкилоти сафига 2 мингдан 4 мингача Марказий Осиёдан келганлар қўшилган. Улар орасида қозоқлар, қирғизлар, ўзбеклар, тожиклар, туркманлар ва уйғурлар бор.
Лондон Қироллик коллежи ходими Чарли Уинтерга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ИД ичидаги элита кучлари обрўсига эга, уларнинг кўпчилигидан худкуш-бомбачилар сифатида фойдаланишади.
СССР парчаланганидан кейин Марказий Осиё республикаларига, этник тўқнашувлардан тортиб, Қирғизистонда иккинчи Швейцариянинг пайдо бўлиши каби, турли истиқболлар насиб этди.
Бироқ авторитар раҳбарлар иқтидори ва Россиянинг ўз таъсирини кучайтиришга бўлган уринишлари оқибатида, мамлакат минтақаларининг кўплаб аҳолиси учинчи йўлни – исломизмга эргашишни маъқул кўрди. Афғонистонга яқинлик бу ерда қўл келди.
«Марказий Осиё ИД учун стратегик йўналишга айланди, бу ердан у ўзининг янги рекрутларини топишга интилмоқда», дея ёзади Британиянинг Times газетаси Gulf State Analytics тадқиқот ташкилоти катта маслаҳатчиси Теодор Красикнинг фикридан иқтибос келтириб.
Eltuz.com